Cатира
19 август 2019

Муҳаммад Солиҳни ўқиш жиноят саналган юртда…

Ёнидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққани учун босимга учраётган шоир Маҳмуд Ражаб тергови республикада ўтган ҳафта кечган қуйидаги воқеалар фонида давом этди.

19 август куни Тошкентда «А-ля Жоха!» русумидаги «Любая бизнес хороша» ширкати рўйхатга олинди.

16 август куни Шовот туманида яшовчи тадбиркор Бунёд Сапаев Янгибозор тумани ички ишлар бўлимида терговчилар томонидан аёвсиз калтакланди.

15 август куни Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ҳокимлик биноси олдида тасвир олаётган Kun.uz мухбирига ташланиб, унинг видеоускунасини синдириб ташлади.

14 август куни ўзи ишлаётган корхона бошлиғининг отхонасини тозалашдан бош тортгани учун манзил колонияси маҳкуми Тоҳиржон Комилов калтакланди.

13 август куни ИИБ ходимлари Тошкент вилоятнинг Оққўрғон тумани деҳқон бозорида ўз савдо жойлари тортиб олинаётганидан норози бозорчи аёлларга қарши куч ишлатди.

«Элтуз» нашри 14 август куни Хоразм вилояти ИИБ тергов бошқармаси катта терговчиси У.Йўлдошев экспертиза хулосасининг кўздан кечириш қисмидан норози бўлган Маҳмуд Ражабнинг илтимосномасини рад қилгани ҳақида билдирган эди.

Рассом Туз ўхшаш ҳолатларни ўз карикатурасида акс эттирди ва айни воқеалар асносида ИИВ раҳбари Пўлат Бобожоновга хат ёзди.

Рассом Тузнинг ИИВ раҳбарига мактуби

«Бу мактубни сизга ëзаëтган пайтимда хоразмлик адабиëт ихлосмандлари вилоят ИИБ биноси олдида норозилик пикети ўтказиб турибди.

Уларнинг талаби ўта оддий. Китоб ўқигани ëки сумкасидан бадиий китоб чиққани учун қилинаëтган тазйиқларга нуқта қўйилишини исташади.

Хоразм вилоятида криминоген вазият ëмонлашган бир пайтда тергов бошқармаси «ким Муҳаммад Солиҳнинг шеърини ўқиди», деган «жиноят» тафтиши билан ойлаб шуғулланиши уят, иснод ва исроф.

Машина ўғрилари, киссавур ва фирибгарлик билан боғлиқ ўнлаб жиноятлар очилмай ëтибди.

Қотиллик, номусга тегиш каби жиноятлар чандон урчиган бир пайтда давлат пулини беҳуда совуриб, ким нима китоб ўқиди, дея терговчиларни банд қилиши кулгили эмасми, жаноб генерал.

«Сиëсий полиция» бўлишнинг самарасизлигини тушунасиз. Китоб ўқиган одамнинг боласисиз. Шу юрт шоири Маҳмуд Ражаб шу миллатнинг улуғ шоири Муҳаммад Солиҳнинг бадиий асарини ўқигани жиноят эмаслигини мендан ҳам яхши тушунасиз.

Календарга қаранг, 2019 йил деб ëзилган, 1937 эмас.

Жаноб Пўлат Бобожонов, солиқдан келган пулни беҳудага совурманг.

Давлат пулини жиноятчиликни камайтиришга¸ қотил ва киссавурларни ушлашга сарфланг.

Мен сизни тушунадиган одам деб билиб эринмай бу сатрларни ëздим.

Интернет асрида «фалончи пистиëн китоб» ўқибди деб одамлар таъқиб қилинадиган мамлакат очиқ шаффоф мамлакат эмас.

Шоирларни китоб ўқигани учун тергов қиладиган давлат эркин эмас.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Лентада айланаëтган совуқ ҳабарларни ўқиб, Ироқ биздан ...
16 ноябр 2019
Мен кўпинча бир миллион доллар пулим бўлса нима қилардим, деб  ўйлаб қоламан. Ëшлигимда эски пахса ҳовлини йиқиб, ғишт қилиб ...
25 апрел 2023
Элтуз каналига етиб келган видеода икки нафар ҳижобли қиз 1 миллион сӯм қарзи бӯлган бошқа бир қизнинг устидаги кийимини ...
25 июн 2020
​​Халқаро пресс-клубда матбуот анжумани бўлиб ўтибди, унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов бундай гапларни айтиб ўтибди: ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...