душанба,
25 ноябр 2024
21 апрел 2020
Ура, «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати тузилади!
Президент Шавкат Мирзиёев 20 апрель кунги йиғилишда “Тадбиркорлар муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатсин», деб айтди. Ёрдам кўрсатган тадбиркорларга эса давлат имтиёзлар берилишини таъкидлади.
«Имкониятидан келиб чиқиб, қайсидир тадбиркор бир ойда мисол учун, 10 та, бошқа бири эса 20 та оилага кўмаклашиши, энг муҳими, муҳтож оилалар аъзоларини ишга жалб қилиши мумкин. Давлат томонидан, ўз навбатида, бундай тадбиркорларга солиқ, лизинг, кредит тўловлари, зарур ресурслар билан таъминлаш бўйича турли имтиёз ва преференциялар берилади. Яъни бу аҳолига давлат томонидан тадбиркорлик субъектлари орқали кўрсатиладиган саховат ва кўмак бўлади», деди Шавкат Мирзиёев.
Eltuz.com