• Фото: centralasia.media
Асосий мавзулар
5 март 2020

«Ватанпарвар»нинг давлатга хиёнатда айбланган мухбири 12 йилга қамалди

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди 4 март куни «Ватанпарвар» газетаси мухбири 68 яшар подполковник Владимир Колошинни 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.  

Калошиннинг қизи Анастасия Епишеванинг «Озодлик»ка билдиришича, собиқ подполковник Жиноят кодексининг 157-моддаси 1-қисми билан «давлатга хиёнат»да айбдор деб топилган. 

Шунингдек, Ўзбекистон ҳарбий суди ҳукми билан Владимир Колошин барча ҳарбий рутба ва унвонидан маҳрум қилинган. Бироқ Калошин судда ўзига қўйилган айбларни тан олмаган. 

Қарийб 7 ой давом этган терговдан кейин «Калошин иши» бўйича жорий йилнинг 7 февраль куни бошланган маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтди. 

Владимир Колошинни 2019 йил 2 июль куни ДХХ ходимлари унинг уйидан олиб кетишган эди. Подполковникнинг қариндошлари уч кун давомида унинг қаердалигини билишмаган. 

5 июль куни Владимир Калошин ДХХнинг Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Гвардейская кўчасида жойлашган тергов изоляторида экани ҳамда унга Жиноят кодексининг 162-моддаси («Давлат сирларини ошкор қилиш»)да кўзда тутилган жиноятни содир этганлик айби қўйилгани маълум қилинган.

Бу ҳақда биринчи бўлиб Калошиннинг Москвада яшовчи қизи Анастасия Епишева Facebookдаги саҳифаси орқали хабар тарқатган эди.

Анастасия Епишева отаси билан боғлиқ тергов ишлари кетаётган чоғда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга адолат қарор топиши учун ёрдам сўраб хат ёзган ва ўз мурожаатини Фейсбук саҳифасида  эълон қилган.

Россия ватанпарварлик ташкилотларининг қўллов хатлари

Россия пойтахтида фаолият юритаётган Москва ўзбек ҳамдўстлиги (Узбекское содружество Москвы) минтақавий жамоат ташкилоти Калошиннинг ҳимоясига отланиб, ташкилот раҳбари вазифасини бажарувчи Виктор Тепляков номидан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга хат йўллаган. Қўллов хатида «Калошин иши»да адолат қарор топишига ёрдам сўралган.

«Независимая газета» чоп қилган «В Узбекистане неожиданно нашли российских «шпионов» сарлавҳали мақола муаллифи Владимир Мухин ҳам асосий эътиборни Владимир Калошин ҳимоясига қаратган.

Тошкентда «Ватанпарвар» газетаси ташкил топган 1992 йилдан бери Владимир Калошин билан бирга ишлаб нафақага чиққан журналист, подполковник Игорь Бирюков «Калошин иши» бошдан охиригача уйдирма иш эканини таъкидлайди. 

«Мен Калошинни жиноятчи деб ҳисобламайман. Биз у билан «Ватанпарвар» газетаси ташкил топгандан бошлаб бирга ишладик. У ҳақида бирор ёмон гап  айта олмайман. Кучли билимли офицер ва малакали журналист. Калошин билан содир бўлган воқеа ақлга сиғмайдиган уйдирма ва мутлақо адолатсиз иш деб ҳисоблайман», деди Игорь Бирюков «Элтуз» мухбирига.

Бундан олдин, 11 февраль куни Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти собиқ директори Рафиқ Сайфуллин устидан Ўзбекистон ҳарбий суди маҳкама бошлаган. Сайфуллин ҳам Россия фойдасига жосуслик ва давлат сирларини ошкор қилишда айбланган эди. 

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 ноябр 2016
Рассом Туз ўзининг навбатдаги карикатурасида Шавкат Мирзиёевга ёрдам сўраб мурожаат қилаётган ўзбек ёшлари зеҳниятига назар ташлайди. Бош вазир виртуал ...
4 декабр 2016
4 декабр кунги сайловда қатнашган Халқ Демократик Партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов сайловда қатнашиб ўзига овоз берганини матбуотга айтди. «Адолат» ...
27 феврал 2018
Собиқ бош прокурор Рашид Қодировнинг 23 февраль куни ҳибс этилиши ортидан яна бир қанча мулозимларнинг қўлга олингани «Элтуз»га маълум ...
14 феврал 2020
Рассом Кирпи
Блоглар
21 март 2023
Элтуз ўзининг кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бугунги кўрстувимизга ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларидан буён АҚШда яшаётган ...
13 март 2023
«Елтуз» каналида ўз видеоблогини юритаётган АҚШда яшаётган 70 ёшли қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов апрел ...
2 март 2023
Бугун мен учун ва мен мансуб бўлган миллат учун азиз инсон – Совет Иттифоқининг илк ...