Cатира
11 апрел 2018

ДХХ баëнотидан сўнг уч нафар диний мулозим ишдан олинди

ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг исломий таҳдид ҳақидаги баёнотидан сўнг, мустақил манбаларнинг «Элтуз»га хабар беришича, Мусулмонлар идораси котибияти бўлими мудири Улуғбек Султонов, бўлим ходими Мубашшир Аҳмад ва Тошкент шаҳридаги Дўмбиробод масжиди имом-хатиби Шермурод Тоғай бир кунда ишдан олинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасига яқин шахснинг «Элтуз»га билдиришича, ҳар учала диний уламо «ўз жамоаларида фитна чиқаргани» учун ишдан ҳайдалишган.

Шунингдек, «Элтуз» юқоридаги шахслар қаламига мансуб айрим мақолалар улар ишдан ҳайдалиши билан диний сайтлар саҳифасидан ғойиб бўлганини аниқлади.

Масалан, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг Ўзбекистонга хавф солаётган исломий таҳдид ҳақидаги нутқидан сўнг Мубашшир Аҳмаднинг «Мен Ихтиёр Абдуллаевга ишонаман!» сарлавҳали мақоласи сайтлардан сирли ғойиб бўлди.

Фейсбук тармоғида фаоллиги билан ажралиб турган, президентни улуғлаган, ўзбек хонандаларини ҳаёсизликда айблаб қоралаган имом Шермурод Тоғайнинг ҳам сўнгги воқеалар юзасидан изоҳлари кузатилмаяпти.

Имом Шермурод Тоғай ҳатто унинг чиқишларини танқид қилиб келган «Озодлик» радиоси журналистларини жасоратли дея мақтаган, шунингдек, 2 март куни уламоларнинг фикр эркинлигини чеклаган диний идора раҳбарияти истеъфосини талаб қилганди.

Шермурод Тоғай диний экcтремистларга оғир жазо берилишини ошкора талаб қилган имомлардан биридир.

«Биз фикр берамиз, фатвони муфтий чиқаради», деган эди Шермурод Тоғай ўзининг тармоқдаги шахсий фикрлари ҳақида.

Унинг фейсбук ижтимоий тармоғидаги машҳур саҳифаси 11 апрель куни юзерлар учун ёпиқлигича қолди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 апрел 2021
Фарғона шаҳрида яшовчи 32 ёшли Дилафрўз Умарова 2021 йилнинг февраль ойи бошида президентнинг вилоятга ташрифи вақтида уйидан мулозимлар томонидан руҳий касаллар шифохонасига мажбуран олиб кетилган.  ...
12 декабр 2015
Янги рахбар: «Тралли валлини йиғиштириб ҳаммангиз ИШИДга қарши қўшиқ айтасизлар!» Рассом: Туз Eltuz.com
15 июн 2022
30 йилдан буён Тошкентда ишлаётган туркиялик 56 ёшли тадбиркор Уғур Ақин (Ugur Akin) “New Life Insurance” МЧЖдан икки миллион ...
16 июн 2016
Аҳмадбой ширкатининг текширилиши натижасида, Озодлик радиосининг билдиришича, 13 миллиард 138 миллион сўм ва 7 миллион 900 минг АҚШ доллари ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...