Венесуэлада бўрон!
ТИВнинг собиқ мулозими Алишер Таксанов январь охирида Венесуэлада бошланган воқеаларни Ўзбекистонга қиёслаб ёзган шеърини фейсбукда эълон қилди. «Элтуз» таҳририяти муаллиф изни билан шеърни ўзбекчалаштирди.
Венесуэлада бўрон,
Халқ тағин кўкрагин кермиш.
Уларга Мадура нон
ўрнида мушук еми бермиш.
Ўзбекистонда эса тинчлик,
Бюджетни қилишар арра.
Осойишта осмон остида,
Долларларга чўмилишар.
Ғазабга минар Каракас:
«Бўшатгин ўрнингни, тўнка!
Бўйнимизга минган нокас,
Сенинг жойинг темир шконка!»
Тошкент эснайди, мудрайди,
Қўрқади ҳукмдор турқидан.
Халқ фақат ош ҳақда ўйлайди,
Подадай яйловга тарқаган.
Венесуэлаликлар талаб қилишар,
Мадуронинг истеъфосини.
Давлатни бошқариш – бир ҳашар,
Йиқитишар шаҳаншоҳини.
Ўзбеклар жимгина кавшаб нон,
Откату порани элтишар.
Ҳукмдорга таъзим қилибон,
Вазир нима сўраса беришар.
Мадуро ғазабнок, қичқирар,
Бироқ ҳеч тингламас оломон.
Тошкентда коррупция бурқирар,
Қуйишар, ичишар самогон.
Икки дунё – икки халқдир,
Халқнингки ори бор, курашар.
Буниси қўрқувдан титрайдир,
Нажотсиз қайишар, буришар.
Венесуэлада эса бўрон
Бурқирар, халқ тағин қистайди.
Ит еми бермоқчи бўлган Мадурони
сазойи этмоқни истайди.
Алишер Таксанов
Eltuz.com