Асосий мавзулар
17 феврал 2017

Фармонга қараб ўзгарадиган ижтимоий сўров

«Халқ сўзи» газетаси (15.02) «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг ёшлар қизиқиш ва қарашларини ўрганишга бағишланган сўрови натижаларини эълон қилди.

Унда билдирилишича, сўров республиканинг барча ҳудудларидаги 12-16 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган.

Сўровдан респондентларнинг 86,5 фоизи бекаму кўст оилада яшаётгани, ота-онаси ҳаёт кечиришлари ва таълим олишлари учун шароит яратиб бераётгани, умуминсоний ва миллий қадриятлар руҳида тарбия олаётгани аён бўлган.

Бу дегани 86 фоиздан ортиқ ўзбек оиласи бекаму кўст яшаётганига ишора эканига эътибор қаратгандирсиз. Агар дунёнинг энг ривожланган давлатлари ҳам бундай кўрсаткичга ҳавас қилишини эътиборга олсак, «халқимиз фаровонлиги» тўғрисида расмийлар айтаётган баландпарвоз сўзларга ишониб қолишингиз ҳеч гап эмас.

Маълум бўлишича, сўров чоғида ҳар ўнинчи иштирокчи ўзи суйган асар номини айтишга бироз қийналган. 43 фоиздан ортиқ ўқувчи эса, асосан, ўқув адабиётларини мутолаа қилганини билдирган.

«Болаларда мустақил ўқишга бўлган қизиқиш жуда паст эканлиги, оилавий мутолаа анъанаси деярли йўқолиб кетгани ҳам сўровда ўз аксини топди. Ҳар ўнинчи ўсмир мактаб дарсликларидан ташқари бирорта китоб ўқимаслигини тан олди», дейилади газетада.

Шу ўринда сўровида ҳар доим фақат ижобий жиҳатлар кўрсатилиб, салбий ҳолатлар тилга олинмайдиган марказ нега бирданига бундай «ҳақиқатпарвар» бўлиб қолди, деган савол туғилиши мумкин.

Сўров хулосаларига эътибор қаратилса, ижобий жиҳатларга оид фоизлар ҳали ҳам юзнинг тагида турибди. Фақат мутолаа масаласига келганда бундай анъанадан воз кечилган.

Аслида «Ижтимоий фикр»дагилар бу борада ҳам ижобий баҳолар кўрсатишга қодир эди. Аммо президентнинг яқинда китобхонлик даражасини ошириш масаласида ҳужжат имзолагани уларни бундай қилишдан тийиб қолгани аниқ.

Бу эса «Ижтимоий фикр» маркази сўровлари айнан ҳукуматнинг кўрсатмасидан келиб чиқиб тайёрланадиган хулосалардан иборат бўлиши ҳақидаги фикрлар тўғрилигини яна бир бор исботлайди.

Шунингдек, газетада «Жаҳон» ахборот агентлиги томонидан тайёрланган, Ўзбекистондаги илм-фан равнақига оид хорижий экспертлар фикри ўрин олган мақола ҳам чоп этилди.

«Республикамизда илм-фанни ривожлантириш ва уни янги даражага олиб чиқишга қаратилган эътибор халқаро академик доиралар ҳамда хорижий мамлакатларнинг жамоатчилик ва илмий интеллигенция вакиллари томонидан ҳам кенг муҳокама этилмоқда», деган ёлғон билан бошланади мақола.

Ёлғонлиги тўғри-да ахир. Хорижлик илмий доиралару жамоатчилик вакилларининг биздаги илм-фан равнақини кенг муҳокама қилишдан бошқа ташвиши йўқми?

Айниқса, Германиянинг «Европа-Берлин» жамияти раиси Вернер Фурман бу борада гапирар экан, Ўзбекистон президентининг ишларини олқишлашда ҳатто ўзимизнинг олимларимизни ҳам ортда қолдирган.

Унинг мақолада келтирилган олтита узундан-узун гапидан учтасида ўзбек президентига «пахта қўйилган».

Агар «Жаҳон» ААга ишонилса, Германия вакили «…Ўзбекистон раҳбарининг олим ва мутахассислар ҳамда ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари салоҳиятини бирлаштириш, имкониятлардан унумли фойдаланиш борасидаги интилишларини юқори баҳолаймиз», дея лутф қилган.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 феврал 2020
Ёз келди, тугади қиш,Партиямга минг олқиш!Мўридан ўрлар тутун,Партиям борлигичун!Тонг отиб ёришди кун,Партиядан биз мамнун!Жумадан сўнг келди шанба,Партиям сабаб, манба!Шанба ...
9 октябр 2019
Жамоат арбоби ва консалтинг ширкати директори Азиза Умарова Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиш эҳтимолини қаттиқ танқид остига олди. ...
16 август 2019
Мана, ҳайит ҳам ўтди. Бор товоғим – кел товоғим тугаб, кундалик ташвишларга қайтдик. Ҳаëт табрик откриткаларидаги каби ранг-баранг эмас.  ...
25 июн 2019
“Ҳамиднинг кўзларига ёш қалқди. Бошини чайқаб: “Чиқармиканмиз? Ишониш қийин, ака”, деди ва оғир хўрсиниб, баланд овозда: – Эҳ, Гуантанамо, ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...