UzPoster
26 март 2020

COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида савол-жавоблар

Коронавирус нима? 

Вирусларнинг кенг тарқалган оиласини ташкил этувчи коронавируслар одам ва ҳайвонларда касаллик қўзғатиши исботланган хусусиятларга эга.

Қатор коронавируслар инсонда оддий шамоллашдан тортиб Яқин Шарқ респиратор синдроми (ЯШРС) ва оғир ўткир респиратор синдроми (ОЎРС) каби жиддий ҳолатларга сабаб бўлувчи респиратор инфекцияларни чақиришга қодирлиги маълум. Яқинда кашф этилган сўнгги коронавирус COVID-19 касаллигини келтириб чиқаради.

COVID-19 нима?

COVID-19 яқинда пайдо бўлган юқумли касаллик. 2019 йил декабрда Хитойнинг Ухань шаҳрида авж олгунга қадар мазкур янги вирус ҳақида ҳеч нарса маълум эмас эди. 

COVID-19 қандай аломатларга эга?

Тана ҳароратининг кўтарилиши, ҳолсизлик ва қуруқ йўтал COVID-19 нинг энг кўп учрайдиган аломатларидир. 

Баъзи беморларда турли оғриқлар, жумладан, буруннинг тез-тез битиб қолиши, оқиши, фарингит ёки диарея бўлиши мумкин. 

Истисно тариқасида бу аломатлар аста-секин ривожланади ва бора-бора кучсиз хусусиятга эга бўлади. 

Касалликни юқтирган айрим одамлар ўзини ёмон ҳис қилади ёки бошқа ҳеч қандай аломатларни сезмайди. 

Кўпчилик беморлар (80% атрофида)нинг соғлиғи батамом тикланади ва кейинчалик даволаниш талаб қилинмайди. 

Тахминан олтита ҳолатдан биттасида COVID-19 нафас олиш етишмовчилиги билан боғлиқ жиддий симптомларни келтириб чиқаради.

Қарияларда, шунингдек, соматик касаллиги бўлган одамларда, масалан, артериал гипертензия, юрак ёки диабет касаллиги бор беморларда хасталик оғир кечиши эҳтимоли кўпроқ. 

Тана ҳарорати кўтарилганда, йўтал кучайганда ҳамда нафас қисиши авж олганда зудлик билан тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш шарт.

Вирус қандай тарқалади? 

2019nCoV касаллиги ушбу касалликни юқтирган бошқа одамлардан юқади. 

Касаллик COVID-19 га чалинган бемор йўталганда, аксирганда, бурнидан ёки оғзидан кичик томчилар оққанда одамдан одамга юқиши мумкин. 

Ушбу томчилар одамнинг атрофида бўлган нарсалар юзасига тушади. Бошқа одамлар аввал ана шу томчилар тушган нарсаларга қўлини теккизиши, сўнгра қўли билан кўзи, бурни ёки оғзини ушлаши, ишқалаши орқали юқтириб олиши мумкин. 

Бундан ташқари, инфекция COVID-19 га чалинган бемор йўталганда, аксирганда ажралиб чиқадиган кичик томчиларни иккинчи киши ютиши йўли билан пайдо бўлиши мумкин.  Шу сабабли касал одамдан 1 метрдан узоқроқ жойда туриш жуда муҳимдир. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 хасталигининг юқиш йўлларини мунтазам равишда ўрганиб, янги маълумотларни чоп этиб бормоқда.

COVID-19 хасталигини келтириб чиқарадиган вирус ҳаво орқали юқадими? 

Ҳозирги муҳим илмий маълумотларга кўра, вируснинг ҳаво орқали юқишдан кўра нафас олиш йўллари орқали ажралиб чиқадиган кичик томчилар таъсирида юқиш эҳтимоли юқори.  

«Вирус қандай тарқалади?» деган саволга қуйида жавоб берилган. 

Ҳеч қандай вирус аломатлари кузатилмаган кишидан COVID-19 хасталигини юқтириш мумкинми?

Вирус, асосан, одам йўталганда ёки аксирганда нафас олиш йўлларидан чиқадиган томчилар орқали тарқалади. 

Вирус юқтириш аломатлари йўқ одамда вируснинг тарқалиш хавфи жуда паст бўлади. 

Бошқа томондан, кўп одамларда COVID-19 аломатлари жуда кучсиз бўлади. Бу, айниқса, касалликнинг дастлабки босқичларида яққол кузатилади. Шунинг учун ўзини касал деб ҳис қилмайдиган ва енгил йўталаётган одамлардан COVID-19 касаллиги юқиши хавфи юқори.

