Cатира
22 феврал 2019

РТдан ваъз: Демократия ҳақида

Эсимни танибманки, демократияга қарши ва клерикал тоталитаризмни мақтайдиган реплика эшитаман. Ëшлигимда чоллар нуқул Сталинни мақтарди. Қаттиққўл бошлиқни ëки хотинини урадиган эрни мақташарди.

Йигирма, эҳсон, ақиқа, суннат ва бошқа маросимларга келган муллалар ваъзидан чиқадиган хулоса ҳам шу эди: Бир мафкура устига қурилган тоталитаризм яхшию турлилик ëмон.

Хуллас, бирор ерда бирор одамнинг демократияни мақтаганини кўрмадим. «Грин кард»га навбатда туриб, АҚШ ва демократияни ëмонлашади бу иккиюзламачи тўда….

Кириш бир оз чўзилди. Демак, муддао. Демократик жамиятда ҳокимиятлар айри-айри, мустақил яшайди. Қонун чиқарувчи ҳокимият (парламент), шу қонунларни ижро қиладиган ҳокимият, (президент, ҳукумат ва бошқа хизматкорлар), суд ҳокимияти. Бунга ëндош тўртинчи ҳокимият – эркин матбуот.

Булар бири бировининг ишига сира аралаша олмайди.

Мабодо ГФР канцлери Меркел хоним Олий суд раисига телефон қилиб, «пистончиевни қама» деса, осмон узилиб ерга тушади, ер ëрилиб, қўзиқорин чиқади.

Франция президенти Макрон шаҳар марказидаги бинога қараб, «буни буз», дея олмайди. Деса, дарров ишдан кетади.

Энди манзарани Ўзбекистон мисолида кўрсак. Қўшкўпирнинг ҳезалак ҳокими суд раисига «қама журналистни» деса, суд қамаяпти. Бош вазир эса шаҳар марказидаги «бинони буз» деса, дарров бульдозер келиб бузмоқда. Шаҳар ҳокими (ижроия ҳокимияти) парламентга кириб, ўзининг ойна-ромини монополия қилувчи қонун чиқартиряпти.

Энг ëмони буларнинг ичида президент. Агар у тўдага қараб, «бўқ енг» деса, пода ур-ра деб бўқ ейишни бошлаб юборади. У оқ рангли қоғозни қора деса, ҳамма қора дейди.

Бунақа пайтда ўртага тўртинчи ҳокимият чиқади ва «жаноб президент, бу қора эмас, оқ», дейди. «Бўқнинг ичида миллиардлаб касал личинкалар бор, есанг ўласан», дейди.

Унга қараб на президент, на парламент раиси ва на судья «оғзингни юм», дея олмайди.

Буни, азизлар, демократия дейди.

Хуллас, демократияда ҳокимиятлар айрилгани учун дунëнинг 180 давлати рафоқ ичида яшаяпти. Мафкура тоталитаризми ўрнатилган яккаҳоким давлатлар эса ичдан чириб кетган.

Қиссадан ҳисса шуки, демократиядан яхшироқ бошқарув тизими йўқ. Қудратлар айрилиги демократиянинг умуртқасидир.

Мана, азизлар, демократия ҳақидаги ваъзимиз ниҳоясига етди. Икки йилдан кейин товуқпараст президент қулоғини ушлаб кетиб, янгиси сайланса, бу тўдани халқ деб атайман. Унгача ауф ви дер зейн, чао помпиду, пока бирадлар!

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 май 2017
Бугун «очиқлик», «халқ дардини тинглаш», «аҳолининг ҳуқуқий в қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш» каби баландпарвоз сўзлар ўзбек матбуотидаги ўзига хос ...
24 октябр 2017
Фарғона вилоятидан сафарбар этилган 15 мингга яқин аҳоли бугунги кунда Сирдарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида пахта тераётганига қарамай, ...
1 ноябр 2023
Хайрли кун, Элтуз канали обуначилари! Хонимлар ва жаноблар! Ўзбекистонда Бош вазир қарорини бекор қилган ректор борлигини биласизми? Билмасангиз, ушбу ...
19 ноябр 2020
16 ноябрь куни Чирчиқ туманлараро фуқаролик ишлари суди Халқ таълими вазирлигининг собиқ депутат Қобил Дўсовга нисбатан даъвосини қаноатлантириш тўғрисида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...