Асосий мавзулар
16 феврал 2022

Туя қилинган рағбат пуллари ёки “Дисковер инвест”да нима гаплар?

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли “Дисковер инвест” қурилиш компанияси ишчиларига ҳар йили анъанавий равишда тўлаб келинган йиллик рағбатлантирувчи мукофот пули бу йил берилмади. 

Бу ҳақда “Элтуз”га маълум қилган манбанинг билдиришича, 2021 йил учун тўланиши кутилган, одатда ўн учинчи ойлик деб аталадиган бу рағбат пуллари компаниянинг 4 мингдан ортиқ ишчисининг ҳар бирига ўртача 4 миллион сўмдан тўғри келиши кутилганди. 

“Раҳбарият биз сизга ўн учинчи ойлик тўлашга мажбур эмасмиз, деб айтиб, миллиардлаб сўм маблағни ишчиларга бермади”, дейди компания раҳбарияти хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб “Элтуз”га мактуб йўллаган манба.

Ушбу мактубда компанияда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг иш шароити тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. 

Унда ёзилишича, ишчилар йил 12 ой давомида, ҳатто шанба-якшанба кунлари ишлатилади. Байрам кунлари ҳам компанияда иш куни ҳисобланади. Соғлиғи ёмонлашган ишчилар ишдан дарҳол четлатилади. 

“Меҳнат таътили учун пул тўланмайди. Агар ишчилар оилавий шароитдан келиб чиқиб ёки бирор муаммо сабаб уйига бориб келмоқчи бўлса, ариза ёзиши ва ўз ҳисобидан меҳнат таътили олиши керак”, дейилади мактубда.

“Элтуз” манбаси “Дисковер инвест” компанияси ишчиларининг норозиликларидан Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг хабари йўқ бўлса керак, деб ўйлайди ва компания раҳбарларини худди ҳокимларига ўхшатади. 

“Улар ишга кирганидан кўп ўтмай миллионерга айланишади. Қўшиб ёзиш, йўқ ишчиларга ойлик чиқариш орқали компанияни ўмариши СССРдан қолган тизим каби ишлайди”, дейди мактуб эгаси.

У “Элтуз” сайти ва “Озодлик” радиосида чиқиб турадиган мақола ва видеоларни Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг шахсан ўзи кўришини билишини маълум қилар экан, шу мавзуни сайтга чиқаришни илтимос қилган. 

Унинг ёзишича, ишчилар компаниядаги муаммоларни айтишга қўрқади. Шикоят қилсак, ишдан ҳайдаб юборишади, деб индамай ишлайверишади. Бу эса “Дисковер инвест” раҳбарларга жудаям маъқул келади. 

Тошкент шаҳри ҳокимининг “любая бизнес хараша” деган сўзлари аллақачон Ўзбекистонда “қанотли ибора”га айланиб улгурган. Мактубда ҳоким буванинг бу “ҳикмати” компания раҳбарлари томонидан ўз манфаатлари йўлида ишлатилаётгани айтилади. 

Хусусан, қурилиш объектларида қўшиб ёзиш, маҳсулотни талон-тарож қилиш, ва ниҳоят, ишчиларнинг ойлигига кўз тикиб, очиқчасига ўмариш “бизнеси” авж олган. 

“Ишга кирганидан кўп ўтмай жудаям бойиб кетишади раҳбарлар. Аввал оддий прораб бўлиб келиб, сўнг қурилиш объекти бошлиқлигига кўтарилади. Кейин сифатли қурилиш материалларини кўчага чиқариб сотиб юбориб, сифатсизларини янги уйлар қурилишига ишлатишади”, дейди манба. 

“Офисда ўтирадиган, кўпни кўрган “ақлли” раҳбарлар эса ишчиларга тўланиши керак бўлган миллиардлаб пулларни бермай, очиқчасига ҳазм қилиб юборишади”, дея қўшимча қилади у. 

“Дисковер инвест” Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли ўнлаб компаниялардан бири ҳисобланади. Бу шахснинг улкан бизнес империяси кўплаб шубҳали молиявий фаолиятга аралашгани ҳақида мустақил ва норасмий манбалар тинимсиз ёзаётганига қарамай, Ўзбекистонда бу борада бирорта текшириш ёки ўрганиш ўтказилгани ҳақида маълумот йўқ. 

Хусусан, “Элтуз” ҳам Буюк Британиядаги Ольстер университети криминология профессори Кристиан Ласслеттнинг Жаҳонгир Ортиқхўжаев бизнесига оид суриштируви натижаларини ўз саҳифаларида эълон қилган.

Eltuz.com 

Тағин ўқинг
25 декабр 2017
24 декабрь – якшанба куни Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман кенгашларига бўлиб ўтган сайлов халқнинг бундай тадбирга умуман ишончи ...
21 сентябр 2016
Тошкент марказида тураман, балкондан олий мажлис кўринади, сал нарида прокуратура. Аммо шунча йилдан бери дом олдидаги бир уюм чиқинди ...
21 май 2021
“Абдулла Ғариб продакшн”, рассом Элсевар, рассом Туз ва “Элтуз” янги сиёсий сатирик анимацион фильмлар туркумининг олинчи қисмини тақдим этади. ...
21 май 2023
Мактабнинг ташкилотчилари тўғрисида маълумот: Мулла Бекжон Рахмон ўғли 1887-йилда Хивада маърифатли оилада таваллуд топди. Унинг отаси Раҳмонберган маҳрам Хива ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...