ЖССТ бемор касал бўлиб ётган вақт оралиғида олиб борилаётган тадқиқот ишларини доимий равишда кузатиб, касаллик аломатларига доир янги маълумотларни чоп этиб бормоқда. 

Мен ўзимни қандай ҳимоя қилишим ва касаллик тарқалишининг олдини олишим мумкин?

Ҳамма учун шахсий ҳимоя чора-тадбирлари

Оддий эҳтиёт чораларига амал қилган ҳолда Сиз COVID-19 инфекциясини тарқатиш ва юқтириш хавфсизлигини камайтирасиз. 

Қўлингизни доимий равишда таркибида спирт бор модда ёки совун билан ювинг.

Бу нима учун керак? 

Агар қўллар таркибида спирт бор модда ва совун билан ювилса, у ҳолда қўлда вирус бўлса, уни ўлдиради.

Йўталадиган ва аксирадиган одамлардан ҳеч бўлмаганда бир метр узоқ масофада туринг.

Бу нима учун керак?    

Йўталганда ёки аксирганда бурун ёки оғиздан кичик томчилар ажралиб чиқади, уни одам атрофига тарқатади. 

Агар сизга яқин жойда турган киши COVID-19 касалига, коронавирус инфекциясига чалинган бўлса, ундан ажралиб чиққан томчилар орқали сиз ҳам тез орада касалликни юқтириб олишингиз мумкин.

Иложи бўлса, кўзингизга, бурнингизга, оғзингизга қўлингизни теккизманг. 

Бу нима учун керак?

Қўллар кўп нарсаларга тегиши ва улардан вирус юқиши мумкин. 

Қўлга тушган вирусли зарралар кўз, бурун ёки оғизга кириши мумкин. Тананинг бу қисмларидан вирус кириши организмнинг касалланишига олиб келиши эҳтимолдан холи эмас.  

Сиз ҳам, бошқалар ҳам нафас олиш гигиенаси қоидаларига қатъий риоя қилишингиз керак. Бунинг учун йўталаётганингизда ёки аксираётганингизда оғиз ёки бурнингизни рўмолча ёки салфетка билан ёпинг. Ишлатилган салфеткани зудлик билан ташлаб юборинг.

Бу нима учун керак?

Вирус кичик томчилар орқали юқади. Нафас олиш гигиенаси қоидаларига қатъий риоя қилиб, сиз атрофингиздагиларни ОЎРС, грипп ва COVID-19 каби вирусли касалликлардан ҳимоя қилишингиз мумкин.

Агар Сиз ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, уйда қолинг.

Иситма, кучли йўтал пайдо бўлган, нафас олиш қийинлашган пайтда тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. 

Маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилотлари кўрсатмаларига риоя қилинг.

Бу нима учун керак? 

Марказий ва маҳаллий соғлиқни сақлаш ташкилотларида сиз яшаётган тумандаги вазият ҳақида энг керакли маълумотлар мавжуд бўлади. 

Тегишли тиббий муассасага ўз вақтида тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилиш орқали сиз тиббий мутахассислар томонидан тезда назоратга олиниш имконига эга бўласиз. 

Бундан ташқари, сиз ўзингизни ҳимоя қилишга ва вирус ҳамда бошқа инфекциялар тарқалмаслигига ёрдам берган бўласиз.

COVID-19 хасталиги тарқалган юқори хавфли зоналарга оид янги рўйхатларни доимий равишда кузатиб боринг (COVID-19 кенг тарқалган шаҳар ва туманлар).

Агар сиз кекса киши бўлсангиз, диабет, юрак, ўпка касаллиги билан хасталанган бўлсангиз, у ҳолда имкон борича саёҳат қилишдан воз кечинг.

Бу нима учун керак? 

Ушбу туманларда сиз COVID-19 хасталигини юқтириб олиш хавфини ошириб оласиз. 

Ким яқин орада (охирги 14 кун ичида) COVID-19 тарқалган ҳудудларга борган бўлса, у ҳолда шахсий ҳимоя чораларини кўриши керак. 

Юқорида келтирилган тавсияларга амал қилинг («Барча учун шахсий ҳимоя чора-тадбирлари»).

Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, масалан, енгил шамоллаш, бош оғриғи, паст даражадаги иситма (37,3°C ва ундан юқори) ва бурун оқиши касалликлари аломатлари бўлса, у ҳолда соғайгунча уйда қолинг. 

