Асосий мавзулар
27 сентябр 2017

Ўқитувчи ва медиклар энди «уюшмаган аҳоли»сифатида пахта теришмоқда

Фарғона вилоятида ҳуқуматнинг ўқитувчи ва шифокорларни пахтадан қайтариш буйруғига қарамай, улар ҳамон далада қолиб пахта теришмоқда.

Маълум бўлишича, шифокорлар ап мактаб ўқитувчилари эндиликда «уюшмаган аҳоли» сифатида пахтага жалб этилмоқда.

«Дарсимиз йўқ кунлари “Ўз хоҳишим билан пахтага чиқишга розиман” деган мазмунда тилхат ёзиб бердик», дейди Учкўприк тумани мактабларидан бирининг ўқитувчиси.

Унинг сўзларига кўра, ўқитувчиларда агар халқаро ташкилот вакиллари келиб сўраса, «биз уюшмаган аҳолимиз, маҳалладан ўз хоҳишимиз билан чиқдик, уйда ўтирамиз», – деб жавоб бериш буюрилган.

«Ҳозирча бегоналар биз пахта тераётган далага келмади», – деди у «Элтуз» мухбирига.

Пахтадан қайтиш ҳақидаги буйруқ, ётоқ билан пахта даласида қолаётган аксарият бюджет ташкилотларига таъсир қилмаган.

«Бизга қачон қайтишимизни айтишмади. Бугунги кунда ҳам патронаж ҳамширалар, олий маълумотли врачлар, тиббиёт муассасаси қоровуллари, фаррошлари ётоқ шароитида пахта термоқда. Уларга кунлик озиқ-овқатлари олиб бориб берилмоқда», деди ҳамон ётоқда қолаётган тиббиёт муассасалари раҳбарларидан бири «Элтуз» мухбирига.

Айни пайтда тадбиркорлардан ва бозордаги майда тужжорлардан пахта терими учун пул йиғиш авжига чиққан.

«13 киши 10 минг сўмдан пул йиғиб бердик. Энди бизни бозор маъмурияти 10 кун безовта қилмайди. Ўтган йили ҳам 5 -10 кунда 10 мингдан пул йиғиб берардик» деди бозорда кийим-кечак сотувчи аёл.

Қўқон шаҳридан атроф туманларга қатновчи автобус ҳайдовчилари ҳам «Элтуз» мухбирига ҳар куни эрта билан ҳашарчиларни пахта даласига ташлаб қўйишаётганлигини, кечга яқин яна уларни олиб келиб қўяётганлигини билдиришди.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 март 2020
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди 4 март куни «Ватанпарвар» газетаси мухбири 68 яшар подполковник Владимир Колошинни 12 йилга озодликдан маҳрум ...
19 январ 2016
18 январ куни эрталаб соат 10 да туман хокимлигига чақирилган Ширин Турсиновани ҳокимлик биносида, хоким Ғофур Қаршибоевнинг муовини Фотима ...
9 июл 2018
(фермер хўжалиги ишчисининг ҳикояси) Хоразмлик Ҳасанбой фермер хўжалигида ишлайди. Умри далада ўтган, деса ҳам бўлади. Маълумоти ўрта. Шундай бўлса-да, ...
25 октябр 2023
Ўзбек тилига давлат мақоми берилиши талаб қилинган бу кадрларни менинг азиз дўстим марҳум Абдулазиз ака Маҳмудов суратга олганида мен ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...