Асосий мавзулар
16 декабр 2022

Дедитиц тамғаси

Азиз оға ини¸ опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Совуқнинг шашти тушди. Аммо изғиринлар танни найзадак тешади.
Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик биррила. Опо даян сувуқларда нишатиб ўнгишип ўтирипсизлар?
Яшаш соатининг олтин капгири
Ҳар бориб келиши бир олам замон.
Коинот шу дамда ўз куррасидан
Ясаб чиқа олур янгидан жаҳон.
МС Дузоғо ишитдингизми? Путиннан ўрден олиб отработга атадўн сенатор кампир Танзила Норбоевани ўкиздийн қизини ўйини ўғри кириб 12500 доларни олиииб чиқиб гетибди қолибди. Бечоро қон йиғлаб икки дизини юмруқлаб ўтирибди.
Ўғри қамағда. У қизнинг уйидаги энага бўлиб чиғди. Умуман Ўзбекистон дунëдаги энг криминоген худудларга ўхшаб кетмоқда. Асака Арғин кўчада 29 яшар анжанлик ипплас эр 24 яшар хотинини чўян қумғон билан уриб ўлдирди. Эр қамағда хотин гўрда.
МС Овонг оғо ишитдим. Пл топмийн қури мечитта пишган қорма еб гун гўрадўн паразит акан ву ар. Хотин бечоро невчун пул топмийсан дагани учун қумон билан уриб ўлдириб побега гетибди. Лекин у манглайи қорони тутиб қомодила. Инди ҳар гун мут баланда ичади қомоқда. Парашани ëниндо.
Яхши хабарлар ҳам бор Матчон. Ўткан 10 ойда ўзбек хотинлари 18230 эгиз туғди. Бу олдинги йил шу вақтдагидан 1408 эгиз кўп дегани.
МС Мозосиз қувунни тухуми кўп бўлади. Сон сотоно қоромин сипатни ҳам ўйлаш гарак. Юртни уллисси киччиссиндан жилли. Ол бирини ур орғисино деян гап бўлди.
Оддий халқ хам вазирлар ҳам бир хилда жохил бўлган қавм бу. Масалан Тошкент бемалол адабиëт туризмига маскан бўлиши мумкин. Чунки бу шаҳарда дунë адабиëтининг тан олинган буюклари яшаган. Масалан, олдин Дархондан сал наридаги Новомосковская кўчасидаги ғиштли уй деворида «Бу уйда Анна Ахматова» яшаган деб ëзилган мармар лавҳа бор эди. Ҳозир йўқ. Ўша француз рассоми Модильянига илҳом берган буюк шоира Анна Аҳматова Тошкентда яшаган. Тошкентда ўқиган ëки яшаганлардан бири – сиëсий арбоб ва публицист Керенский.
(Рўйхат узун ва шарафли) Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг саводсиз, жоҳил ва ўғри раҳбарлари эски ТошМидаги раковой корпус биносини бузиб, стоянка қип қўйишди.
МС Минг лаънат бу манқуртларга
Бу икки қаватли бино ëзувчи Солженицыннинг «Раковый корпус» деган романига саҳна бўлган. Ëзувчи Александр Солженицын бу роман учун 1970 йили Нобель соврини олувди.
Хуллас, Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари маданият ва тарих душманларидир. Уларни оëғидан осиб, тагидан ўт қўйиш керак.
МС Бу ëшуллиларни чуккини касиш гарак.
Эх Матчонбой нимасини айтасан.“Биздан сўрамасдан лотинга ўтказишди“, деб ëзғиради президент талаб қилгани учун ФБда саҳифа очган ўзбек мулозими.
Ҳудди кирилл ëзувини у кишидан сўраб жорий қилишгандек.
Нима учун сўраш керак? Нега сўраш керак?
Касал одамга қандай дори беришни табибни ўзи билади.
Касалнинг хоҳиш-истаги муҳим эмас. 1991 йилнинг 17 мартида бўлиб ўтган референдумда иштирок этган ўн миллион ўзбекистонликнинг тўқққиз ярим миллиони “СССР тарафдориман, мустақиллик керак эмас”, деб овоз берди.
Қафасдаги маймундан сўрасанг ҳам эркинликни танлайди.