Агар сиз кимдандир озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиб беришни, сиз учун дўконга боришини илтимос қилсангиз, у ҳолда уйингизга келган одам олдига касаллик юқтирмаслик учун тиббий ниқоб тақиб чиқинг.  

Бу нима учун керак?

Бошқалар билан алоқа қилишдан воз кечиш, тиббий муассасаларга бормай, ўзингизни ва бошқаларни эҳтимолий COVID-19 ёки бошқа вирусли инфекциялардан ҳимоя қилиш орқали ушбу тиббий муассасаларнинг самаралироқ ишлашига ёрдам берган бўласиз.

Агар сизда тана ҳарорати кўтарилса, йўтал кучайса ва нафас олиш қийинлашса, тиббий ёрдам сўрашни кечиктирманг. Бу аломатлар нафас олиш инфекцияси ва бошқа жиддий касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Дарҳол тиббий муассасага мурожаат қилинг ва шифокорга барча сўнгги маълумотлар, жумладан, кимлар билан муносабатда бўлганингиз ва сайр қилганингиз ҳақида гапириб беринг. 

Бу нима учун керак?

Ўз вақтида тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилиш орқали Сиз шифокорлар кўмагида тегишли тиббий муассасага тезкорлик билан жойлашиш имконига эга бўласиз. 

Бундан ташқари, COVID-19 ва бошқа вирусли инфекциялар тарқалишининг олдини олишга ёрдам берган бўласиз.

COVID-19 инфекциясидан нечоғли қўрқишим керак? 

Хавф даражаси сизнинг турар жойингиз, аниқроғи, ушбу ҳудудда касаллик мавжуд ёки йўқлиги билан белгиланади. Кўп минтақаларда аксарият одамлар учун COVID-19 инфекциясини юқтириш хавфи унчалик катта эмас. Бироқ дунёнинг баъзи жойларида (шаҳар ёки туманлар) касаллик тарқалишда давом этмоқда. Бундай жойларда яшовчиларда ва ташриф буюрувчиларда инфекцияни юқтириш хавфи юқори бўлади. 

COVID-19 инфекциясининг ҳар бир янги ҳолати бўйича ҳукуматлар ва соғлиқни сақлаш идоралари томонидан қатъий чоралар кўрилмоқда.

Сиз маҳаллий ҳудудларда жорий этилган саёҳат, ҳаракат ёки оммавий тартибларига қўйилган чекловлар даражасига қатъий риоя қилинг. 

Касаллик тарқалишини назорат қилиш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш орқали Сиз COVID-19 инфекциясини юқтириш ёки тарқатиш хавфини камайтиришингиз мумкин.

Хитой ва бошқа бир қатор давлатлар мисолида юқумли касалликларнинг тарқалишини чеклаш ва юқишини тўхтатиш учун кучлар бирлаштирилиши керак. Акс ҳолда касаллик янги ўчоқларда пайдо бўлиши мумкин. 

Ўзингиз яшайдиган минтақадаги ёки боришни режалаштираётган туманингиздаги вазиятдан доим хабардор бўлишингиз муҳим аҳамиятга эга. 

ЖССТ ҳар куни дунё бўйлаб COVID-19 нинг ҳозирги эпидемиологик ҳолатига оид янгиланган ҳисоботларни эълон қилади. Бу маълумотлардан https://www.who.int/emergencies/diseases/novel-coronavirus-2019/situation-reports/ манзили орқали инглиз тилида хабардор бўлишингиз мумкин. 

COVID19 нарсаларга хавф туғдириши мумкинми?

Одатда COVID-19 коронавирус инфекцияси болаларда ва ёшларда енгил кечади. Шундай бўлса-да, инфекциянинг оғир шакли мавжуд: ҳар бешинчи бемор шифохонага ётишига тўғри келади. 

Биз ўз соғлиғимизни, яқинларимиз ва атрофимиздаги одамларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун ўз ҳаракатларимизни конструктив йўналишга йўналтиришимиз ва тегишли чораларни кўришимиз мумкин. Энг муҳим ва асосий чоралардан бири бу мунтазам равишда қўлларни яхшилаб ювиш, шунингдек, гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш.

Иккинчидан, воқеалар ривожини кузатиб бориш лозим ва маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари тавсияларига, шу жумладан, уларнинг саёҳатлар уюштириш, оммавий тадбирларда иштирок этиш, ҳаракатланиш ёки чекловларга оид кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш керак.

