Асосий мавзулар
15 март 2023

Думбадзе ва қонун – ёки Луиза Расулова тармоқда нега йиғлади?

«Бриллиант қўл» кинофильми қаҳрамони чет элда «ит одамга дўстдир» «бизда эса домком дўстдир» дейди. Ўзини «домком» ëки «этажком» деб номлаб олган  «ҳукумат хотинлар» сиз ўз пулингизга олиб яшаëтган уйингиздаги ҳаëтингизни жаҳаннамга айлантириши мумкин.  Домком хотинлар билан шаллақиликда ўтмишдаги дўлларчи халималар беллаша оларди. Чилонзордаги кўп қаватли уйларда ким яшаган бўлса домком деган ажина ҳақида гапиришга ҳожат йўқ.


Тармоқда қўлма қўл бўлган видео айнан Чилонзорда юз берди. «Мен палончи милиса начальник тўйида очарчилик қиладиган думбадзенинг» энасиман деб бўйнига домком бейжигини освоган 63 яшар хола бино эшигига кодли замок ва домофон ўрнатди. Аслида у бинонинг биринчи ва иккинчи қаватида жойлашган ўқув курсларига одам киритмаслик учун ўзининг ноқонуний ҳокимиятини ўрнатган эди.

Бу бировнинг бизнесига атай ҳалақит бериш деб аталади. Агар бу хола ўнта думбадзе очарчининг энаси бўлсаям бунга ҳаққи йўқ.

Хуллас 9 март куни ўқув марказига кира олмаган ходимлар милисани ва ўқув курси раҳбарини чақиришган. Очарчи артснинг энаси эса артслик қилиб ўзини ерга отиб «оҳ ўлдим, мени топтаб ташашди» деб чочини юлиб ерларда оғонаган. Бу ҳақда  шаҳар ИИББ маълумот берди.

«9 март куни соат 15.00 ларда Чилонзор-6 даҳасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг уйбошиси — 1959 йилда туғилган А.Р. (Луиза Расулованинг онаси) ва шу кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватида жойлашган ўқув муассасаси раҳбари — 1971 йилда туғилган Б.Ч. билан ўзаро низо келиб чиққан. Низонинг сабаби А.Р. кўп қаватли уйнинг умумий кириш эшигига кодли қулф қўйиб, иккинчи қаватда жойлашган ўқув муассасасига келган ўқувчиларнинг киришига тўсқинлик қилган. Шу орада Б.Ч. фуқаро А.Р. нинг қўлидан тортган вақтида А.Р. ва унинг қизи Луиза Расулова ерга йиқилган.»

Ана шундан кейин тармоқ саҳнасига думбадзе номи билан танилган актриса Луиза Расулова чиғиб келиб тимсох кўз ëшларини тўкиб кўнгли бўшларни йиғлатган.

Менам жиладим буни кўриб. Лекин бу ҳаммаси театр эдику, нега бу артснинг  «Уйбоши»  энаси бировнинг бизнесига ҳалақит беради.

Ўзини ерга уриб «ана ўлдим» деб шаллақилик қилади?

Спектакль  пардалари очилиб ëпиладиган театр биносида бўлгани яхши. Чилонзор театр кўрсатиш учун зўр саҳна эмас.

Қизининг анатомик устунлиги унинг энасининг бошқалардан устун бўлиши дегани эмас. Бу «Абадият қонуни» китобида ëзилган. Китобни Думбадзе ëзган. Гуржи ëзувчиси Думбадзе. Лекин ëзувчининг энаси бачам машхур бўлди деб шаллақилик қилмаган. Чунки асл Думбадзе Чилонзор ëки Қатортолда эмас Тифлисда яшаган.

PS: Айни матн рассом Туздан эди. Элтуз эса ўз кундалик кўрсатувларини давом эттиради. Бизни кузатиб боринг. Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
23 октябр 2023
Россия. Петрбург. 17 октябрга ўтар кечаси Достоевский кўчасидаги “Каттақўрғон” кафеси яқинида 11 нафар ўзбек бир бирини тепкилаб ëтибди. Биттаси ...
7 сентябр 2017
7 сентябр куни, «Дўстлик» КППнинг расмий очилишидан бир кун ўтиб, ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Иззатулла Рахматуллаев чегаранинг яна ёпилгани ҳақида ...
26 март 2016
«Диёнат» газетаси табиатга оқилона муносабатда бўлиш мавзуидаги мақоласида Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган балиқларга қирон келтирганларнинг жинояти фош этилгани тўғрисида ...
20 сентябр 2018
Рассом Маҳмуджон Эшонқулов 
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...