Cатира
2 май 2018

«Футболда Муҳаммад Салоҳ номи тилга олинмасин!»

Ўзбек спорт шарҳловчиларига МТРК раҳбарияти томонидан 2 май кунги футбол трансляциясида «Ливерпуль» жамоаси ўйинчиси Муҳаммад Салоҳ номини тилга олмаслик талаби қўйилди.

Бу ҳақда «Элтуз»га исми сир тутилиши шарти билан ТВ тизимида ишловчи ходимлардан бири хабар берди.

Гап шундаки, Ўзбекистон ТВ каналлари орқали 2 май куни олиб кўрсатиладиган футбол чемпионатининг ярим финал ўйинларида Англиянинг «Ливерпуль» футбол жамоасининг Муҳаммад Салоҳ исмли ҳужумчиси Италиянинг «Рома» футбол жамоасига қарши тўп суради.

«Муҳаммад Салоҳ сўнгги бир ҳафтада Месси, Роналду каби футбол юлдузлари даражасига чиқди. Шунинг учун Ўзбекистондаги спорт шарҳловчиларига репортажлари давомида унинг номини тилга олмаслик жуда қийин бўлади», дейди ўзбекистонлик футбол билимдони.

Айни пайтда ижтимоий тармоқда футбол ишқибозларининг Муҳаммад Салоҳ тарафига оғиши кучаймоқда.

«Ливерпуль» футбол клубининг 25 ёшли ҳужумчиси, мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг рақиблар дарвозасига урган ажойиб голларидан рағбатланган айрим ишқибозлар мусулмон бўлишга ваъда беришди.

Тармоқда тарқалган видеоларда инглиз футбол клуби ишқибозларининг «Агар Салоҳ яна бир нечта гол урса, мен ҳам мусулмон бўламан», деб қўшиқ айтаётганини кўриш мумкин.

ТВ ходимининг «Элтуз»га билдиришига кўра, футбол ўйинчисига қўйилган тақиқ, асосан, «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ номига қўйилган табу билан боғлиқдир.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 май 2024
Андижон шаҳар ҳокими Ғофур Абдураҳмонов ўз лавозими ва давлат амалдорларга қариндошлигига ишониб тадбиркорнинг мулкини «кўча» услубида тортиб олмоқда.  «Малика ...
1 июн 2024
Бир нарсадан бир нарсани олсанг, ундан барибир қандайдир из қолади¸ лекин сўз эркинлигидан ниманидир олсанг, уни чекласанг, ундан ҳеч ...
10 апрел 2024
Тошкентни рак ўсмаси каби қоплаган диний экстремизм ва терроризмга қарши рейдлар ўтказилди. Сўнгги 3 ой давомида диний экстремизм ва ...
4 январ 2017
Ўзбек тили давлат мақоми олганидан 27 йил ўтиб ҳам, идора ва ширкат номлари рус тилида қолаётгани ажабланарли. Бундан ҳам ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...