чоршанба,
18 декабр 2024
8 сентябр 2020
Янги йил арафасида Истанбулда теракт содир этган ўзбекистонлик 40 та умрбод ва яна 1368 йил қамоқ жазоси олди
Туркия суди 2017 йил 1 январь куни Истанбулдаги тунги клубда теракт уюштирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
Расман Машарипов жами 40 та умрбод қамоқ жазоси олган ва қўшимча равишда яна 1368 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. У муддатидан олдин озод қилиниш ҳуқуқига эга бўлмайди.
Суд жараёнида Машарипов ўз айбини тан олишдан бош тортди.
2017 йил 1 январга ўтар кечаси Машарипов Босфор бўйидаги «Рейна» клубида автомат қуролдан ўқ узган. Унинг ҳужуми натижасида 39 киши ҳалок бўлган, 65 киши жароҳат олган. Жиноятдан кейин у дарҳол кийимларини ўзгартириб, клубдан қочаётган оломон орасига яшириниб, беркинишга муваффақ бўлган эди.
Eltuz.com