Аммо бу қавм доимо қафас, қамчи ва мутеликни танлаб келган.
Шу боис улардан сўрамасдан 1991 йилнинг 31 августида мустақиллик жорий қилинди ва тўғри бўлди.
Бу қавм ўша даврдаги тарихий имтиҳондан ўта олмагани учун ҳам 25 йил бир одам иродасига боғлиқ бўлиб қолди.
Зотан 1991 йилги референдумда Грузия, Литва, Латвия, Эстония каби давлатлар қатнашмади.
Бугун улар биздан фаровон ва биздан эркинроқ яшйоëттани балки шундандир.
Республика граждани бўлиш ҳаммага ҳам насиб қиладиган рутба эмас.
Ҳокимият манбаи халқдир, деганда оломон эмас, эркин гражданлар назарда тутилган.
Қадимги Римда гражданлар (квиритлар) сиëсий иқтидорга таъсир қила оладиган ва барча ҳуқуқлар соҳиби бўлган қатлам эди.
Улар овоз бериш йўли билан мамлакат ва миллат тадирини ҳал қиладиган қарорларни қабул қилишган.
Аммо Рим империясида овоз беришдан мосуво қатламлар ҳам бор эди.
Булар империя мустамлака қилган давлатларнинг аҳолиси ва қуллар эди.
Дедитиц (Бўйсундирилган) дея тамғаланган бу қатлам овоз бериш тугул, Рим шаҳрига 160 км яқинлашмаслиги керак эди.
Ўтган аср охирини яхши билган киши сифатида Ўзбекистон ССР аҳолиси қул бўлмаса ҳам Дедитиц (Бўйсундирилган) мақомида эканини айта оламан.
Ўтган аср охирида Болтиқбўйи давлатлари Дедитиц (Бўйсундирилган) бўлишни исташмади ва эркинликка қовушди.
Мени ҳайратга солаётган нарса – 25 йил олдин мустақил бўлган бу қавм яна занжирларини соғиниб, кирилл ëзувига қайтмоқчи.
Албатта, улардан сўрасанг, жон деб ўзини Россия қучоғига отади. Мустақиллик ҳам керак эмас, дейди…
Сўраш керакми улардан? Сўрашга арзийдими улар?
2017 йили Олмалиқда президент Мирзиёев шунга ўхшаш гапни айтганди.
“Мен бугундан бошлаб ҳокимларни халқ сайлайдиган тизимни жорий қилардим. Лекин халқ тайёрми бунга, ҳокимлар тайорми”, дея риторик савол қўйди.
1865 йилнинг 16 июнида босқинчи генерал Черняевга Тошкент дарвозаларини очиб берган қавм миллат олдида тазарру қилмасдан юрар экан, бундай саволлар энг юқори минбардан туриб қўйилаверади.
Исён ҳуқуқи
МС Дуз оғо. Шуннийн жиллилар ҳўкўмот устина чиқан сойин холқ бўққино булошиб ëтибди. Бу манглайи қороларни оғдор дўндар атса бўлмийми охир?
Бўлади албатта. Демократик тамойиллар диктатурани қурол билан ағдариш ҳуқуқини сўнгги чора сифатида кафолатлайди. Исён табиий ҳуқуқ ҳисобланади, ва ижобий ҳуқуқ тамойиллари тасдиғини талаб қилмайди.
Зулмга қарши кураш ҳуқуқ асоси, диктаторларни ўлдиришнинг қадимги ҳуқуқ давридан бошланган. Илк бор исён ҳуқуқи 1776 йилги АҚШ мустақилллик Декларациясида ёзма равишда қайд қилинган.
Ушбу ҳужжат муқаддимасида шундай дейилади: “… агар қандайдир сиёсий тузум ушбу ҳуқуқларни бузса, у ҳолда халқ уни ўзгартириш ёки бекор қилиш ва халқ фаровонлиги ва хавфсизлигини энг яхши тарзда таъминловчи тамойилларга асосланган ва бошқарувни шу шаклда ташқил қилувчи янги тартиб ўрнатиш ҳуқуқига эга… қачонки қатор ҳокимиятни суистеъмол қилиш ва зўравонликлар натижасида… халқни мутлақ мустабид тизимга бўйсундиришга уруниш аниқланса, у ҳолда бундай ҳукуматни ағдариш ва ўз келажак хавфсизлигини таъминловчи янги кафолатларини яратиш халқнинг ҳуқуқи ва бурчидир”
Шунингдек 1789 йилги Франциянинг инсон ва фуқаро эркинлиги ва ҳуқуқлари Декларациясининг 2-моддасида эркинлик, хусусий мулк ва хавфсизлик каби табиий ва ажралмас инсон ҳуқуқлари билан бир қаторда, зулмга қарши исён ҳуқуқи ҳам таъкидлаб ўтилган.
