Cатира
16 май 2020

Рус тилининг энг катта муаммоси Россия ҳукуматидир

Ўзбекистондаги, Қозоғистондаги, Болтиқбўйидаги рус тилли зиёлилар ва фуқаролар қанчалар ақлли, асосли аргумент келтирмасин, қанчалик дўстона муносабатларга ва бағрикенгликка урғу бермасин, Кремль аралашади-да, бу ерда империал мақсадлар ва ғирромлик борлигини кўрсатиб қўяди.

“Қолдирилган изоҳларнинг аксарияти шуни кўрсатадики, рус тилининг расмий тартибда сақланиши тарих руҳи ва муносабатларимизнинг замонавий сифатига, асосийси — Россияда ўқиш ёки ишлашни танлайдиган фуқароларнинг манфаатларига тўла мос келади”, дейди Мария Захарова. Бу опа қанчалик чиройли гапирмасин, империалистик ўтмишга, хусусан, Ўзбекистон Россия колонияси бўлганига, Ўзбекистон Россияга иқтисодий жиҳатдан боғлиқлигига урғу бериб турибди. Шунданам билса бўладики, Кремль тиллар ўртасидаги тенглик, халқлар ўртасидаги бағрикенгликни эмас, рус тили орқали бошқаларга босим ўтказишни ва бунда бошқа давлатлардаги рус тилли аҳолидан фойдаланишни ўйлайди.

Иқтибосда айтилаётган дўстлик руҳини сақлаш ҳамда ўзбекистонлик муҳожирларнинг ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Россияда ўзбек тилини давлат тили деб эълон қилишни, рус тили имтиҳонларини бекор қилишни таклиф қиламан. Бу таклифга Мария Захарова нима деркин?

Ҳа-я, яна бир шедевр эсдан чиқиб қопти. Нима эмиш, “давлат тилида иш юритиш тарафдорлари жуда оз” эмиш (https://rus.ozodlik.org/a/30613981.html). “Ўзбек тилли сайтларни ўқиб, ўзбеклар билан мулоқот қилиб кўр гапиришдан олдин”, дейдиган одам йўқ.

Собиқ мустамлакаларда рус тили сиқиб чиқарилаётганига асосий сабаб Кремль аралашувидир. Қанчалар демократ, бағрикенг бўлма, “Бир пайтлар менинг тилимда гапиргансан, тарих руҳига мос бу”, деб турган томон эртага “Ўзи ўтмишда менга тегишли бўлгансан, қайтақол”, демаслигига кафолат йўқ. Россия империалистик амбицияларини тийиб олмаса, бошқа давлатлар рус тилини таҳдид сифатида кўришда, бундан эса рус тилли аҳоли азият чекишда давом этади.

Эльдар Асанов,
Телеграмдаги «Асанов формати» блогери

Тағин ўқинг
8 декабр 2016
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Ўзбекистон конституцияси байрамида «ҳамроз» қўшиғини ижро қилди. Кейинги 9 йил давомида Усмонова катта саҳнадан ...
21 апрел 2016
«Адолат» газетаси пичоқдан жароҳат олган фуқарони операция қилган шифокор беморнинг яқинларидан пул олгани учун жиноий жавобгарликка тортилгани ҳақида ёзди. ...
29 июн 2021
Ўз жонига қасд қилганликда гумонланаётган 26 ёшли Мафтуна Азимова 30 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани шифохонасида вафот этди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...