Шоира Гулчеҳра Нуруллаева оламдан ўтди
Таниқли шоира Гулчеҳра Нуруллаева узоқ хасталикдан сўнг 83 ёшида оламдан ўтди. 16 январь куни у Тошкентдаги Дўмбиробод қабристонига дафн этилди.
80-йиллар охири ва 90-йиллар бошида Ўзбекистонда шаклланган “Бирлик” ҳаракати фаолларидан бири бўлган Гулчеҳра Нуруллаева ҳукуматга мухолиф қарашлари учун Каримов даврида таъқибга учраган.
Сўнгги бор «Элтуз» нашри 2019 йилнинг октябрида Гулчеҳра Нуруллаеванинг ўз фаолияти ҳақидаги фикрлари ва шеърларини чоп қилган эди.
«Ҳозирги ёшлар олдинги даврни кўришмаган. Боригаям, йўғигаям кўникиб кетаётган бир авлод. Улар кўп нарсадан маҳрум. Ўз адабиётини, ўз тарихини ўқишмайди. Ўзининг буюкларини билмайди. Ярим манқурт авлод яратилдими, дея катта бир шубҳага тушаман…
Назаримда, бунга зиёлилар, биринчи навбатда, шоир, ёзувчилар айбдор. Биз қанчалик тўғри, ростгўй, ҳалол бўлсак, Худо бизни бандам дейди. Бу фирибгар, алдамчи, юлғич одамларни Худо, албатта, қарғаса керак…»
“Элтуз” жамоаси шоира Гулчеҳра Нуруллаеванинг яқинлари ва издошларига ҳамдардлик билдиради.
Eltuz.com