Пахта сургунига поездларда – худди 1937 йилдагидек
Бу йил Ўзбекистонда мажбурий теримчилар – педагог, тиббиёт ходимлари ва бошқа турли касблардаги бюджет ва хўжалик корхоналари хизматчилари пахта теримига поездларда жўнатилди.
Водийдан Қорақалпоғистонга, Хоразмдан Сирдарёга, Самарқанддан Жиззах далаларига теримчилар тушган вагонлар йўл олди.
Сурхондарё ва қашқадарёликлар эса олис Хоразмга олиб кетилди. Ташвишли бир сафарбарлик остида.
«Бу худди 1937 йилни эслатади. Бир вилоятдан бошқасига келтириб ташланган ночор одамлар икки ой чурқ этмай эгилиб, ҳаммомсиз, кун бўйи еган овқатига етадиган миқдорда пахта теришга рози бўлишмоқда», дейди мавзуни мўйқаламда акс эттирган рассом Элсевар.
Сталин қатағонлари пайти одамлар «ватан хоини» дея айбланиб, Сибир қилинган бўлишса, энди айб қўйилмасдан пахтага сургун қилинишади.
Бош тортишса, ҳар қандай айб топиб, ишдан бўшатишлари мумкин.
Рассом Элсевар
Eltuz.com