Ўзбекистонда «Боғча вазирлиги» тузилди
Президент Мирзиёев 30 сентябр куни Мактабгача таълим вазирлигини тузиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Фармонда, мамлакат бўйлаб боғчалар сонини кўпайтириш, мактабгача таълим сохасида давлат ва нодавлат муассасалари ўртасида рақобат муҳитини яратиш, болаларни боғчадан мактабга тайёр ҳолда чиқишларини таъминлаш кўзланган.
Биз дунёнинг бошқа давлатларида болалар боғчалари билан шуғулланадиган алоҳида вазирлик бор-йўқлиги билан қизиқиб кўрдик.
Масалан, Швеция ва дунёнинг аксарият ғарб давлатларида болаларни 3 ёшдан бошлаб боқиш, ўқитиш, балоғотга етганидан кейин эса олий ўқув юртларида ўқишини таъминлаш билан таълим вазирлиги шуғулланади.
Айни таълим соҳаси Қозоғистон ва Россияда Фан ва таълим вазирлиги, Қирғизистонда Билим бериш вазирлиги, Тожикистонда Маориф вазирлиги, Туркманистонда Билим вазирлиги зиммасига юклатилган.
Рассом Туз
Eltuz.com