Мултимедиа
26 сентябр 2017

«Подшога шак келтирган» ўзбек ёзувчиси Тошкентга қайтмоқда

26 сентябр куни танқидий фикрлари учун ўзбек ҳукуматининг қора рўйхатига киритилган 63 ёшли ёзувчи Нурилла Отахонов Туркиядан Тошкентга йўл олди.

Учиш олдидан «Элтуз» нашрига интервью берган Нурилла Отахонов қора рўйхатда бўлганини, ундан ўчирилган куни билганини айтади.

«Мени қора рўйхатга киритишганини, очиғи рўйхатдан ўчирилган куним билдим», дейди у «Элтуз» мухбири билан суҳбатида. Бироқ у буни 2013 йили ишдан бўшатилгач, сезганини айтади.

«Кўп жойлар мени ишга таклиф қилади. Бораман, ҳужжатларим қаергадир кетади. Кейин бир ҳафта икки ҳафта ўтиб, йўқ, ишга қабул қила олмаймиз, дейишади. Демак мени қандайдир қора рўйхатга киритишган экан»

2016 йили, Туркияга сафар қилган адиб, у ерда ўзининг машхур «Бу кунлар» китобини чоп қилади. Унинг бу асарида Ўзбекистондаги ўзгача фикрловчилар, жумладан, диндорлар ва сиёсий мухолифатга қарши репрессиялар қораланган.

Ўша йили Андижонлик 37 яшар масжид ноиби Ботиржон Тожибоев Нурилла Отахоновни “Подшога шак келтирган” ўзбек ëзувчиси деб атаган эди.

«Китоб эълон қилинганидан кейин шов-шув бўлиб кетди. Ислом Каримов тирик эди у пайтлар. Кўпчилик менга энди қайтманг Ўзбекистонга дейишди, шу зайл мухожирлик икки йилга чўзилди. Бироқ, хамиша юрагим ватанга талпиниб турди» деди у Тошкентга   қайтиш олдидан «Элтуз» мухбири билан қилган суҳбатида.

Видео: https://youtu.be/ToHCkZC03A4

Eltuz.com

 

Тағин ўқинг
22 сентябр 2017
Сўнгги маълумотларга кўра, Бош вазир иштирокидаги мажлисда берилган кўрсатмадан сўнг, пахта теримида қолаётган Олий ўқув юрти талабалари уйларига қайтарилмоқда. ...
18 декабр 2015
18 ноябр куни Жиззах вилоят ИИБ катта терговчиси Ориф Анарбоев Ўктамни 168 модда (фирибгарлик) ва 211 (пора олиш)да  айблаш ...
15 октябр 2018
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судида 15 октябрь куни бўлиб ўтган апелляция маҳкамаси ака-ука диндорлар – 56 яшар Аброл ...
10 феврал 2020
Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида 7 февраль куни юз берган ​этник можарода 10 киши ўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...