Асосий мавзулар
6 октябр 2023

Эгилган ўзбек – РТдан ваъз

Мана азизлар яна сизлар билан юзма юзман. Сизларга яхши гап айтгим келади. Ëмон гап айтиб кимнидир кўнглига озор берганимдан кўра, каримов қабрини вайрон қилганим маъқул.

МС: Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. Ëши киччи, ëши уллиғо солом. Шорловуқдаги кадила ничикизла?

РТ: Одам яхши гапни унутмайди. Мана столим устида Фаридуддин Атторнинг  “Тазкиратул-авлиё” китоби турибди.

МС: Оғо, ўқинг шу китопдон. Бизарам ишитиб одом бўлғоймиз, илойим худойим.

РТ: Бу китобдан бир парча ўқисам. “Зоҳирда кўрамизки, агар бир киши сенга қарши номақбул, ёмон бир сўз айтса, ундан қасос олмоқчи бўлиб, ўша бир сўз боис йиллар бўйи, ичингда кин-адоват сақлайсан. Бир ботил сўзки, сенинг нафсинга шунчалик таъсир қилса, бас, албатта, ҳақ сўз ва яхши сўз ундан минг даража кўпроқ таъсир қолдиргайдир, гарчи ўзингнинг бундан хабаринг бўлмас”.

МС: Оғо, унчалли чушунмадим.  Яхшиси ўлган қотқонлардан сўлланг…

Осмон мусаппа нюс

Бекободда 58 ёшли эркак ўзини осиб ўлдирди.

МС: Навчун осибди. Осил осил даян касали бомикан?

РТ: Ўғли интернетда қимор ўйнаб, катта миқдорда пул ютқизиб қўйгани сабаб, ота ўзини осгани айтилмоқда.

Ходиса 30 сентябрь куни Бекобод тумани Олтиовул қишлоғида содир бўлди. Тошкентда қурилиш фирмалардан бирида ишлайдиган 34 яшар ўғли қимор ўйнаб пул ютқизганига чидолмаган ота ўлимни афзал кўрди. Қиморвоз ўғил отасини жанозасига ҳам келмади.

МС: Манглайи тийрдин қоро вуни. Илойим қорсилдоп учип, гурсилдаб синсин. 

РТ: Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ўзи билан учрашиб юрган аёлни ўлдирган бухоролик 36 ёшли эркак 13 йилга қамалди. 

МС: Кадисини ўлдирибми бу жолотой. 

РТ: Қашқадарёлик 35 ёшли аёл ва бухоролик эркак «Ёр-ёр» кўрсатувида танишган. Улар загсдан ўтмай  2 йил давомида Ғузор туманида учрашиб юришган. Тўй қилиб, олиб кетмаётганидан жаҳли чиқиб, аёл эркак билан жанжаллашган. Эркак эса бу хотинни арқон билан бўғиб  ўлдириб, жасадни ҳовлисидаги 2,5 метрлик сув ҳовузига ташлаган.

МС: Хотин гўрда, ўйнаш қамоқда. «Ëр ёр» диян передачадан галган пойдо шуми инди. Ҳа қон тошоғон, хоропло!

РТ: 1 октябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган хонадоннинг хожатхонасидан ёши тахминан 4-5 ёш бўлган ўғил боланинг ўлиги  топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

МС: Қоровости кишини!

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманида 24 ёшли Mаtiz такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, автомашинаси  ёқиб юборилди. 

МС: Иби бохтим қоро. Тошобл гондурасданам баттар қройм зона бўлибди. Қўйинг би гаплани. Яхшиси апанди анекдот ойтинг оғо. Бир гулишали

Афанди

Бир куни афанди дарë ёнидан ўтиб кетаётса, сувга чўкаётган болани кўриб қолибди.

Афанди сувга сакраб, уни қутқариб олиб, уйига олиб борибди.

Болани ташлаб кетаётса, ота-онаси унга раҳмат ҳам айтмабди.

Афанди кўчага чиқса, бир пайт боланинг отаси орқасидан югуриб келаётганмиш.

