Видео
2 декабр 2017

Шералини ўн йилга қаматган аëл касалми? (видео)

1 декабрь куни Тошкент шаҳри судида одам савдосида айбланиб, 10 йилга қамалган 28 яшар Шерали Маҳмудов шикояти бўйича аппеляция суди бошланди.

Даъвогар, тошкентлик 37 яшар Севара Ғуломова томонидан судда ҳеч ким қатнашмаган, бироқ аппеляция ҳайъати айбланувчи томон Шерали Маҳмудовнинг келтирган далилларни тинглаган.

Ғуломова Истанбулнинг Божилар маҳалласида 2016 йил охирида 3 ой жинсий қулликда ушлаганини айтиб Маҳмудовни судга берган, 17 октябрь куни Маҳмудов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Аппеляция шикоятига кўра, суд айблов томони даъвосига таяниб, далил ва ҳужжатларни чуқур ўрганмасдан Маҳмудовга нисбатан асоссиз ҳукм чиқарган.

Сергели тумани судьяси Музаффар Қўқиев 17 октябрда чиқарган ҳукмда Маҳмудов Жиноят кодексининг 135-моддаси бўйича, яъни одам савдосида айбланган.

Маҳмудов «бачадон саратонидан даволаниш учун Туркияга борган Севара Ғуломовани фоҳишаликка мажбурлаганлиги» айтилади, жумладан, суд ҳукмида.

«Элтуз» мухбири билан гаплашган текстиль фабрикаси ходимлари Маҳмудовнинг «одам савдоси» ёки «фоҳишафурушлик»ка ҳеч бир алоқаси йўқлигини айтишди.

«Элтуз» нашрининг Туркияда ўтказган суриштируви воқеанинг кўпроқ оилавий можарога яқинлигини кўрсатмоқда.

Маҳмудовнинг яқинлари «Элтуз»га давогарнинг «ўйнаши» бўлган Алишерни рашк қилиб, унинг укаси Шералидан қасд олганини билдиришмоқда.

Ғуломовага тегишли экани айтиладиган, давогарнинг яқинларига жўнатилган СМСларда ҳам унинг жазманидан қасд олганига очиқ ишоралар бор.

Шунингдек, маҳкум томонига кўра, аёлнинг Туркияга бачадон саратонидан даволанишга боргани ҳақидаги иддаоси ҳам ёлғон.

У судга тақдим қилган ҳужжат фақат шахснинг текширувдан ўтганлиги ҳақида маълумотнома бўлиб, бу касаллик ташхиси эмас.

«Элтуз» нашрининг Туркиядаги онкология касалхонасидан олган ҳужжатда ҳам Ғуломованинг Туркияда даволанмаганлиги айтилади.

Суднинг кейинги мажлиси 12 декабрга белгиланди. «Элтуз» нашри воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 март 2021
Шу ўринда Қўйлининг гапини бўлиб қисқача маълумот берсам. Қўйли асир олиниб Бозорак қишлоғига олиб келинади. Олдинига 10 кун карцерда ...
19 март 2019
Ўтган ҳафтада ўзбек ижтимоий тармоқларида энг кўп баҳс-мунозараларга Наргиза Раҳимова (Саидова) бош сабабчилардан бири бўлди. У “қадимчи”ларнинг шундай зарбаларига ...
18 апрел 2020
«Элтуз» таҳририятга жорий йилнинг 14 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов номига юборилган жамоавий мурожаат нусхаси келиб тушди. 109 ...
5 апрел 2024
РТ: Мана хафта айланиб сиз билан юзма юзма юз бетма бетман. Сиз азизлар дийдорига мушарраф бўлганимдан бахтиëрман. МС: Ничиксизла, ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...