Асосий мавзулар
11 ноябр 2019

Абдуллоҳ 14 кун қаерда бўлганини нега айтмади?

Оддийгина авария содир этгани сабаб ички ишлар идорасига олиб борилгани ортидан икки ҳафта бедарак кетган андижонлик Абдуллоҳ Тоҳировнинг бошидан нелар кечгани ҳамон номаълум қолмоқда. 

Аммо бу аварияда зарарланган машина Андижон вилояти ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Қаҳрамон Эргашев бошқарувида бўлгани, кейинчалик авария сабабчиси бўлмиш Абдуллоҳ иши билан “бошқа идора” шуғулланаётгани ҳақида хабарлар урчигани воқеага чуқурроқ эътибор қаратишни талаб этади. 

Абдуллоҳнинг икки ҳафта бедарак кетиши “Ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан” деган мақолнинг бугунги Ўзбекистондаги реал кўриниши эмасмикин?

Масаланинг бошқа бир жиҳати ҳам шундан дарак беради. Яъни Абдуллоҳнинг отаси ўғли топилгандан сўнг шунча вақт қаерда бўлганини очиқламаяпти. 

“Қаерда бўлгани ҳақида қизиқмадим”, дея ишониш умуман қийин бўлган изоҳ билан вазиятдан чиқишга ҳаракат қилмоқда ота.

Балки очиқлашдан чўчиётган бўлиши, яна эҳтимолки, чўчитилган бўлиши ҳам мумкин. 

Чунки Абдуллоҳнинг бердарак кетиши Ички ишлар вазирлиги ва ўша номи айтилмаётган “бошқа идора” боғлиқ. 

Ҳатто матбуотда ва ижтимоий тармоқларда бу воқеа бўйича шов-шув кўтарилгандан кейин Абдуллоҳнинг тақдирини ўрганган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳам “бошқа идора”нинг номини очиқламади. 

Абдуллоҳ бедарак кетганидан сўнг унинг яқинлари, шу билан бирга, адвокат мурожаат этмаган юқори идора қолмаган. Лекин бирортасидан жавоб ололмаган.

Хўп, Абдуллоҳ соғ-саломат уйига қайтиб келибди, энди шу масалани яна кўтариб, ота гўри қозихона қилиш шартми, деган саволни ўртага ташлаши мумкин кимдир.

Ҳа, бу масалани асло эътиборсиз қолдириш керак эмас. Чунки у ўзбек жамиятидаги яна бир оғриқли нуқтани яққол кўрсатиб берди.

Яъни ички ишлар ходимлари томонидан оддий ҳодиса сабаб олиб кетилган одамнинг қаерда эканини на ИИВ, на “бошқа идора” ҳатто отасига ҳам хабар қилмади. 

Айни шу воқеа бу каби идоралар ҳамон жамият олдида ҳисобдор бўлиш мажбуриятини ҳис этмаётгани, бу мажбуриятни назар-писанд қилмаётганини яна бир бор англатиб турибди. 

Агар кучишлатар тузилмалар жамият олдида ҳисобдор бўлмас экан, бу жамиятда ривожланиш, демократия бўлиши мумкин эмас. 

Айнан шунинг учун Абдуллоҳ воқеаси асло оддий ҳодиса эмас. Бу воқеага имкон қадар тезроқ ойдинлик киритилиши керак.

Eltuz.com

PS. Ҳозирча мамлакатдаги фақат битта сиёсий куч – “Адолат” партияси бу воқеага муносабат билдириб, “Абдуллоҳни ушлаб турганларни жазолаш керак”, деган баёнот билан чиқди. 

Лекин ҳозирча масъул идоралар воқеа юзасидан бирор муносабат билдиргани йўқ.

Тағин ўқинг
18 март 2024
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз. Улар Ўзбекистоннинг Бухоро, Тошкент ва Андижон вилоятларидан келган. Дастлабки ...
21 апрел 2021
Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг «Императив» китоби «Элтуз» мухлисларига муаллифнинг ўзи ўқиган аудиокитоб тарзида яхши таниш. Бугун «Элтуз» таниқли ...
26 апрел 2021
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда актёр Дилшодбек Каттабеков ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...