Асосий мавзулар
23 апрел 2019

Швейцария суди Каримовага тегишли cупер автомобиллар сотувини тўхтатди

Швейцария янгиликларини рус тилида ёритувчи «Наша газета» нашри мамлакат Федерал жиноий суди Гулнора Каримова иши юзасидан иккита қарор чиқаргани ҳақида ёзди.

Нашрнинг LeTemps газетасидан иқтибос келтиришича, суднинг биринчи қарори Каримованинг учта суперкари сотуви бекор қилинганига оид.

Ҳозирча умумий нархи 1 млн. франкдан ошиқ бўлган Mercedes-Benz SLR2DR, Bentley Arnage ва Range Rover Sport V8 автомобиллари Каримова 2009 йили 18,2 млн. франкка харид қилган Колоньидаги ҳовли ҳудудида қолмоқда.

Суднинг таъкидича, машиналарнинг калитлари 2013 йили мусодара қилинган, бироқ ўтган вақт мобайнида прокуратура уларнинг тақдири билан қизиқмаган.

Суднинг иккинчи қарори кўп йиллардан бери Гулнора Каримова иши билан шуғулланиб келаётган, 2018 йилнинг сентябрида норасмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган прокурор Патрик Ламоннинг аризасига тааллуқли.

Тошкентга у Швейцария бош прокурори Микаэл Лаубер ва прокуратуранинг бошқа ходимлари билан бирга борган эди. Ушбу сафар тафсилотига изоҳ ололмаган Гулнора Каримованинг ҳимоячиси унинг шубҳали характерга эгалигини урғулаган. Натижада Каримова ишида бевосита таъсирга эга бўлган Патрик Ламоннинг бошқа суриштирувга ўтиши кутилмоқда.

Мақолада ёзилишича, прокуратура, ўз ўрнида, сафардан мақсад тергов давомидаги ўзаро ёрдам шартларини аниқлаштириб олиш бўлганини билдирган. Федерал жиноий суд тергов раҳбарларининг сафари унинг ишида фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида хулосага келган, бироқ уларнинг Швейцарияга қайтиши билан ишда янги маълумотлар пайдо бўлмаган.

Юзлаб миллион франк пул эса ҳисобларда музлатилганича қолди. Ўтган йилнинг июлида Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа конфедерация прокуратурасига Каримованинг «ҳимояси билан боғлиқ турли харажатларни қоплаш» учун зарур 500 миллион пул ечиб олиш сўровини жўнатган эди, дея ёзади Tribunede Genève газетаси.

Прокуратура адвокатнинг сўровига рад жавобини суриштирув натижасига кўра, музлатилган маблағнинг жиноий йўл билан қўлга киритилганига катта эҳтимол борлиги билан дастаклаган.

Бундан ташқари, прокуратура Грегуар Манжа тайинланган адвокат экани ва унинг бу ишига давлат томонидан ҳақ тўланишини эслатган.

Апрель ойининг бошида Каримованинг адвокати Грегуар Манжа Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 21-аёллар колониясида бўлган. У ерга Каримова уй қамоғидан сўнг 5 март куни келтирилган эди. Бу ҳақда адвокат ўзининг Twitterдаги саҳифасида ёзганди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси сайтида билдирилишича, 5 йиллик қамоқ жазосини қизи Имонга тегишли турар жойда ўташ «маҳкуманинг ўз танловига кўра» белгиланган. Колонияга эса уни чеклов қоидаларини бузгани учун ўтказишган. Жумладан, унга уйни тарк этиш, Интернет ва алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланган эди.

2008 йили Гулнора Каримова Ўзбекистоннинг БМТдаги ва Женевадаги бошқа халқаро ташкилотларда вакил этиб тайинланган эди. Бироқ 2013 йили Каримова дипломатик иммунитетдан маҳрум қилинди: Швейцария прокуратураси пул ювиш гумони бўйича унга нисбатан жиноят иши очди ва Швейцария банклари ҳисобларидаги 800 миллион франкни музлатди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 май 2018
Ўзбекистонда «Мардикорлар касаба уюшмаси»ни тузгани учун 10 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган Фахриддин Тиллаев 12 май куни озод ...
19 март 2019
Президент Мирзиёев 15 март кунги фармони билан прокуратура идораларидаги 1 198 штатни қисқартирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. ...
13 декабр 2018
Фильмнинг сўнгги, 5-қисми собиқ милиция майори, халқ орасида “Рембо” дея ном қозонган Қаҳрамон Хўжақулов қариндошларининг сирли ўлимлари, Хўжақуловни ҳибсга ...
29 май 2017
Андижоннинг Шаҳрихон туманида музқаймоқдан захарланган 100 кишига сальмонеллёз касаллиги ташҳиси қўйилган. Бу ҳақда Элтузга исми шарифини сир тутишни сўраган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...