Асосий мавзулар
20 май 2020

Жасур Абдураҳмонов: Гулнора Каримова «менга эрга тегасан» дегани учун қочиб кетдим

Тадбиркор Жасур Абдураҳмонов 14 май куни маҳаллий нашрга берган интервюьсида, «Гулнора Каримованинг турмуш қуриш таклифини рад этганим сабаб босим остида қолдим», дея иддао қилди. Бу иддао ўтган ҳафтада тадбиркорнинг номи марҳум президентнинг набираси Ислом Каримовнинг Шавкат Мирзиёевга ёзган хатида келтирилгани ортидан янгради.

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов онасига тегишли кўплаб мулклар, активлар ва ширкатларни иқтидордаги президент оиласига яқин шахслар ноқонуний эгаллаб олгани ҳақида Мирзиёевга хат ёзган, ўз хатига бу мулкларнинг узун рўйхатини ҳам илова қилган эди.

Ислом Каримов иддаолари ортидан унинг рўйхатига кирган мулкларнинг бугунги эгалари бирин-кетин ўзларини оқлаш учун маҳаллий нашрларга интервью бериб, Гулнора Каримовани маломат қила бошлашди.

Жасур Абдураҳмонов, шунингдек, Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Кока-кола”, “Қувасойцемент” заводлари бошқарувида 2002 йилдан 2007 йилгача ишлаганини тан олди.

“Фаолиятининг сўнгги йилларида мен Гулноранинг ёнида бўлмаганман. Лекин иштаҳаси акуладай ошиб кетгани, у аралашмаган бирор соҳа қолмагани, ўша соҳалардаги энг асосий даромадларни ўзига тортиб кетганига яна бир амин бўлдим”, деди Абдураҳмонов ўзининг собиқ иш ҳамкори Гулнора Каримова ҳақида.

Кичик Ислом Каримов келтирган рўйхатдаги Levi’s, Benetton, Quicksilver, Mango ва бошқа брендлар дўконлари тармоғи ва соғломлаштириш марказининг бугунги эгаси Жаҳонгир Аҳмедов ҳам Гулнорани маломат қилиш кампаниясига қўшилди.

2008 йилдан бошлаб Гулнора Каримовага тегишли савдо майдонларининг ижарачиси бўлганини тан олган Жаҳонгир Аҳмедов суҳбатдошини Гулнора билан шахсан таниш эмаслигига ишонтиришга уринди.

Унинг нашрга билдиришича, юқоридаги брендларга оид дўконлар тармоғини у 2013 йили Гулнора Каримовага алоқадор шахслардан сотиб олган. Бу савдо битимлари Гулнора Каримовага тегишли компанияларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгунига қадар амалга оширилган.

Кичик Каримов келтирган активлар рўйхатига Ўзбекистондаги йирик «Корзинка» супермаркетлар тармоғи ҳам киритилган. Бу ҳақда интервью берган тадбиркор Зафар Ҳошимов ҳам бу иддаони рад қилиб, 25 йилдан буён “Корзинка”га ўзи якка эгалик қилаётгани, Гулнорани эса шахсан танимаслигини ҳам айтди.

Шу ўринда бир вақтлар Гулнора Каримованинг энг содиқ амалдори сифатида кўрилган 57 яшар Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон прокуратурасининг Гулнора Каримовага қарши очилган жиноят ишлар ҳақидаги хабарномасидан кейин ундан воз кечиб, қораловчи мақолалар чоп этганини эслаш жоиз.

Ислом Каримов даврида Абухолиқов АҚШ грантлари асосида ташкил қилинган Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясини мавжуд репрессия режимига хизмат қиладиган тизимга айлантирган шахс сифатида майдонга чиққан эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва айрим нашрлар эътирозига сабаб ...
24 апрел 2017
Сўнгги икки ҳафта давомида ўзбек телевидениесининг бош хабар дастурлари «Давр» ва «Ахборот»да сезиларли ўзгаришни кузатиш мумкин. Телекўрсатувларда гарчи, янги ...
16 феврал 2021
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ўнлаб фермер, боғбон ва деҳқонлар ҳокимлик томонидан имзоланган ер билан боғлиқ ҳужжатларни ноқонуний, дея иддао ...
6 август 2018
«Мен Одиловга: – Аҳмаджон ака, пулингизни олинг, менга диетик овқат шарт эмас. Зонанинг ошхонасига фақат нонимни олиб келиш учун ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...