Асосий мавзулар
17 март 2020

Коронавирус тужжорлар чўнтагини қаппайтирди

Ўзбекистонга коронавирус пандемияси кириб келгани боис жорий йилнинг 16 мартидан карантин эълон қилиниши билан мамлакат бӯйлаб нарх-наво ошиши кузатилди.

Катта супермаркетларда, дӯконларда, бозорларда айрим озиқ-овқат маҳсулотлари, дорихоналарда эса оддий ниқоблар, шунингдек, такси хизматлари нархи кескин ошиб кетди.

Вилоятларга қатнайдиган такси ҳайдовчилари йӯл ҳақини 100 ва ундан кӯп фоиз ошириб юборгани кузатилди.

Масалан, Тошкент-Андижон йӯналиши бӯйича қатновчи таксилар йӯл ҳақини 80 минг сӯмдан 200 минг сӯмга, Фарғона таксичилари 70 минг сӯмдан 200 минг сӯмга, қӯқонлик такси ҳайдовчилари эса 55 минг сӯмдан 150 минг сӯмга оширишди.

Ижтимоий тармоқларда ушбу воқелик кескин мунозараларга сабаб бўлди.

«Элтуз» мухбири ушбу вазият бўйича Ӯзбекистон Давлат солиқ қӯмитаси раисининг биринчи ӯринбосари Абдулла Азизовга мурожаат қилди.

«Элтуз» мухбирининг «Қӯмита нарх-наво ошишига қарши қандай чора-тадбирлар кӯрмоқда?» деган саволига Абдулла Азизов нархларни ӯзбошимчалик билан оширишнинг олдини олиш бўйича Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари бошчилигида ишчи гуруҳ тузилганини таъкидлади.

Азизовнинг «Элтуз»га билдиришича, бу гуруҳлар деҳқон бозорлари ва супермаркетларда ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказувчи субъектларда бевосита мониторинг ўтказмоқда.

Шу билан бирга, гарчи аҳоли истеъмоли учун озиқ-овқат ва маҳсулотлар етарли даражада бӯлса-да, одамлар деҳқон бозорлари ва дўконлар пештахталаридан маҳсулотларни истеъмол меъёридан кўп ҳажмда харид қилиб, айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари тегирмонига сув қуйишига, билиб-билмаган ҳолда нархларни ошириб юборишга сабабчи бӯлиб қолишмоқда.

«Ӯзим Тошкентдаги «Эски жува» ва «Аския» деҳқон бозорларида уч соат давомида мониторинг ӯтказдим. Кӯпчиликка вазиятни тӯғри тушунтирганимдан кейин харид қилишга чоғланган харидорлар 10 кг картошка ӯрнига 5 кг.дан картошка сотиб олди. Ҳозир ҳаммамиз бирга ишлаб, одамларни тинчлантиришимиз керак», деди Азизов «Элтуз» мухбири билан суҳбатда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 сентябр 2021
Бундан юз йил бурун большевиклар ва Ёш бухороликлар қўли билан Бухоронинг сўнгги амири Саид Олимхон ағдарилган эди. Бир аср ...
26 июл 2016
Мустақиллик декларацияси ҳақида қарийб 25 йилдан бери бир гап ёзишдан худди моховдан қўрққандек ҳадиксираб келаётган ўзбек матбуоти, аниқроғи, «Ҳуррият» ...
24 июн 2019
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи фаол, 2-гуруҳ ногирони, 43 яшар Дилдора Боймуродова норозилик намойишига чиқиш ҳақидаги билдиргисига вилоят ҳокимлигидан ...
28 апрел 2020
Давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этмаган мансабдор шахсларга жарима солишни кўзда тутган қонун лойиҳаси Ўзбекистонда яшовчи рус тилли ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...