Шунда афанди:

— Майли, қўяверинг,  раҳматнинг ҳожати йўқ… Мен болангизга чин дилдан ёрдам бердим, – деса, отаси:

— Боламни бошида шапкаси бор эди, қани? – дермиш.

(Кулги)

МС: Оғо сиз бир топишмоқ ойтсом бўлами. Ўзи бир қорич оди тўрт қорич. Бу ким?

РТ: Бу ўзбек киносининг “Кичкина табиб”и — Дилшодбек Каттабеков. У яқинда  уйланди. Тўйда кўплаб шoу-бизнес вакиллари меҳмон бўлди. Менам ўша тўйда бор эдим. Бўза ичдим. Бол едим. 

МС: Носа кул қўшиб сотиб бойиғон носпуруш тўй атганда айтганиннин ўзингизни пилингиз, ўзингизни кулингиз. 

Бўл бўл ашуллочи бўл дияан замон. Йулдуз хажаная ҳайкал қўйдила Тошкент Ситида.  

РТ: Битта шағамдан бўлган арзон манекенга парик кийғазиб «Юлдуз Усмонованинг ҳайкали» дея халққа едириб ўтиришибди. Юлдуз хожона табиатидаги шаллақилик, ғарангиз сатанг жилва ва тулкиқарашни фақат Рассом Туз чиза олади. Ҳар ким ўз ишини қилсин. Ўликни ювғучи ювсин. Қўйни қассоб сўйсин.   

Спидга чалинган касб 

Кимнингдир «айбини» аниқлаб «агар палонча бермасанг интернетга чиқарвораман» деб қўрқитишнинг номи тахдид, шантаж ва умуман инсонга ярашмайдиган юзиқоралик.  

Қаëққа онтариб, қайси тарафдан қарасанг ҳам шу!!!  

Бир пайтлар Озодликнинг Тошкент бюросида раҳбар бўлган Раҳматжон ака ҳам «журналист ўз қахрамонидан пул олмаслиги керак» деган маслакий қоидани тушунмай «10 кун ақлий меҳнат сарфлагани учун оладида» деган маънода ўта оми бир гапни айтган.  

Бутун дунëда журналист редакциядан ойлик ëки гонорар олиб ишлайди. Газета журнал ëки телерадиоканал эса рекламадан пул топиб ëки грант асосида мухбирларни ва ўз фаолиятини таъминлайди. 

Бутун дунëда блогерлар фолловерларининг сонига кўра тармоқдан пул олади ëки шунчаки хобби ўлароқ текин ишлайди.  

Титаник чўкаëтганини кўрган мухбир кема капитанига қараб «сени чўкканингни ëритишим учун пул бер» демайди.  

Миллиардерларни фош қилган рахматли Пол Хлебников йилига 40 минг доллар ойлик оларди. (Саводсиз фурачининг тўрт ойда оладиган маоши)  

Хлебников фош қилгани ортидан миллиардерларнинг акция нархи тушиб миллионлаб зарар кўришарди.  

Ўша миллиардерлар агар Хлебников улар ҳақида ëзмаса йилига бир миллион бериб туришга рози эди.  

Аммо Хлебников редакциядан ойлик олиб яшашни маъқул билди.  

Чунки у маслак одами эди. Уни сотиб ола олмаган олигархлар ўлдириб қутулишди.  

Узун киришдан сўнг Ўзбекистондаги матбуот реаллигига ўтсак.  

Ўзбекистондаги барча нашрлар мухбирлари ва бемаза қовун уруғидай кўпайган блогерлар ўзлари ëзмоқчи бўлган воқеа қахрамонларидан пул олади.  

«Пул берсанг проблемангни чиғориб» бераман. дейди.  

Саводсиз бир жинни видеони ëқиб пул олган одами ҳақида алжираб ўтиради.  

Одамларам матбуот шунақа бўлар экан деб кўиникиб ҳам кетишган.  

Бирор тадбирга чақирилса бақлажон.уз ҳам «договор юборади» пулини тўлаб қўйинг деб.  

Илгари одамлар ресторандаги машшоққа пул бериб ашулла айтиришарди.  

