Асосий мавзулар
12 ноябр 2018

Тошкентдаги тадбирда Муҳаммад Солиҳнинг февраль портлашларига алоқаси йўқлиги айтилди

Тошкентда 11 ноябрь куни Рауф Парфига бағишланган тағин қаршиликка учраган тадбирга келган бир гуруҳ зиёлилар даврасида ўзбек мухолифати лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ номи эсланди.

«Адабиёт газетаси» муҳаррири Бахтиёр Каримов газетанинг 1 ноябрь кунги тиражи Муҳаммад Солиҳ тўғрисидаги мақола сабаб Давлат хавфсизлик хизмати томонидан йиғиштириб олингани ҳақида билдирди.

«Улар менга дордан қочганларнинг минбари бўлиб қолди бу «Адабиёт газетаси», дейишди. Мен уларга айтдим: «Улар дордан қочганлар эмас, дордан қочган сизлар! Улар дорга бошини тиккан одамлардир!» деди Бахтиёр Каримов.

Газета муҳаррирининг сўзларига кўра, таниқли адиб Мамадали Маҳмудовнинг «Қоронғу тунда чақнаган чақмоқлар» мақоласи Муҳаммад Солиҳнинг 16 февраль воқеаларига алоқаси йўқлиги ҳақида бўлган.

«Ҳеч бўлмаса, Рауф Парфидек ўлимидан кейин ҳам ёлғон жамиятга момоқалдироқдай ларза соладиган ёки Муҳаммад Солиҳдай фамилиясининг ўзи жамиятни ларзага келтирадиган шоир бўлишга интилиш керак», деди Бахтиёр Каримов.

Муҳаммад Солиҳ номи эсланган мақола чоп этилган «Адабиёт газетаси»нинг сотувдан қайтаргани Интерпол мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси раҳбарини халқаро қидирувдан олиб ташлаган вақтга тўғри келди.

Бир гуруҳ ижодкорларнинг Рауф Парфи юбилейига бағишланган 11 ноябрга мўлжаллаган тадбири эса бу сафар, унинг ташкилотчиси Анвар Назирнинг билдиришича, Ёшлар иттифоқи тўсқинлиги боис шоир дафн қилинган қабристонда ўтказилган.

Бундан аввал 25 сентябрь шоир туғилган кунга бағишланган юбилей Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси маъмурияти томонидан, кейин эса Ойбек уй-музейи маъмурияти томонидан тўхтатилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 сентябр 2017
Сўнгги маълумотларга кўра, Бош вазир иштирокидаги мажлисда берилган кўрсатмадан сўнг, пахта теримида қолаётган Олий ўқув юрти талабалари уйларига қайтарилмоқда. ...
5 апрел 2016
«Ўзбекэнерго» гапни «мамлакат энергетика хавфсизлиги, экспорт мажбуриятлари ва электр энергиясига тобора ортиб бораётган эҳтиёжларни қондириш учун «Ўзбекэнерго» тизимидаги электр ...
18 апрел 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига борганида Булунғур ва Нуробод туманлари ҳокимлари, туман прокурорлари, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарлари ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...