Видео
6 март 2018

Лола дабдабали тўйлар тарафдори

Сорри, албатта, бироқ мен прогрессив Президентимизнинг кечаги фармонини тушунмадим.

Нимага тўй индустриясини бузиш керак?

Ҳозир тўй анъаналаридан, айниқса бадавлат оилалардан, бутун бошли креатив братия боқиладику.

Артистлар, қўшиқчилар, раққослар, ўртакашлар, сценарийчилар, шоирлар, рассомлар, дизайнерлар, флористлар, сураткашлар, операторлар, видеоинженерлар, тикувчилар, моделлар, ҳунармандар, мебелчилар.

Шунингдек ресторандаги братия: ошпазлар, официантлар ва ҳ.з.

Полиграфиячи? Ва албатта оддий ҳаммоллар, ҳайдовчилар ва фаррошларни ҳам алоҳида санаб ўтиш жоиз!

Уларнинг ҳар бири, бой оиланинг тўйида хизмат қилади ва иш ҳақини олиб, оиласига егулик, кийим, дори-дармон ҳарид қилади, ўқиш, тўгараклар, китоблар, интернет, ТВ ва дам олиш учун пул тўлайди.

Демак, бу пуллар тағин – фермерларга, ўқитувчиларга, дорихона ва беҳисоб майда қонтомирлари бўйлаб тағин узоқ, узоқ, узоқ манзилларга етиб боради.

Мана мен яқингинада машҳур бир давлат ансамблининг репитициясида бўлдим. Улар барча давлат тадбирларида рақсга тушишади, бироқ икки ойдан бери маош олишмаган. Ўз ишларини сидқидилдан севишади ва тўйларда рақс тушиб, оилаларини боқишади.

Нимага ҳозир уларнинг қанотларини қирқиш керак бўлди?

Боз устига, бундай тажриба бизнинг ҳаётимизда бўлиб ўтган.

Менимча, бизда бойлар кўп бўлгани маъқул, уларнинг бой фантазияси, «ҳаммасини одамларникидай» ўтказиш орзу-ҳаваслари бўлсин.

Майли бу чегарадан ошиб-тошиб кетсин!

Умуман, бойлар кўпроқ бўлсин.

Ёки мен ҳақ эмасманми?

Мен давлатни бошқаришга ҳаққи бўлмаган ошпазманми?

Лола Сайфий
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 феврал 2022
Бу ҳикоя Қорақалпоғистондаги туркман қишлоғида туғилган жамоатчилик фаоли ва блогер Жумасафар Дадабоев ҳақида. 2016 йилда, ҳали у жамоатчилик фаолияти ...
15 сентябр 2017
Сўзсиз сурат. Рассом Туз Eltuz.com
20 сентябр 2023
Озарбайжон Қорабоғда ўт очишни тўхтатишни тасдиқлади. Арманиларнинг Тоғли Қорабоғдаги армияси таслим бўлди. Бир кун ичида тан олинмаган «Арцах» армияси жангларда ...
24 июн 2016
21 июн куни ўшлик Рустамжон Турғунов исмли 33 яшар ўзбек ўзи билан бирга Фотихдаги арзон меҳмонхона (Malabadi Beyazit Hotel)да ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...