Хозир «журналистга» пул бериб мақола ëздиришади.  

Бўйнидан боғланган ит овга ярамайди. 

У эгаси берган суяк ва кулба эвазига вовуллайди. 

Бутун бошқа сохалар каби журналистикани ҳам ўлдириб кўмиб қўйишди Ўзбекистонда.  

Бир сурув тиланчи эса журналист ниқобини кийиб пул эвазига «биннасалар» ëзиб ëтибди.  

Биттаси худди мол бозорда қўй сотаëтган каби «Ўтиб бердим. Етмиш эмас эллик беринг» деб ўтирибди. 

Атайин СПИД юқтиргани учун беш йил «условний» олган хоним эса ўз қахрамонларини нафақат чўнтагини балки чотини орасидаги чиғиб турган жойини ҳам соғиб ташагани тергов ҳужжатларини ўқиганларни юзини қизартиради. 

Журналистикани гадойлик¸ талончилик¸ тиланчилик ва мол бозорига айлантирганларнинг жойи қамағда ва нуқта. 

Умуман мажозий маънода бу саводсиз ғурбатилло балогирлар боис ўзбек журналистикаси спид каби тузалмас дардга дучор бўлди.  

Бу тужжор шантажчи бахти қаролардан авлиë ота ëки тереза момо ясаб, икона қилиб сиғинаëтганларнинг ҳам касали тузалмасдир.  

Бир кун келиб олимлар СПИДнинг давосини топишади.  

Аммо яланг оëқлари гадойлик ботқоғида турган, кўзи оч, таъмагир ва шантажчи ўзбек журналистикасинг касали тузалмасдир.  

Курва кокаин. Билат. Чао мандарин.

Москва кўз ëшларга ишонмайди 

МС: Оғо, Москва улли харп билан ëзилами ë киччи? 

РТ: Ўзбек қашшоқлари, кўча супурадиган дангасалари ва порахўр раҳбарияти москвага сиғиниб патинка ялаëтган бир пайтда Украин тили стандартлари бўйича Миллий комиссия “Россия”, “Россия Федерацияси”, “Россия империяси”, “Москва” ва бу тушунчалар билан боғлиқ бўлган бошқа сўзларни расман кичик ҳарфлар билан ёзишга рухсат берди. 

Комиссия қарорида россия сўзи олдидан босқинчи деган сўз қўшимча қилиниши олқишланади.

МС: Оғо қоқиттдингизми?  

РТ: Комиссия қарорида айтилишича, ҳозирча “расмий характерга эга бўлмаган” матнларда бу сўзларни кичик ҳарфларда ёзиш мумкин ва бу “белгиланган нормалардан чекиниш” сифатида малакаланмайди. 

Комиссия таъкидича, бундай қарор “украин халқининг Украина давлатчилиги мустақиллиги учун қаҳрамонларча кураш олиб бораётгани” инобатга олинган ҳолда қабул қилинган. 

МС: Буни тушундик. Лекин тушунмаган нарсам бо. Навчун Ўзбек қашшоқлари лотина тўла ўтмийн дурипти. Кириллда ўқиғонла ўлиб гетса ўтами лотина? 

РТ: Бу саволга бакиров телеграмм каналида жавоб бор 

Шунча кечикканимиз камми? 

Лотин алифбосига ўтишни бошлаганимизга 30 йилдан ошди. 1993 йил 1 сентябрда мактабга кирганларнинг ва лотин алифбосида хат-савод чиқарганларнинг олд фарзандлари мактабни битиришди.  

Юридик жиҳатдан лотин алифбосига ўтиш 2010 йилдаёқ якунига етган. Лекин амалда аросат даври давом этмоқда. Лотинда ўқиган иккинчи авлод кириллдан ё амалга кирмаган баҳсли лотиндан фойдаланиб келмоқда. Дунёда алифбо борасида биз каби аросат (бахтсиз дегим келмади) миллат бўлмаса керак. 

