Кўзқараш
23 август 2019

Мирзиёев 300 миллионлик янги учоқни қайси пулга олди?

Мамлакат турғунларининг бузилаётган уйлари учун бозор нархида товон талаб қилиши очкўзлик экан. Президент самолёти учун 300 млн. тўланса, майли.

Нима энди, беравуринглар! Халқда пул бор-ку. Газ-свет-сув нархи қанча оширилмасин, тўлашаяпти. Бензин нархини қанча оширишса ҳам харид қилишяпти-ку.

Президент аллақачон бизнинг ҳисобимиздан ўзига янги резиденциялар қурди. Ўз кортежини кенгайтирди, минимум иккита автоматчилар машинаси қўшилди.

Триатлон гўё мамлакат учун энг зарур нарса каби бизнинг ҳисобимиздан ривожлантириляпти. Тағин айни (президент учоқлари) борти учун Тузелда махсус аэропорт қурилиб, унинг остига тушадиган уйларни бузишаркан.

Гарчи ҳукуматнинг янги давлат шифохоналари, давлат мактаблари ва боғчалар қурилишига пули йўқ. Саратонга учраган болаларимизни даволатиш учун бутун дунёдан хайрия йиғамиз. Гарчи ижтимоий уйлар Анталия ва Москва атрофидаги уйлар нархида сотилмоқда. Гарчи ипотекани 24%га беришяпти.

Эй сиз, мансабдаги мирзалар, АОКА мулозимлари, ўз президентингизга эслатинг, у хорижда қашшоқ бир мамлакатни тамсил қилади. Бунинг устига, энди давлат ташрифлари тугаб қолди, чет элга энди кўплаб сафар қилинмайди, энди асосан МДҲ ва ШҲТ бўйича борилади, холос. Демак, самолёт бекор туриб қолади. Ёки президент оиласи ўз ишлари билан учадими?

“Кўрпангга қараб аёқ узат”, деган мақол бор. Бу гап фақат инсофли ўғриларгагина тегишли эмас.

Фарида Шарифуллина
Фейсбукдаги «Ташкент-СНОС» гуруҳи блогери
Элтуз таржимаси

Тағин ўқинг
1 март 2019
Ассалому алайкум. Бугунги ваъзни қўшиқ билан бошласам. Мард йигит меҳмонга кўксини очибномардни меҳмондан қочишин гўринг… Бу қўшиқ матнини 18-асрда ...
15 июл 2022
Оч киши нима дейдир? Кеча ҳали заптрак қимасдан биннасалар ëзувдим¸ яхши муҳокама бўлди. Бугун ҳам югур-югур билан бўлиб озонги ...
2 март 2021
Рассом Элсевар
22 май 2016
Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова хизматларининг Испания ҳайрия жамғармаси томонидан юксак тақдирланиши Жамғарманинг Ўзбекистондаги реал вазиятдан мутлақо бехабар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...