Асосий мавзулар
13 феврал 2023

ЭП58: Автобус ҳайдовчилари, кластер ишчилари ва Тошкент аэропорти муаммолари


Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Тошкент шаҳридан. Автобус ҳайдовчиси ойлиги вақтида берилмаётганидан шикоят қилмоқда.

«Автобус ҳайдовчисиман. 2022 йил декабр ойи маоши ҳали берилмади. Яна бир ҳолат. Декабр ойида Президентимиз Тошкентдаги 18-автобус саройига ташриф буюрдилар. У киши келишидан аввал юрмайдиган автобуслар 7-саройга олиб бориб ташланди. Мақсад асл вазиятни Президентимиздан яширишми?»

Ижтимоий тармоқда иш ҳақи кечиккани ҳақида мурожаат эълон қилиш қонунга хилофми? Навбатдаги шикоят Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидан.

«Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидан мурожаат қиляпмиз. 2023 йил 16 январ куни ижтимоимй тармоқларда ИНДЕНИМ кластери ишчилар маошини вақтида бермаётгани ҳақида видеолавҳа чиққан эди. 17 январ куни ишчиларга ойлик тарқатилди. Лекин бу видео мурожаатни чиқарган блогер ва ишчилар кластерни обрўсизлантиришда айбланяпти. Ҳолбуки, мазкур кластер аввал ҳам иш ҳақини кечиктирган ва ишчилар ижтимоий тармоқда мурожаат қилиш орқали маошини олган. Ижтимоий тармоқда шу мазмунда мурожаат эълон қилиш қонунга хилофми? ИНДЕНИМ раҳбарига тегишли чора кўрилишини сўраймиз».

Пиёдалар юрар жойнинг аҳволи ёмон, ҳеч ким эътибор қилмаяпти.. Навбатдаги шикоят Шовот туманидан.

«Ассалому алайкум, Элтуз!
Чарчаманг халқ муаммоларини ёртишдан. Бизнинг шовот туманида Комилжон Отаниёзов номли марказий кўчамиз ўта расво аҳволда, буни ҳеч ким қарамайди ҳам.
Бу туман бозорининг олдидаги расво аҳвол. Йўлнинг четидаги пиёдалар йўлаги дабдала, оёғинг суркиниб, синиб кетмаганига шукур қиласан.
Ногирон бечора одам ўтаман даса аҳволи вой бўлади. Сиздан илтимос бу муаммони олиб чиқсангиз савобли иш қилган бўлардингиз сизнинг шарофатингиз билан ремонт қилсалар»

«Участка нозири сайёр қабулга шикоят қилмайдиган фуқароларни йиғиб келибди. Кейинги шикоят Сурхондарёдан.

«Сурхондарё  вилояти Термиз тумани Янгиҳаёт маҳалласидан мурожаат қилмоқдаман. 2 феврал куни 3-сектор бошлиғи,  яъни туман ИИБ бошлиғи  сайёр қабул ўтказди, лекин атиги 24 та фуқарони қабул қилди, холос. Аҳолининг айтишича, Янгиҳаёт маҳалласи участка нозири ўзи ишонган, шикоят қилмайдиган фуқароларни йиғиб келибди. Шу гап рост бўлса, бундай спектаклнинг нима кераги бор? Яна бир ҳолат. Сайёр қабулда фуқароларнинг бирон бир мурожаати шикоятлар дафтарига ёзилмади. Маҳалламизда яшовчи аксар хонадонлар сайёр қабулдан бехабар қолди. Сектор бошлиғи нима мақсадда ўтказди ўзи қабулни?»

Кейинги шикоят Тошкент аэропортидаги аҳвол юзасидан. Кутиш залига одамларни қўйишмаяпти. Зиёратчилар кўчада кутиб олинмоқда.

«Тошкент халқаро аеропортига Умра сафаридан қайтган яқинларимизни кутиб олгани келган эдик. Бир ҳафта олдин кутиб олувчиларни ичкарига киргизишган эди. Иссиқ, пана жойда кутиб олган эдик. Бу гал кўчада, совуқда бир ярим соат атрофида кутдик. Олдинги ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ташаббуси билан қилинган дейишди. Тошкентнинг янги ҳокими ҳам одамларга қулайлик яратиб, ичкарида кутиб олишга рухсат берса ва бунга шароит яратса, халқнинг дуосини олган бўларди».

***
Бу сизга бугун ўқиб эшиттирганимиз сўнги бешта шикоят эди. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.  

@eltuz

Тағин ўқинг
6 август 2021
Тожикистон манфаатлари учун жосусликда айбланган сурхандарёлик Абдуғани Эрдонов 9 йилдан буён қамоқда қолмоқда. 63 ёшли Эрдонов қамоққа олингунга қадар кичик ...
20 июн 2018
Сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжон 2003 йилнинг баҳорида «Сангород»га этап қилинади. «Асли даволаниш муассасаси бўлишига қарамай, бу зонада этапни кутиб ...
27 январ 2020
Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани ИИБ қидирув бўлимининг беш нафар ходими гумонланувчини сўроқ пайтида уриб ўлдириб қўйганликда айбланиб ҳибсга олинди. ...
18 декабр 2015
Малоҳат Эшонқулова мустақил журналист, Eltuz.com Жиззахлик қонун идоралари ходимлари, хусусан «Дўстлик» туман ИИБ катта терговчи Ориф Анорбоев Ўктам Пардаевга ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...