Кеча лотин алифбосига асосланган алифбога тўртта ўзгартириш киритиш яна янги баҳс мунозаралар сандиғини очиб юборди. Барака топгурлар, нариги эпохани қўя турайлик, алифбо борасида 2018 йилдан бери бир тўхтамга кела олмаймиз.  

Биз алифбони ўзгартириш тўғрисида Қонун қабул қилганимиздан бери туркманлар ва озарлар алифбосини ўзгартириб бўлди. Янги эпохада охири тугамайдиган баҳслар бошлаганимиздан бери қозоқлар алифбосини ўзгартиришини эълон қилишди, тез орада тугаллашади. Қирғиз дўстлар ҳаракатини бошлашди, лекин шимолдаги оға босими билан ортга қайтишга мажбур бўлишди (худо кўрсатмасин, шу ҳолга тушмайлик).  

Ҳозир нега ундоқ, нега тепасида чизиқ, иккита нуқта эмас, C ц ё ч бўп қоладими, CH ни қолдирайлик каби тортишувларга яна йиллар сарфлашга ҳаққимиз йўқ. Баҳсларимиз ҳаммамизга, бир биримизга зиён бера бошламоқда. Узр-куя, бўлди-да энди. 

Биринчидан, минг афсуски, кечадан буён энди бюджетга юклама, иқтисодий харажат деган сафсаталар болалашни бошлади. Э, барака топгурлар, 30 йилдаги аросат алифбодан, икки алифбода иш юритишдан ютқазиғимизни биров ҳисоблаб кўрдими? 

Иккинчидан, ақлли миллатлар агар хоҳиш бўлса, осон ва арзон йўлини доим топишади. Ўша ҳужжатлар, белгилар, пулларни бошқатдан чоп этиш асло шарт эмас. Белгиланган муддати келгунча ё умри тугагунча яшайверади. Мана ўзи йўқ совет давлатининг метрикаси билан яшаяпмизку. Соғлом ақлга мурожаат қилайлик. 

Учинчидан, кеча шу ўзгаришлар эълон қилиниши билан дўстларимиздан бири Ҳамза Фозилжонов Исажон Султоннинг «Генетик» романини таклиф этилаётган қолипга солиб кўрди. 100 бетлик роман 95 бетга жо бўлган. Кўраяпсизми, 5 фоиз иқтисод қилинмоқда. Бу нафақат қоғоз, энг қиммат нарса вақт ҳам. Шу эмасми иқтисод қилиш? Апострофларга тўлган ҳозирги вариантда ўқиш тезлиги ҳам, ёзиш тезлиги ҳам паст бўлади. Буни ўзимнинг мисолимда айтаяпман. Ишонмасангиз, тажриба қилиб кўринг. 

Тўртинчидан, адабиётчи, тилчи, тарихчиларнинг фикри муносабати кўп эшитилди. Янги даврдаям, эски даврдаям. Шундай бўлиши ҳам керак эди. Энди қарор қабул қилиш вақти келди. Ишни қарор қабул қилувчи сиесатчиларга қолдирайлик. Бундан буён энди масъулият ва жавобгарлик уларда. Ўзи алифбо борасида қарор қабул қилиш доимо сиёсий бўлиб келган. 1926 йилдаям, 1939 йилдаям, 1992 йилдаям. Шахсан мен Давлат ва ҳукумат раҳбарларидан узил-кесил ва якуний қарор кутаман. 

@bakiroo 

МС: Оғо озарийларда фикр, анангни сикир деган мақол бор. Буни маъноси ўйчи ўйлангунча тентак ëпдан ўтади.  

РТ: Халқ бу оппоқ қоғоз. Ҳукмдор элита нима ëзса ëзаверади. Ижтимоий фикр дегани бу бир чўпчак. Тасаввур қилинг «Ўлим жазосини бекор қилиш» масаласида халқнинг фикри қандай бўлишини. Ëки ўзбекистонда толибонча диний формат ўрнатиш керак деб сўрасангиз жавоб қандай бўлади. 1953 йилдан кейин Сталин шахсига сиғиниш стоп қилинганида ҳам ҳеч ким ўзбек халқидан сўрамаган. Мабодо сўраганда Ғафур Ғуломидан бошлаб Шароф Рашидовигача Сталин патинкасини ялаш жоиз дер эди. Мияси ўсмай ривожланмай қолиб кўрмуридликка мойил тўда бу.

