Cатира
7 сентябр 2017

Ўзбек томони тағин «Дўстлик» КППдан ўтишни чеклади

7 сентябр куни, «Дўстлик» КППнинг расмий очилишидан бир кун ўтиб, ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулла Рахматуллаев чегаранинг яна ёпилгани ҳақида ёзди.

«Тамом. Кино тугади. Бугундан ўзбек томони тўй, ёки дафн маросимига телеграмма талаб қила бошлади. Халқни яна қанча калака қилиш мумкин», деб ёзди у «Элтуз» мухбирига.

«Мен эрталаб соат 9.30 да (чегарага) борсам, 500 дан ортиқ одам турибди. Ўзбекистон тараф аввалгидек телеграмма талаб килаяпти».

Иззатулла Рахматуллаев «Элтуз» мухбирига шунингдек, одамлар орасида эрталаб соат 5 дан Аравон, Қорасув, Новқат ва Ўзган туманларидан келиб навбат олганлари борлигини билдирди.

6 сентябр куни Ўш ва Андижон вилоятлари орасидаги участкада «Дўстлик» назорат пункти яна бир бор очилди.

Очилиш маросимида Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг олиймақом мулозимлари қатнашган, чегарада тўпланган одамларнинг қувончли гулдурос қарсаклари остида икки қардош халқнинг дўстлиги ҳақидаги нутқлар ўқилганди.

Сўнгги йилларда «Дўстлик» КПП бир неча бор очилди, сўнг эса ўзбек томонидан ёпиб қўйилди. «Икки қардош халқлар»нинг чегарасидан ўтишга чеклов қўйилди ва ўтишга фақат тўй ёки дафн маросими ҳақидаги телеграмма билангина руҳсат бериладиган бўлди.

Сўнгги йилларда Каримов қўшни мамлакатлар билан муносабатларни бузишда ном чиқарди, бироқ Мирзиёев иқтидорга келиши билан муносабатлар яхшилана бошлади ва у ташриф билан Қирғизистонга ва Қозоғистонга борди.

«Каримов ҳаётлик чоғида қўшнилар билан муносабатни яхшилаш имконсиз бўлганмиди?» – дея савол билан юзланади рассом Туз.

PS: Ўшлик журналистларнинг хабар беришича, соат 13 ларда ўзбек чегарасини барибир очишган. Яна ёпилмаслигидан умид қиламиз.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 март 2017
Мирзиёевнинг Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги қарорига бир нечта ўзбек зиёлиларнинг қарши чиқиши ортидан тармоқда уларни бадном қилишга уринишлар бошланди. ...
6 ноябр 2019
Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконидан улуғ рус ёзувчиси Лев Толстойнинг “Жахон бестселлерлари” ( аслида “жаҳон” бўлиши керак) туркуми остида ...
21 май 2019
Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида яшовчи 60 яшар боғбон Норқул Ҳотамов турар жой ва иссиқхоналардан иборат кўчмас мулкларини туманнинг собиқ ...
3 май 2024
РТ: Мана бугун яна бир жумада сизлар билан юзма-юз, кўзма-кўз дийдор кўришдим, азизларим. Бугун сизга айтар шум хабарим йўқ, осмон ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...