ART-DURBIN
24 феврал 2021

Ҳижобдаги сулувлар расмини чизган рассом

Исломда кўп чекловлар мавжуд бўлса-да, жинсий мавзу доим эътиборда. Хотин-қизларга сексуал объект сифатида қаралиши ислом динининг устунларидан бири, десак адашмаймиз. Соч, қўл-оёқлар, қомат… барчаси шаҳват қўзғатувчи унсурлар экани диний суҳбатларнинг бош мавзуси.

Бугун сизга таништирмоқчи бўлганимиз АҚШлик рассом Макан (Макс) Эмади ҳам исломий эротизм мавзусидаги тасвирларни яратади.

Асли эронлик Эмади ёшлигида оиласи билан Эрондаги 1978 йил инқилобидан сўнг АҚШга кўчиб кетади. Социология ва психиатрия йўналишларида ўқиб, ишлаб, кейинчалик мустақил равишда рассомлик маҳоратини эгаллайди, чизишга бўлган иштиёқ ишқга айланади.

Унинг картиналарида қора ҳижобга бурканган гўзал аёллар ноз-ишвали нигоҳлар ва эҳтиросли бир мақомда намоён бўлишади.

Макс Эмади «исломий эротизм» мавзуидаги тўплам ишларини тахминан 2002-2003 йилларда яратиб, уларнинг концепциясини АҚШнинг Ироққа уруш очиши билан боғлайди.

Ғарб оламининг глобализация ва демократия ғоялари тарғиботи остида ўз қадриятларини бошқа ўлкаларга сингдиришга уринганини танқид қилади. Картиналардаги ҳижоб кийган аёлларнинг ўта эҳтиросли ва ярим яланғоч тарзда тасвирланиши абсурд ва нонсенс бўлгани каби глобализациянинг натижалари шундай мантиқсиз, деб билади рассом.

Эмади Эрондаги диний, аёлларнинг прогрессив фаолиятига бўлган чекловларни киноя орқали картиналарида танқид қилади.

Бир неча йиллар ўтиб унинг «Исломий экстремизм» номли яна бир туркум ишлари пайдо бўлади. Биринчи туркум расмларида АҚШнинг ғалабаси натижасида мусулмон аёлларининг ғарблашуви акс этган бўлса, иккинчи туркумда террорчилар ғалабаси натижасида Ғарб аёлининг ҳижобга кириши тасвирланади.

Бу жараённи тасвирлаш учун рассом Голливуднинг машҳур юлдузлари сиймосидан фойдаланади. Мэрилин Монро, Анжелина Жоли, Меган Фокс, Бритни Спирс ва бошқалар юзига қора ниқоблар ва ҳижоблар тортилади.

Рассом ишларидан бирига «Femme fatale N°-8» номини беради, француз тилидан таржима қилганда «ҳалокатли, кулфат келтирувчи аёл» маъносини беради. Фам фаталь чиройли, ақлли бироқ фожеага сабаб бўлувчи аёллардир. Эмади тасвирлаган аёлларда шу хислатларни кўриш мумкин.

Провокацион ва шов-шувли бўлишига қарамай, Эмадининг ижоди АҚШда тақиқ остига олинмайди, аксинча, кўргазма ва галереяларда намойиш этилади. Бироқ унинг манзили томон кўплаб таҳдид хатлари, эътироз мурожаатлари бўлган. Фаолиятинг дастлабки йилларида, оилам менинг хавфсизлигим учун жуда қайғуришган, деб эслайди у.

Эмади ижодига нисбатан танқидлар мавжуд, албатта, баъзилар уни провокацияда айбласа, бошқалари ишлари профессионал чизилмагани ва шов-шув туфайлигина томошабин эътиборига тушганини таъкидлашади.

Ҳар қандай ҳолатда Эмади ишлар ўйлашга чорлайди ва, албатта, томошабинни бефарқ қолдирмайди.

Акмал Ризаев
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 апрел 2020
Ўзбекистон ҳукумати «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини эълон қилди. ...
5 май 2015
«Россия бизни босиб оладими¸байроғимизни юлиб олиб ерга ташлаб ¸бизни қул қиладими бизга барибир. Қорин тўқ чўнтак бут бўлса бўлгани» ...
26 январ 2019
Яхшилик ва умуман одамларга яхшилик қилиш ҳақида ëзгим келди негадир. Қамоққа тушган хоразмлик журналист Давлат ака фақат ҳаммага яхшилик ...
16 сентябр 2020
Президент Мирзиёев имзолаган янги қарорга кўра, 2021 йилнинг 1 январидан меҳнат муҳожирларига солиқлар жорий этилади.’ Қатор ўзбек нашрларининг ёзишича, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...