Асосий мавзулар
10 январ 2023

Давлатга «ҳиёнат қилган» зам.ҳоким нега қамоқдан қўйворилди?

Расман тасдиқланмаган хабарга кўра, етти ярим йилга йилга қамалган Жиззах замҳокими ва шериклари муддатидан олдин шартли озод қилинган.

(Агар бу маълумот нотўғри бўлса, ГУИН яъни – Жазони ижро этиш бош бошқармаси раддия бериши мумкин)

2021 йилнинг декабрида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов ва унинг шериклари иши юзасидан ҳукм ўқиган эди.

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати тарқатган маълумотга мувофиқ, суд собиқ замҳоким Акрам Раҳмонқуловни мамлакат Жиноят кодексининг еттита моддаси бир қанча бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 7 йилу 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорида (111 миллион 500 минг сўм) жарима жазоси тайинланган эди. Шунингдек, у “2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум” қилинган. Мазкур иш юзасидан қолган 26 нафар судланувчига нисбатан эса турли миқдордаги жарима жазолари қўлланилган.

2021 йилнинг 10 январь куни Жиззах шаҳрининг “Зилол” маҳалласи Мустақиллик кўчасида қурилаётган 6 қаватли уйлардан бири ҳеч бир ташқи таъсир ёки табиий офат оқибатисиз қулаб тушган, ҳодисани ўрганган ҳукумат комиссияси бу ишда жавобгарликни Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосарига юклаган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг 15 январь куни Тошкентнинг Юнусобод туманига ташрифи чоғида Жиззахда кўп қаватли уй қулаши учун жавобгар бўлган ҳоким ўринбосари ва унинг командаси “президент сиёсатига хиёнат қилгани” ва жавобгарликка тортилишини айтган. Президент Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга вазиятни назоратга олиш ва уларга нисбатан чора кўриш ҳақида кўрсатма берган эди.

Мазкур иш билан шуғулланган Бош прокурор 2021 йил апрелида “терговда Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм, Жиззах шаҳридаги Эски шаҳар буюм бозорида қурилган 172 та савдо дўкони, кўп қаватли уйларда 14 та хонадон, 43 та автомашина, 37 та бошқа кўчмас мулклар борлиги аниқланиб, зарарни ундириш учун хатланди. Ҳозирда Раҳмонқулов ва унинг 10 нафар жиноий шериклари қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дея баёнот берган эди.
Аснода, шунча жиноят қилган замҳоким икки йилда чиқиб келадими? Давлатга ва президентга хиëнат қилди, деган гапларнинг залвори қани? деган саволлар туғилади. Ўз навбатида Элтуз бу саволларнинг жавобини қидиради ва бу юзадан томонларнинг муносабатини кутади. Бизни кузатиб боринг. Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
4 март 2022
Баҳор келса, ўртоқлар, уйғонади ўтлоқлар. Мана ўлмаган қул баҳорга ҳам етдик. Оғзимиз кўкка тегадиган бўлди. Кўк барак, кўк сомса. ...
2 август 2021
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарига кўра, «Қумтор» иши бўйича тергов қидирувида бўлган Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев 2 ...
22 сентябр 2017
Сўнгги маълумотларга кўра, Бош вазир иштирокидаги мажлисда берилган кўрсатмадан сўнг, пахта теримида қолаётган Олий ўқув юрти талабалари уйларига қайтарилмоқда. ...
27 ноябр 2023
Россиянинг мустамлакачилик сиёсати таъсири остидаги Ўзбекистоннинг бугунги ҳукумати Туркистон мухторияти тузилган санани атай унутишга интилиб келади ва бу сана ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...