Касаллик кимларга кўпроқ хавф туғдиради?  

Бизнинг COVID-19 ҳақидаги маълумотларимиз ҳали тўлиқ эмас, аммо касаллик қарияларда, шунингдек, соматик касалликка чалинган шахсларда (масалан, артериал гипертензия, юрак, ўпка, саратон ёки диабет) оғир кечади. 

2019nCOV инфекциясининг олдини олиш ва даволашга мўлжалланган антибиотиклар самаралими? 

Йўқ. Антибиотиклар вирусларга таъсир қилмайди, улар фақат бактериал инфекцияларга қарши курашади. 

COVID-19 касаллиги табиатда вирусли, шунинг учун антибиотиклар самарасиз ҳисобланади.

COVID-19 нинг олдини олиш ёки даволаш учун антибиотиклардан фойдаланманг. Улардан фақат бактериал инфекцияни даволаш билан шуғулланадиган шифокор кўрсатмаси асосида фойдаланишга рухсат берилади. 

Ҳозирги кунда COVID-19 хасталигини даволашга ёки унинг олдини олишга мўлжалланган дори воситалари борми?

Ғарб тиббиётида ишлаб чиқарилган, шунингдек, анъанавий ёки уйда тайёрланган бир қатор дори воситалари саломатликни яхшилашга ҳисса қўшиши ҳамда COVID-19 аломатларини енгиллаштириши мумкин. Бироқ ҳозирги пайтда бу каби дори воситаларининг касалликни даволаш ёки олдини олишга қодирлигини тўла-тўкис исботлаб бера оладиган аниқ маълумотлар йўқ.

ЖССТ COVID-19 инфекциясининг олдини олиш ёки ўзини ўзи даволаш учун ҳар қандай антибиотиклардан, дорилардан фойдаланишни тавсия қилмайди. Шу билан бирга, Ғарбда ҳамда анъанавий халқ табобатида тайёрланган дори воситалари устида клиник синовлар ўтказиш давом эттирилмоқда. 

ЖССТ янги пайдо бўлган клиник маълумотларни нашр қилишни давом эттиради. 

Ўзимни ҳимоя қилишим учун ниқоб тақишим керакми?

Агар сизда COVID-19 аломатлари бўлса (айниқса, йўтал) ёки шундай касалликка чалинган беморни парваришлаётган бўлсангиз, у ҳолда албатта ниқоб кийишингиз керак. 

Бир марта ишлатиладиган ниқоблардан такроран фойдаланиш мумкин эмас. 

Агар сизда касаллик аломатлари бўлмаса ва касалликка чалинган беморни парваришламасангиз, у ҳолда ниқоб кийишингиз тақозо этилмайди.

Ҳозирги кунда дунёда ниқоблар етишмаслиги ҳоллари мавжуд, шунинг учун ЖССТ барчани ниқоблардан эҳтиёткорона фойдаланишга чақирмоқда.

ЖССТ қимматбаҳо ресурсларни сарф қилмасдан тиббий ниқоблардан оқилона фойдаланиш ҳамда нотўғри ниқоблардан фойдаланмаслик тарафдори (Ниқоблардан фойдаланиш бўйича тавсияларни кўринг).

Ўз соғлиғингизни ва атрофингиздагиларнинг саломатлигини COVID-19 инфекциясидан ҳимоя қилишнинг энг самарали чоралари сирасига қўлни тез-тез ювиб туриш, йўталаётганда бурун ва оғизни рўмолча ёки салфетка билан ёпиш, шунингдек, йўталаётган, аксираётган одамлардан 1 метрдан кам бўлмаган масофада туриш каби ҳаракатлар киради.

Батафсил маълумотлар янги коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича асосий эҳтиёт чоралари бўлимида келтирилган.

COVID-19 инфекциясининг инкубация даври қанча давом этади?

Инкубация даври – бу инфекция ва унинг ташқи кўриниши ўртасида кечадиган касалликнинг клиник белгилари.

Кўп маълумотларга кўра, COVID-19 нинг инкубация даври давомийлиги 1 дан 14 кунгача ва кўпинча тахминан беш кунга ўзгаради. Бу тахминлар янги маълумотлар келиб тушган пайтда аниқ бўлади.

Инсон COVID-19 инфекциясини ҳайвонлардан юқтириши мумкинми?

