Асосий мавзулар
14 ноябр 2018

Диссидент ёзувчи билан «Гурунг» эркинлик аломатими?

Таниқли ўзбек диссидент адиби, 67 яшар Мамадали Маҳмудов 13 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг «Гурунг» лойиҳаси илк меҳмони бўлди.

Ёзувчининг таъкидича, сўнгги бор у расмий матбуотда 27 йил бурун чиқишлар қилган.

Гарчи бу суҳбат ёзувчига нисбатан тақиқларнинг олиб ташланиши аломати бўлса-да, ёзувчининг оғир қисмати ҳақида кўрсатувда деярли ҳеч нарса дейилмайди.

Мамадали Маҳмудов 1999 йилнинг августида «жиноий уюшма»га аъзолиги ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримовни ҳақорат қилгани ҳақидаги уйдирилган айбномалар билан қамалди.

Қамоққа олингунига қадар у Ўзбекистон Маданият жамғармаси раиси лавозимида бўлган.

Ёзувчи «Эрк» партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг дўсти бўлгани учун унга қасд қилиб қамоққа олишгани ва тергов пайтида унга қийноқлар қўлланилганини айтиб келади.

17 йил қамоқда бўлган ёзувчи Мамадали Маҳмудов 2013 йилнинг 19 апрелида озод этилган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 октябр 2022
Ўзбекистонда биринчи замонавий касаба уюшмаси бир йил аввал ташкил этилган бўлса-да, у дуч келган муаммолар меҳнат ҳуқуқлари қанчалик кенг ...
7 август 2020
Узоқ кўрмаган ва сиз учун азиз бўлган яқинингиз эшикни қоқмасдан очиб кириб, қаршингиздаги стулга келиб ўтирди. Сиз унга қарайсиз, ...
12 декабр 2023
Cанкт Петербургнинг «Красное Село» туманида уч нафар Ўзбекистонлик бола Ленин кўчасидаги «Мангу олов»ни ўчириб қўйишди, дея ёзмоқда Россия нашрлари. ...
5 ноябр 2018
Халқаро Олимпия қўмитаси норозилигига қарамай, 3 ноябрь кунги мажлисида АIBA – Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси 66 яшар Ғафур Раҳимовни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...