чоршанба,
18 декабр 2024
2 июн 2017
Россия 1 июндан миграция қоидаларини кучайтирди
Қоидалар Россия президентининг «2017-йилги ФИФА Конфедерациялар кубоги ўтказиш даврида кучайтирилган хавфсизлик чоралари» ҳақидаги 202-сон фармони билан боғлиқ.
Ҳавфсизлик чораларига кўра, 1 июндан 12 июлгача Россияга келадиганлар бир сутка давомида рўйхатдан ўтмаса мамлакатдан чиқариб
юборилади.
Бу қоидалар Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарларига тааллуқли.
Бир кун ичида рўйҳатга туриш учун Россияга борувчилар паспортнинг 1-бети ва чегарани кесиб ўтганлиги ҳақида белгилар қўйилган саҳифаларидан олинган нусха ва тўлдирилган миграция картасини тақдим қилишлари керак бўлади.
Фармонда айни чоралар келаси йил футбол чемпионати даврида тағин қўлланилиши айтилади.
Eltuz.com