Асосий мавзулар
29 июн 2023

29 июнь – Хива Ислом дунёси туризм пойтахти деб эълон қилинди

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хивани “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” дея эълон қилишга доир қарор қабул қилинди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ғалабанинг асосий омиллари сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан туризм соҳасида юритилаётган очиқлик сиёсати, виза режимининг соддалаштирилиши, маданий меросни сақлаш, тарихий шаҳарларни ободонлаштириш каби кўплаб ислоҳотларни эътироф этди.

Шу ўринда Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси тикланиши, реставрация ва консервацияга оид амалга оширилган ишлар, қолаверса электр устунларининг демонтаж қилингани, сайёҳларнинг катта оқимини қабул қилиш учун яратилган шароитлар, инфратузилманинг яхшилангани, 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда бутик-отель ва ҳостеллар қурилиши фаол давом этаётгани алоҳида қайд этилди. Бундан ташқари, туризм ва унга ёндош соҳалар тадбиркорлари учун яратилган қулай шароитлар юқори баҳоланди.

“Ислом дунёсининг туризм пойтахти йили доирасида Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида ИҲТга аъзо 57 давлатнинг туризм вазирлари ва туристик маъмуриятлари раҳбарларининг йиғилиши юқори даражада ўтказилади. Шу билан бирга, Ислом олами ва зиёрат туризми салоҳиятини очиб берувчи илмий-амалий анжуманлар, фотокўргазмалар ва арт-экспозициялар бўлиб ўтади. 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган “Ипак йўли” халқаро туризм университети базасида ИҲТ давлатлари олим ва тадқиқотчилари иштирокида таълим соҳасидаги имкониятларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади”, – деди Ўзбекистон делегацияси раҳбари – Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов.

Ислом дунёсининг туризм пойтахти номинациясига 5 давлатдан шаҳарлар номзоди қўйилган бўлиб, улар қуйидагилардир:

Абу-Даби (БАА);
Шанлиурфа (Туркия);
Лаос (Нигерия);
Душанбе (Тожикистон);
Хива (Ўзбекистон).

Сўнгги йилда бу шаҳарлар орасида номинацияда ғолиблик учун шиддатли кураш кузатилди. Шунга қарамай, Ўзбекистоннинг бу йўналишда олиб борилган саъй-ҳаракатлари натижасида Хива шаҳрининг “Ислом дунёси туризм пойтахти” мақомини олишига доир қарорга келинишига эришилди.

Таъкидлаш жоизки, ғалабага эришиш йўлида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2019 йилдан буён тизимли равишда иш олиб бормоқда, яъни бу орада Хива шаҳри номзоди киритилиб, ИҲТга аъзо давлатлар билан тегишли ишлар олиб борилган – ИҲТ давлатларининг туристик маъмурияти раҳбарлари билан онлайн учрашувлар, музокаралар ва тақдимотларнинг ўтказилиши шулар жумласидандир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 август 2020
Мезон кечди. Қандай шошиб кечди бу мезон. Ҳосил тўла араваси лойларга ботиб Сочи оқарди. Мезон кечди. Қандай маъюс кечди ...
13 сентябр 2018
Андижон вилоятида оммавий пахта йиғим терими ҳали бошланмаган бўлса-да, 10 сентябрь куни бюджет ишчи-хизматчиларининг дастлабки гуруҳи 10 кунлик ётоққа ...
25 июн 2018
Ўзбек фермерлари қоғозда мустақил субъектлар ҳисобланишса-да, амалда бутунлай ҳокимиятга қарамдирлар. “Элтуз” Хоразм вилоятида боғдорчилик қилаётган фермер билан гаплашди. Суҳбатдан ...
11 январ 2022
Лукашенконинг яқин келажакда «Ўзбекистон ҳам ғалаëнга саҳна бўлиши» ҳақидаги гапини икки хил талқин қилса бўлади: Биринчи талқин – «Лука ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...