Document UZ
13 феврал 2018

Стокҳолмда ўзбекистонлик террорчи устидан суд бошланди

13 февралда Стокҳолм шаҳри судида террор жиноятида айбланаётган ўзбекистонлик Раҳмат Оқилов маҳкамаси бошланди.

Ушбу жиноят иши 35 кун, яъни шу йилнинг 9 май ойига қадар кўриб чиқилиши режаланган.

Суднинг биринчи ҳафтасида прокурорнинг нутқи эшитилади.

Иккинчи ҳафтада эса Раҳмат Оқиловнинг ўзи иш бўйича сўроқ қилинади.

Маҳкаманинг асосий қисми 150 кишидан иборат жабрланувчиларга қаратилади.

Раҳмат Оқилов 7 апрель куни Стокҳолм марказида юк машинасини одамлар устига ҳайдаши натижада 4 кишининг ўлими ва 15 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган эди.

«Элтуз» нашри Стокҳолмдаги суд жараёнини кузатишда давом этади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 январ 2019
Германияда чиқадиган  «Süddeutsche Zeitung» (Зюддойче Цайтунг) газетаси 29 январь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг интервьюсини чоп қилди. Каримов даврида ...
24 ноябр 2015
Ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаровга суиқасд қилганликда айбланаётган судланувчи Юрий Жуковский устидан олиб борилаётган маҳкама жараёни швед матбуоти ...
12 июн 2020
Гоҳида сизни гар ўртаса алам, Қора бўлиб кетса бу ёруғ олам, Кўзларда айланса адашган бир нам, Одамлар бор кўнгилга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...