Коронавируслар жуда кўп вируслар оиласини ташкил этади ва ҳайвонлар орасида кенг тарқалган. Одамларга юққан ушбу вируслар кейинчалик вақти-вақти билан бошқа одамларга ҳам юққан. Масалан, ОЎРС одамларга цивитдан, ЯШРС эса бир ўркачли туядан юқиши мумкинлигига оид фактлар аниқланган.

2019nCoV инфекцияси ҳайвонлар орасида мавжудлиги ҳали қайд қилинмаган.

Масалан, чорва моллари сотиладиган бозорга борганда шахсий ҳимоя чораси сифатида ҳайвонлар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишдан эҳтиёт бўлиш керак.  

Озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш керак. 

Хом гўшт, сут, ҳайвонларнинг органига ишлов берилганда эҳтиёт бўлиш керак. Бундан ташқари, ҳайвонлар маҳсулотларига тегишли хом ёки ярим хом овқат истеъмол қилмаслик керак. 

Мен COVID-19 ни уй ҳайвонларидан юқтиришим мумкинми? 

Гонгконгда итдан юқтирилган инфекциянинг битта ҳолати маълум. Аммо айни пайтда ит, мушук ва бошқа уй ҳайвонларидан COVID-19 инфекцияси юқиши мумкинлигини исботловчи далиллар йўқ. 

Асосан, COVID-19 касал одам йўталганда, аксирганда, гаплашганда ҳавода ҳосил бўлган заррачалар орқали тарқалади.

Ўзини ҳимоя қилиши учун киши қўлини тез-тез ва яхшилаб ювиши керак. 

ЖССТ янги натижаларни диққат билан кузатишда давом этмоқда. COVID-19 ва бошқа жиҳатларга тегишли янги натижалар пайдо бўлса, зудлик билан нашр этади. 

Вирус юзаларда қанча вақт яшайди? 

2019nCoV нинг юзаларда қанча муддат яшаши ҳали мукаммал аниқланмаган. Аммо ушбу параметрда ҳам коронавирусларнинг бошқа оилалари каби яшаши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. 

Ушбу тадқиқотларга кўра (шу жумладан, COVID-19 қўзғатувчиси ҳақида олинган маълумот), вирус юзаларда бир неча соатдан бир неча кунгача яшайди.

Аниқ вақтни аниқлаш бир қатор омилларга боғлиқ (масалан, атрофдаги юза тури, ҳарорат ва намлик). 

Агар сиз қандайдир юзада вирус борлигига шубҳа қилсангиз, микроорганизмларни йўқотиш ва ўзингизни ҳамда бошқаларни ҳимоя қилиш учун уни дезинфекция воситаси билан ювиб ташланг. Сўнгра қўлларни таркибида спирт моддаси бор восита ёки совун билан ювишни унутманг. Қўлларни кўз, оғиз ёки бурунга теккизманг.     

COVID-19 касаллиги рўйхатга олинган ҳудуддан посилка қабул қилиб олиш хавфсизми?

Ҳа. Қачонки, COVID-19 қадоққа ўрнашган, патоген ҳаракатга эга бўлса, шунингдек, ташиш ва турли об-ҳаво шароитида инфекцияни сақлаб қолган бўлса, у ҳолда буюртма қилинган маҳсулотлар орқали инфекция соғлом одамга юқиши эҳтимоли мавжуд.

Мен нима қилмаслигим керак?    

Қуйидаги чора-тадбирлар COVID-19 инфекциясига қарши курашишда ёрдам бермайди ва зарар етказиши мумкин:

чекиш;

бир вақтнинг ўзида бир неча ниқоб тақиш; 

антибиотиклар. 

Манба: Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти

Тағин ўқинг
11 январ 2018
9 январь куни МХХ тергов ҳибсхонасида уч ойдан ортиқ қолаётган журналист Бобомурод Абдуллаев хотини, онаси ва фарзандлари билан учрашди. ...
6 июл 2019
«Элтуз» нашри жамоаси бир ҳафта давомида Германия пойтахти Берлинда янги режаларни белгилаб олди ва навбатдаги тренингдан кейин уч ҳафталик ...
24 апрел 2017
Сўнгги икки ҳафта давомида ўзбек телевидениесининг бош хабар дастурлари «Давр» ва «Ахборот»да сезиларли ўзгаришни кузатиш мумкин. Телекўрсатувларда гарчи, янги ...
25 март 2021
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Шоввозсойдаги махфий қароргоҳи мавзусини илк бор кўтариб чиққан тошкентлик фаол Алексей Гаршин шахсига таҳдидлар қилинмоқда. Бу ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...