Эгилган ўзбек

МС: Оғо Тошкентдаги Хилтон отелида дурғон ҳайкала тахë гийгизвадила воғирдини уллиси бўлди.

Этномиллатчи авом Хилтон меҳмонхонасидаги ҳайкални уркалтак сазойи қилиб ëтибди. 

Сабаби: Ҳайкалдаги ўзбек эгилиб турибди экан. Иддао: Ўзбек эгилмасмиш! 

Бу гапни  Кауфман этигини ўпган, Сталинга сиғиниб Каримов мозорини ялаб юлқаб ëтган тўда вакиллари айтяпти.

«Эгилган бошни қилич кесмас» деган мақол мансуби бўлганлар айтаяпти.

Тўйларда келинларга «Эгилиб букилиб салом» бердирадиган демоде уродлар айтмоқда.

Салимбой кавушини тозалаб эгилиб туришни шараф деб биладиганлар айтмоқда.

Уларга ҳайкалга «дўппи» кийдирилгани ëқмабди. Биринчидан бундай дўппини тожиклар ҳам кияди. Чуст ахолиси аксар тожик. 

Миллатга номи берилган қўнғирот, манғит ëки бошқа ўзбеклар гулли гилам дўппи кийган. 

Бу жохиллар ҳайкалтарошлик санъати нималигидан беҳабар. Дунë илмидан мосуво қолиб мактабда иншодан беш олган сохта зиëлилар.

Жимиш!!!

Тек ўтириш!!! 

Санъат асарига осилишма. 

Башаранг қийшиқ бўлса кўзгудан ўпкалашма ипирисқилар.

Дунëга қул етказиб беришни рекорд қилганларнинг  сурати эгилган одам шаклида бўлади.

Яқинда бир келин ажрашиб қайтиб келди. Умрага бориб келган қайнона ҳар куни оëғини ўптирганидан безор бўлиб қайтиб келди.

Оëқ ўпиш, этак ўпиш, патинка ялаш, тиз чўкиш, тўнқайишдан бошқа бир ишга кейинги 200 йилда ярамаган тўдага жим туриш ярашади.

Нархинг шу! Боринг, коринг шу!!! Ўзим кал кўнглим нозик деганинг билан мажрухлик комплексидан тузалиб кетишмайсан.

МС: Ўзи новви бўлвади оғо. Конкрет.

РТ: Дилпузнинг айтишича, Хилтон меҳмонхонасида кимдир эгилиб турган декоратив ҳайкалга прикол учун дўппи кийдириб, расмга олиб, дўстларига жўнатган.

Кейин эса Бобожоновнинг миршаблари космик тезликда ҳаракат қилиб  «жиноятчи ҳазилкаш»ни топиб, 15 суткага қамашибди.

Бу «жазо» судлов тизимида ишлайдиган вақтида пора билан ўқишга кирган ҳуқуқий саводсиз жинни судьялар учун диганоз.

Тармоқ шовқинидан қўрқиб, талмовсираб қолган Ички ишлар тизими учун эса шармандалик. 

Янги Ўзбекистон пештоқига «жиннихона» деб ëзса бирам ярашиб туради.

МС Шўрда тормозо босиб уринг потяни

РТ: Ассалам Ўзбекистон, Жума Муборак!

Рассом Туз

Тағин ўқинг
3 феврал 2016
Мустақил журналист Малохат Эшонқулова навбатдаги видеолавҳасида яқинда ўзбек турмасидан озод этилган маҳкум ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевга микрофон тутади. “Ўзбек ...
30 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.МС. Туз оға, сизам шу тармоқда дим кўп ...
23 феврал 2018
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ходими 23 февраль куни телефонда «Элтуз» мухбирига собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировнинг ҳибсга олинмаганини, ...
11 август 2020
Ўзбекистон Сенатининг 7 август куни очилган олтинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева мамлакатда коррупция авж олганини ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...