Document UZ
27 апрел 2017

Журналистлар онасига ҳужум қилганларни топиш портал назоратига олинди

Нотаниш аёлларнинг уйига бостириб келиб жанжал кўтариши ортидан Президент порталига мурожаат этган хоразмлик Шукуржон Мадраҳимова 27 апрел куни Вилоят Ички ишлар бошқармасининг расмий жавобини олди.

Шов-шувли материаллари билан танилган журналист Бобожоновларнинг онаси президент виртуал қабулхонасига йўллаган мурожаатида 18 апрел куни нотаниш аёллар уйига бостириб кириб уни ҳақоратлагани, мобил телефонини тортиб олиб улоқтиришгани ва қочиб кетишганини билдирган. Бу масалада президентдан амалий ёрдам берилишини сўраган эди.

19 апрел куни Мадраҳимованинг яқинлари аёллар ҳужуми ҳақида Ички ишлар органларига мурожаат қилишган, лекин маҳалла оқсоқоли милиционерлар масалани оғзаки йўл билан бости-бости қилишларини айтиб, уни ҳозирча ариза ёзмасликка ундаган.

«Ундан кўра, онангиз кечирим сўрасин ўғилларининг қилмиши учун!» деган гап орасида Урганч туман арбоблар маҳалласи оқсоқоли, халқ орасида «Бакварган қассоб» дея танилган шахс.

Аксарият оммавий ахборот воситалари, журналистларнинг кекса онасига қилинган ҳужум сабабини апрел ойининг бошида «Озодлик» сайтида босилган зўрланган ва хомиладор бўлган 15 яшар хивалик қиз ҳақидаги материал билан изоҳлашмоқда.

Хоразм вилоят ИИБ ўз жавоб хатида жумладан, воқеа жойида ҳозир бўлган профилактика инспектори Қ. Қурбонов «далолатнома асосида расмийлаштиргани» бироқ нотаниш аёллар устидан ёзма ариза берилмаганини писанда қилади.

Шунга қарамай, Хоразм вилоят Ички ишлар бошқармаси Мадрахимовага уни «безовта қилган аёлларни қидириб топиш ва тартибга чақириш бўйича туман ички ишлар бўлими рахбарияти томонидан назорат ўрнатилганлигини» маълум қилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 апрел 2021
Бэнкси жуда машҳур, у афсона, у миллионлар нигоҳида Super Star. Нега? Асл исм-шарифи номаълум, сирли равишда ижод қилгани учунми? ...
13 июн 2023
Юнонларнинг Марказий Осиёга сургун қилинишининг сўнгги босқичи Сталин томонидан 1949 йил 13 июнга ўтар кечаси амалга оширилди. Бир кечада ...
23 феврал 2021
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов “Элтуз” орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини президент Шавкат Мирзиёевнинг ...
6 ноябр 2023
Гитлерга ошиқ бўлиш йигирманчи асрда қолиб кетган руҳий аномалия деб ўйлардим. Немис хотинлари Гитлер гапирганда ҳаяжондан сийиб ташаган. Йигирма ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...