Cатира
11 май 2018

Камомадда айбланган генерал Парпиев солиқ қўмитаси раҳбарлигидан бўшатилди

Давлат солиқ қўмитаси раҳбари 71 ёшли Ботир Парпиев 11 май куни раисликдан бўшатилди. Бу ҳақда билдирган ЎзА ахборот агентлигининг расмий хабарида солиқ қўмитаси раислигига кимнинг тайинлангани айтилмаган.

Ўтган ой Давлат солиқ қўмитасида йирик миқдорда камомад аниқланиши ортидан қўмита бошлиғи генерал Ботир Парпиев Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси ходимлари саволларига жавоб берган эди.

Ҳокимиятни чирмовуқдай қоплаган Парпиевлар сулоласи

Генерал-лейтенант Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитасига 2004 йилдан раҳбарлик қилади. У МХХ собиқ раиси Рустам Иноятовнинг қудасидир. Иноятовнинг қизи Парпиевнинг ўғлига турмушга чиққан.

Ўғиллари: Дилмурод Парпиев – Андижон вилояти Асака тумани ИИБ бошлиғи. Андижонда энг бош «решала» бўлган. Рейдерлик босқинларини у жияни Неъмат Ҳайдаров билан бирга амалга ошириб келган. Ҳозирда Дилмурод Парпиев ҳибсга олинган ва тергов қилинмоқда.

Дилшод Парпиев – Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси бошлиғи. Илгари МХХ майори. Малайзия элчихонаси биринчи котиби, Ўзбекистоннинг Сингапур элчихонасида маслаҳатчи бўлган.

Бобур Парпиев – 2016 йилдан буён «Ориент финанс» тижорат банки бошқаруви раиси, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида ва МХХ тизилмаларида ишлаган.

Жиянлари: Анвар Парпиев – милиция полковниги, Бухоро ИИБ бошлиғи ўринбосари.

Шуҳрат Парпиев – туманлардан бирида ИИБ бошлиғи.

Неъмат Ҳайдаров – милиция подполковниги, Тошкент шаҳри ИИББ жиноят қидирув бўлими бошлиғи.

Президент танқидларига қарамай…

Президент Мирзиёев Парпиевларни бир неча бор танқид қилганига қарамай, у ҳамон ўз лавозимида қолаётган эди.

«Элтуз» ўрганган, тасдиқланмаган манба маълумотларига кўра, Парпиев 2017 йилнинг декабри охирларида соғлиғи ёмонлашгани боис истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзган, бироқ бунга президент Мирзиёев изн бермаган эди.

Ботир Парпиевнинг ҳайдалишига асосий сабаб, «Элтуз» нашри манбасига кўра, у жавобгар бўлган Тошкент метросининг янги тармоқлари қурилишида йўл қўйилган йирик камомадлардир.

Xаbar.uz нашрининг билдиришича, «Мен оддий аскарман. Раҳбарият қаерга лозим топса, сидқидилдан ишлашга тайёрман. Хонадонларга кириб одамларнинг дарду қайғуси билан ишлаш, халққа хизмат қилиш катта мукофот. Билдирилган ушбу ишонч менга катта масъулият юклайди», – дея изоҳлаган ўз истеъфосини генерал-лейтенант Ботир Парпиев.

Солиқ қўмитаси раислигидан бўшатилган Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 апрел 2020
Ҳаво бугун ҳам бузуқ. Кечаси яна ёмғир ёғди. Туни билан безовта ухладим. Нам ҳавога оёғим оғриди. Кўрган тушларим эса ...
6 март 2018
Устидан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 22 февралдан бери ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашиджон ...
17 декабр 2024
Босқинчи Россияга янги санкциялар жорий қилинди, Украинанинг ҳарбий саноати ўсмоқда, Пискентда келин куёв илк никоҳ кечаси ис газидан ўлди, ...
28 январ 2017
Мустақил ўзбек публицисти Шуҳрат Саломов Армани ва Озарбайжон жамиятининг ўзаро миллий зиддиятлари остида қолди. 24 январ куни ўтган асрларда ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...