Қолаверса 1793 йилда ушбу Дкеларация кенгайтирилган ва қуйидаги сўзлар қўшилган:
Ҳар кимса халқга тегишли бўлган ҳукмдорликни ўзлаштириб олса, у дарҳол эркин фуқаролар томонидан ўлимга ҳукм қилинади.
Қачонки ҳукумат халқ ҳуқуқларини поймол қилса, исён қилиш ушбу халқ ва унинг ҳар бир аъзоси учун муқаддас ҳуқуқ ва фавқулодда вазифасидир.
Полша қироллиги ва Полша-Литва ҳамдўстлигида исён ҳуқуқи, шляхта ҳуқуқ ва имтиёзларига риоя қилинмаган пайтда уларнинг ҳимоясини таъминлаш мақсадида шляхтанинг имтиёзларидан бири бўлган.
Тез-тез қиролга босим ўтказиш мақсадида қўлланилган. Хусусан, ушбу ҳуқуқга таянган ҳолда, шляхта Казимир I, Болеслав II қиролларини сургун қилган.
Шунга қарамай, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш, қиролнинг қуролли ғалабаси тақдирида, қўзғолон сифатида кўрилиши мумкин эди.
1948 йил БМТ томонидан қабул қилинган Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари Декларацияси муқаддимасида шундай дейилади:
“инсон сўнгги йўл сифатида, диктатура ва зулмга қарши исён қилишга мажбур бўлмаслигини кўзда тутган ҳолда, инсон ҳуқуқлари ҳукумат томонидан ҳимоя қилиниши лозим”
Кўпчилик замонавий демократик давлатлар конституциясида, мамлакатда ягона ҳукумат манбаи халқ эканлигини ва шу сабабли ҳокимиятни эгаллаб олиш ва уни суистеъмол қилишга қарши туриш ҳуқуқига эга эканлигини тасдиқловчи, халқ суверенитети эълон қилинади. Балки, айнан шунинг учун кўплаб замонавий конституцияларда исён ҳуқуқининг махсус таъкидлаб ўтилиши талаб қилинмайди. Сабаблардан яна бири шу бўлиши мумкинки, мавжуд бошқарув гўёки маълум бир ҳуқуқ ва эркинлик қоидаларини бузаяпти, деган баҳона ила, ҳукуматнинг сиёсий экстремистлар томонидан зўравонлик йўли билан босиб олиниши хавфидан исён ҳуқуқини юридик назар билан чегаралаш жуда ҳам қийиндир.
Шунга қарамай, қатор замонавий демократик конституцияларига исён ҳуқуқи киритилган. Масалан Германия Федератив Республикаси Асосий қонунининг 20-моддасида шундай дейилади:
(1) Германия Федератив Республикаси демократик ва ижтимоий федерал давлатдир.
(4) Ушбу тузумни бартараф қилишга уринувчи ҳар кимсага, агарда бошқа воситалардан фойдаланиш имкони бўлмаса, барча немислар қаршилик кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар.
Франциянинг 1958 йил 4 октябр кунги Конституцияси билан 1789 йилги инсон ва фуқаро ҳуқуқлари Декларацияси тасдиқланган. Бундан келиб чиқадики, унда тўғридан-тўғри айтилган зулмга қарши исён ҳуқуқи, Франция фуқароларига тегишли асосий ҳуқуқлардан биридир. 1971 йил 16 июл куни Франция Конституциявий кенгаши ушбу Декларацияни, риоя қилмаслик конституцияга хилоф, юридик равишда мажбурий ҳужжат дея эътироф қилган.
