Cатира
16 май 2017

Ўзбеклар ҳориждаги қора ишга «уюшган тарзда» жўнатилади

Ишсизлик – Ўзбекистондаги энг оғир муаммолардан бири. Кўп йиллар давомида миллионлаб ўзбекистонликлар тирикчилик йўлида аксарият Россияга кетишди.

Ўзбекистон Россия ва Қозоғистоннинг асосий меҳнат муҳожирлари етказиб берувчисига айланди.

Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрелидаги Москва сафаридан сўнг афтидан ҳукумат бу стихияли жараённи ўнгламоқчи кўринади.

Россия ва Ўзбекистон ўртасида фуқароларни вақтинчалик ишга жўнатиш юзасидан битимлар амал қила бошлади.

Ҳусусан, Россиянинг «РИА Новости» агентлиги ўтган апрел ойида Ўзбнекистон билан меҳнат миграцияси бўйича иккита келишув битими тайёрланаётганини билдирганди.

Жумладан биринчи ҳужжат Ўзбекистон фуқароларини РФ ҳудудида ишга ташкилий жалб этилишига оид бўлса, иккинчи битим миграция соҳасидаги ўзаро ваколатли идораларнинг таъсис этишни кўзлайди.

Ҳукуматнинг мардикорларга мутлақо эътибор бермасликдан, уларнинг борлигини эътироф этиш сари ташлаган бу ижобий қадамини олқишлаш мумкин. Бироқ ўзбек муҳожирларини Россияда ҳеч ким қучоқ очиб кутмаётгани ҳам маълум.

Ўзбек ҳукумати мамлакатнинг ичида етарли иш ўринлари ярата оладими деган савол эса очиқ қолади. Бу кўпроқ реал иқтисодий ислоҳотлар натижасига боғлиқ.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 феврал 2017
«Халқ сўзи» газетаси (15.02) «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ёшлар қизиқиш ва қарашларини ўрганишга бағишланган сўрови натижаларини эълон ...
27 феврал 2017
Олдинги дайжестларимизда бир неча бор Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган электрон оммавий ахборот воситаларида уйғониш эпкини эсаётгани, улар аввал умуман ...
14 феврал 2016
Ёзувчилар уюшмаси эксперт гуруҳи қарори билан, «президент кўрсатмасига амал қилмаганлари», “мамлакатда кечаётган улуғвор ишларга дахлдорлигини ҳис этмаганлари учун” ҳайдалганлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...