чоршанба,
18 декабр 2024
14 сентябр 2017
«Салом мактаб – ҳайр ўқитувчи!»
Ўзбекистонда пахта терими бошланганига бир хафта бўлди, турли мақомдаги мулозимларнинг бу йил пахта теримига ўқитувчиларни жалб қилмаслик ҳақидаги ваъдалари қоғозда колди.
12 сентябрдан бошлаб, аксарият таълим ва тиббиёт муассасалари ўз ходимларини пахта далаларига жўнатди.
Афтидан, одамларни пахтадан озод этиш ҳақида Тошкентдан реал команда ҳали берилмаган. Маълум бўлишича, август бошиданоқ мактаб рахбарлари ўқитувчилардан пахтани «сифатли» ва «ўз вақтида» териб олиш мажбурияти билан тилхатлар ола бошлаган.
Янги ўқув йили бошланиши билан ўқитувчилар кўнгиллилар қаторида пахтага кетаркан, савол туғилади: Мактабдаги дарслар нима бўлади? Қолдирилган соатлар ўрни нима билан тўлдирилади?
Рассом Туз
Eltuz.com