Cатира
26 декабр 2017

Мирзиёев барча молиячиларни ҳайдашни буюрди

Президент Шавкат Мирзиëев парламентдаги 22 декабрь кунги чиқишида Молия вазирлигини кескин танқид қилиши ортидан вазирликда текшириш, ходимларни оммавий ишдан ҳайдаш бошланди.

Молия вазири Жамшид Қўчқоровни тикка қилиб қўйиб, дакки бераркан, президент:

«Атрофингдагиларни ҳаммасини ҳайдавор!» деди, аксинча бир ой ичида унинг ўзини ишдан олишига шаъма қилди.

Эски молиячиларнинг барини йўқ қилишга аҳд қилган президент тўрт соатлик нутқида «Острогорский-Мастрогорский-Састрагорский-Гастрогорский» деган узун калимани тилга олди.

Кейинчалик президент Молия вазирлиги Давлат бюджети бошқармаси собиқ раҳбари Элла Острогожскаяни назарда тутгани аён бўлди.

Мирзиёев ўз чиқишида айнан Элла Острогожская қўли билан собиқ молия вазири Рустам Азимов Каримов даврида ҳукумат бюджетини талон-торож қилиб келганини маълум қилди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 апрел 2024
Элтузнинг ишончли манбаси хабар беришича, Андижон шаҳар электросеть юристи мансабини суиистеъмол қилиб, 10 млн. сўм пора олаётганида ушланди. Манбанинг ...
25 март 2024
Ўзбекистонлик худкуш ҳужумчи ўзини Қандахордаги Банк яқинида портлатиб юборгани ҳақида Россия нашрлари хабар бермоқда. Асли ўзбекистонлик худкуш-террорчи Асадбек Мадияров ...
11 октябр 2019
Кўзимни очсам, БМТ анжуманида ўтирибман. Олдимда Ўзбекистон байроғи. Бўйнимга осилган бейжикни айлантириб қарасам, Ўзбекистон вакили эмишман. Аммо ўтмиш билан ...
2 декабр 2017
1 декабрь куни Тошкент шаҳри судида одам савдосида айбланиб, 10 йилга қамалган 28 яшар Шерали Маҳмудов шикояти бўйича аппеляция ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...