МС. Бу гаплар кўп қийин. Яхшиси самарқандлиларга ўхшаб через мексика Америкага қочиб ўтиб шонда гун гўриш гарак. Бу юрт инди одом бўлмийди. Монглойи тийрдин қоро бўлди. Капини тикилди бу юртни. Биз бизолоқ бизмоғонни оëқи чўлоқ.
Америкага Мексика ботқоқлари орқали қочиб ўтмоқчи бўлганида гўëки бандитлар қўлига тушган ва Мексика эсэнбеси уларни «бандитлар» қўлидан қутқариб қамаб қўйған 7 нафар Ўзбекистон қашшоғига Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги ëрдам берадиган бўлди. Уларни халқ тўлаган солиқдан ювиб, тараб, қорнини тўйғазиб, иштрапларини тўлаб, учоққа миндириб яна Ўзбекистондаги уйига апкириб қўйишади. Худойи ҳам қиберса керак вазирлик ис чиғориб, жонлиқ сўйиб. Мексика орқали АҚШга қочиб кирмоқчи бўлган қашшоқлар кетишдан олдин Ўзбкистон ташқи ишлар вазирлигига ойтип кетинглар. Таяргарлик қип қўйишади. Ўлсангиз капан ва ювғичи юворишади. Халқимиз бой солиқни тўлаб ўтирибди қачон кимни Мексика ботқоғидан суғуриб олсақ деб.
МС Хўш, қишнинг кунида бу етти дарбадар Мексикада нишатип юрвади?
Хуллас етти ўзбек қашшоғи АҚШга ўтиб кетишни планлашди.
Ўзбекистондаги «Туристик ширкат» деган форточка очган ўртакашларга пулди тўлаб, йўлға чиғишди. Ë таваккал, деб. Улар планга кўра, Мексикага борволиши ва АҚШ территориясига ноқонуний кирволиб, «Биз Ўзбекистонда ҳуқуқимиз поймол қилиниб, номусимиз топталган сиëсий қочқинмиз», деб, сдаватса қилиши керак эди.
(Бундан олдин минглаб ўзбеклар қилған иш)
Бу етти ўзбек қашшоғи Қуйи Калифорнияга борадиган автобусга билет олиб минишган ва олдиндан белгиланган режа бўйича Мексиканинг чегара яқинидаги Гомес-Паласио шаҳрида тушиб қолишган. Келишилган режага кўра, улар битта уйда яшаб, чегарадан ўтиш сигналини кутишган. Етти киши учун уй ижараси 1200 доллар бўлган. Давай пулди бер, дейишган уй эгалари. Шу вақтда бу етти қашшоқ пулди қизғанган. Барибирам етиб келдик. Ана бир қадам нарида жаннатдай Америка кўриниб турибди, деб ўйлашган. Ўртада жанжал чиғган. Шунда бу еттисидан биттаси полицияга тилпон қилған. Шўртик кийган Мекскика полициячилари келиб, бу зиқна еттти ўзбекни қамаб қўйган. Камбоғал зиқнани оғзи ошга етганда боши тошга тегибди, дегани шу. Энди бу еттиси яна серқуëш Ўзбекистонга қайтади. Чунки дунëда жаннат биттадир. У ҳам бўлса Ўзбекистондир.
МС Шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг
Ассалом Ўзбекистон жума муборак.

Рассом Туз,

@eltuz

Тағин ўқинг
24 август 2018
Рашид Қодиров даврида шаклланган прокурорлар ҳали от устида ва улар узоққа борадиган кўринади. Улар узоқ йиллардан буён қўллаб келаётган ...
30 март 2016
Президент Каримов ҳокимиятдан ҳали кетиш нияти йўқлигини айтган, ҳокимиятга яқин шахслар эса аллақачон ҳокимият бошқа бир каттаконнинг, унинг куёви ...
12 сентябр 2017
«Элтуз» нашрининг Фарғона вилоятидаги манбаларига кўра, туманларнинг узоқ ҳудудларида ўқитувчи, шифокор ва талабалардан таркиб топадиган терим отрядлари учун ётоқ ...
9 апрел 2018
9 апрель куни фейсбук ижтимоий тармоғида пайдо бўлган, Ўзбекистон давлат байроғи фонида тўппончани мушукка тираб турган эркак фотоси мушуксеварлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...