Асосий мавзулар
21 феврал 2021

Танзила Норбоева икки ногирон укаси бор йигитга қандай ваъда берган эди?

Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Дўсмат қишлоғида яшовчи Улуғбек Муродов Сенат раисаси Танзила Норбоева берган ваъдасини бажармагани хусусида ижтимоий тармоқда бир неча бор чиқишлар қилган. 

Маълум бўлишича, 18 февраль куни туман прокуратураси Улуғбек Муродовни судга чақириб, унга туҳмат қилганлик айбини қўйган.

“Укаларим руҳий касал, – дейди Улуғбек Муродов “Элтуз” билан суҳбатда. – Ота-онам 2017 йил вафот этган. Бизда 2018 йилдан буён уй-жой масаласида муаммо бор. 3 йил ичида ҳам бу масала ўз ечимини топгани йўқ.

Ижтимоий тармоқларда тинимсиз чиқишлар қилиб келяпман. Президент қабулхонасига, порталига аризалар топширганман.  2020 йил сенатор Санобар Суярова муаммонгни ечиб бераман, мени Танзила Норбоева юборди, деб кўп ваъдалар бериб кетди. Аммо амалда ҳеч нарса қилмади”.

Унинг сўзларига кўра, уй, ҳовли, боғларини олиб қўйишмоқчи. Икки укасини ногиронлик уйига топшириб, ўзи четга чиқиб кетишини талаб қилишяпти. Ярим гектардан ошиқроқ ерини ҳужжатлари жойида эмас, деган баҳонада Бахмал тумани кадастр бўлими ноқонуний равишда мусодара қилиб юбормоқчи. 

“Уларга кўплаб ҳужжатлар тақдим этганман. Бизнинг асосий даромадимиз шу ердан. Боғимиз бизни боқади. Ерсиз укаларим билан қийналиб қоламиз. Илтимос, ишимиз ижобий ечим топгунга қадар биз билан алоқада бўлиб туринг”, деди Улуғбек Муродов “Элтуз” билан суҳбатда.

Бахмал тумани кадастр бўлими бошлиғи Файзулло Ўсаровнинг билдиришича, Улуғбек Муродов менга тегишли, дея иддао қилаётган ер қонун доирасида унга расмийлаштирмаган. Ундан ҳужжат талаб қилинганда ногирон укаларини пеш қилмоқда.

– Тўғри, унга ҳам қийин,- деди Файзулло Ўсаров. – Аммо биз ҳам ишимизни қонун доирасида қиламиз. Афсуски, қоғоз гапирадиган замонда яшаяпмиз. Унинг ижтимоий тармоқларда асосли ва асоссиз чиқишлари туман обрўсига яхши бўлмади. Биз учун ҳам инсон тақдири муҳим омил саналади. Албатта, кадастр ходимлари унинг иши ижобий ҳал бўлишига ёрдам беради.

Туман ҳокимлиги мутасаддилари ушбу мавзу бўйича интервью беришни хоҳламади. Танзила Норбоева номидан ваъдалар берган сенатор Санобар Суярова билан ҳам боғланиш имконсиз бўлди.

Тағин ўқинг
17 сентябр 2023
Салом қадрли мухлислар. Элтуз порталига келган сўнгги бешта мактубни ўқиймиз. Улар Ўзбекистоннинг Тошкент, Андижон, Фарғона ва Хоразм  вилоятларидан келган. ...
23 март 2024
Москвадан даҳшатли хабар келди. Қуролланган одамлар «пикник» гуруҳининг концерти олдидан Москванинг «Crocus City» концерт залига бостириб киришди. Улар пулемёт билан ...
26 сентябр 2017
Самарқанд руҳий касалликлар шифохонаси раҳбарияти устидан ёзилган ариза бўйича 22 сентябр куни Кун.уз нашри икки қисмдан иборат ўз суриштирувини ...
10 май 2019
Магнитни биринчи марта ушлаб кўрганимда, бир томони тортиши ва яна бир томони ўзидан итаришини ўзим учун кашф қилган эдим. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...