Асосий мавзулар
8 сентябр 2018

Шведлар Telia ширкатининг Гулнорага пора берганидан шокда

Стокгольм судида Telia ширкати ва Гулнора Каримова ўртасидаги коррупция ишини кузатаётган SVT телеканали журналисти Элин Йоннссон «Элтуз» мухбири билан суҳбатида швед жамияти бундай ҳолатдан шокда эканини айтди.

Швеция коррупция қарши курашиш шаффофлиги бўйича ҳар йили «Трансперенс Интернешнл» ҳисоботидаги бешталикдан ўрин олиб келади, лекин энг йирик швед мобил ширкатининг Гулнорага пора бергани мамлакатнинг обрўсини тўкди, дейди Йоннсон.

Швед жамияти, Йоннсоннинг сўзларига кўра, амалдорларни қатъий назоратда ушлашга интилади ва арзимаган ҳолат уларнинг амалдан ҳайдалишига сабаб бўлиши мумкин.

«Улар оддий халқ хизматидаги мулозимлар. Агар яхши хизмат қилмаса, уларни ҳайдаймиз, ўрнига яхшироқ одамларни қўямиз…» дейди Йонссон.

Telia собиқ раҳбарлари ҳам журналистларнинг фош қилувчи материалларидан сўнг пора гумони остида юксак лавозимларидан ҳайдалишган эди.

Судланувчиларнинг адвокатлари мобил ширкатига давлат лицензияси олишда кўмаклашгани айтиладиган Ўзбекистоннинг амалдаги бош вазири Абдулла Ариповнинг судга чақирилишини исташмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 март 2016
Меҳнаткашлар ҳуқуқи Халқаро Форуми (ILRF) 2016 йил Меҳнаткашлар ҳуқуқи ҳимоячиларини мукофотлар билан тақдирлаши ҳақида эълон қилди, улар орасида ўзбек ...
30 апрел 2021
Орзу қанотида  ëшлик ҳам ўтди Худди тонг тумани ë уйқу мисол. Кўкрак қафасида Эрк қушим, Чўтир истибдоднинг тагида  Патлари ...
17 апрел 2018
Фарғона вилоятидан олган маълумотлари асосида 17 апрель куни «Xabar.uz» сайти томларнинг шиферларини жигаррангга бўяётган ўқитувчилар суратини эълон қилди. Сайтнинг ...
31 май 2017
19 май куни президент Мирзиёев Бухорода эркин сайёҳлик зонасини яратиш қарорини тасдиқлади. 2980-сонли қарорга кўра, Ўзбекистон Миллий банки масъул ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...