Асосий мавзулар
21 июл 2017

Террорчига ëрдам берганликда гумонланган ўзбек Данияда қўлга олинди

Жорий йил бошида Туркиядаги Reina тунги клубига ҳужум қилиб 39 кишини ўлдирган Абдуқодир Машариповга кўмак берганликда гумонланган 42 ёш, Иброҳимжон Асқаров(баъзи нашрларда İbrahimjon Asparov) Туркия талабига кўра, Даниянинг Вайле (Vejle) шаҳрида қўлга олинди.

Kuzey.dk нашрига кўра, Ўзбекистон ҳамда Дания ватандоши Иброҳимжон Асқаров илк этапда 4 ҳафтага ҳибс қилинган.

Истанбулдаги Reina тунги клубини 2017 йилнинг илк соатида қонга ботирган ва ИШИД жангариси сифатида қамоққа олинган Абдуқодир Машариповга қурол берган “Даниялик Иброҳим” код исми бўлган ва террор тармоғи аъзоси дея гумонланган Иброҳимжон Асқаров олдинроқ Данияда қўлга олиниб, қўйиб юборилган эди.

Иброҳимжон Асқаров Андижондан. Туркия экстрадицион талабида айтилишича, Данияда 2008 йилда бошпана олган. Руминия орқали 2005 да Данияга келган қариндошлариога қўшилган. Ўзбекистон ватандоши. Ҳали Дания паспортини олмаган.

Турк нашрларининг тергов ҳужжатларига таяниб ëзишича, Иброҳимжон Асқаров террор амали юз берган пайтда Истанбулда бўлган ва воқеадан сўнг, Данияга қочиб келган.

Дания нашрларининг ëзишига кўра, июнь ойида Дания миллий хавфсизлик идораси PET Иброҳимжон Асқаров борасида суриштирув ўтказган.

Суриштирув асносида, етарли исботлар бўлмагани боис Асқаров очиқда қолган. Аммо июль ойига келиб, расмий Анқара Асқаров борасидаги батафсил ҳужжатларни Данияга жўнатгани ортидан Асқаров судга тортилган.

Шарқий-жанубий Ютланд (Jutland) полицияси айбловчиси Дорше Моллер Андерсен (Dorthe Möller Andersen) маҳкама жараëнида сўз олиб “Асқаров жорий йил Reina тунги клубига қарши уюштирилган террор ҳужумига алоқадорликда айбланиб, Туркия талабига кўра қўлга олинганлигини “ урғулади.

Асқаров террор ҳужумида қўлланилган қурол-яроғларни Машариповга берганликда айбланмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июн 2021
Яқинда БМТ ишчи гуруҳи 2018 йил охирида қамалган собиқ ўзбек дипломати Қодир Юсуповнинг ҳибсга олиниши ўзбошимчаликдир, деган хулосага келди. ...
17 январ 2021
Насафий тахаллуси билан ижод қилаётган 23 ёшли қўшиқчи Азизиддин Акмалов ўзининг маъмурий жавобгарликка тортилганини интернетда тарқалган хабарлар орқали билганини ...
29 январ 2020
2008 йиллардан бошлаб Ўзбекистон қамоқхоналаридаги кутубхоналар диний мавзуларга, яъни терроризм, экстремизмга қарши курашга ундовчи асарлар билан бир қаторда И.Каримов ...
29 март 2021
1976 йилнинг 29 мартида АҚШ кинокадемиясининг 48-Оскар тақдимотида бешта асосий мукофот битта фильмга берилди. Бу Милош Форманнинг “Какку уяси ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...