Кўзқараш
24 сентябр 2020

Азиза Умарова: Бир оилага икки гектар ер берилсин

Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз эркаклар оқимидан очиқчасига ҳайиқмоқда.

Кимлардир меҳнат миграцияси муаммоларининг асосий сабабини Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш учун деб билади.

Менинг фикрим қандай?

Ҳукумат охир-оқибат энг муҳим, тақалиб қолган, доим ортга сурилган иродали қарорни қабул қилиши шарт.

Бу – ер ислоҳоти!

Зудлик билан механизмни ишлаб чиқиб, қишлоқ жойларга қайтиб келган мигрантларнинг хусусий мулкига хўжалик ерларини ажратиб бериш керак.

Бир оилага икки гектардан тўғри келади. Жануби-шарқий Осиёдаги кўплаб мамлакатларда бўлгани каби. Нимани экиш ва қаерга сотишни ҳал қилишга доир тўлиқ эркинлик билан. Фермер хўжаликларига ёрдам бериш учун давлат имтиёзли кредитлар ажратиши, қайта ишлашга ёрдам бериши (қўшилган қиймат занжири) ва келажакда экспортни ривожлантиришга кўмаклашиши лозим. Лекин буйруқ берманг.

Аҳоли зичлиги ва мигрантлар сонини инобатга олган ҳолда бу ишни Фарғона водийсидан бошлаш керак.

Бу 100% ютуқ. Қишлоқ хўжалиги ерлари билан боғлиқ барча нарсалар (имтиёзли кредитлар, ерга оид шубҳали битимлар, ҳокимларнинг захиралари, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, суғориш суви, механизациялаш ва бошқалар) борасидаги коррупция кескин камаяди.

Энг муҳими, узоқ йиллардан сўнг мигрантлар ўз оилалари – ота-онаси, турмуш ўртоғи ва фарзандлари бағрига қайтиш имкониятига эга бўлади. Биз ниҳоят ижтимоий етимчилик ва жамиятдаги барбод бўлган тизимга барҳам берамиз.

Ерни ўзининг ҳақиқий эгаларига топшириш лозим.

Азиза Умарова

Smartgov Consulting компаниянинг ижрочи директори. Фэйсбук саҳифасидан олинди

Тағин ўқинг
25 январ 2019
25 январь куни «Элтуз» нашри Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинидаги тоғли ҳудудда жойлашган Янгиобод турбазасининг босиб олингани ҳақидаги хабарни ...
15 май 2017
Чинозлик «Аҳмадбой» номи билан машҳур бўлган Аҳмад Турсунбоев томонида ташкил этилган молиявий пирамида фаолиятига барҳам берилганига ҳам бир йилга ...
13 март 2019
Ғайрат Бобожонов 50 ëшда. Шундан 25 йилини журналистикага бағишлади. Журналистик фаолиятини Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил телеканалда 1994 йили бошлаган ...
24 март 2017
23 март куни футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга ютқазди. Анча суст кечган ўйин якунида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...