Индонезияда 4 нафар ўзбек террорчи дея қўлга олинди
Дастлабки тергов натижасига кўра, бу 4 нафар ўзбек қашшоғи Сурияда одам сўйиб террорчилар қўлида шотир бўлган.
Индонезия полицияси бригадаси матбуот котибининг айтишича, ўзбекистонликлар “ “Тавҳид вал Жиҳод катибаси” халқаро террор ташкилотига алоқадор.
Қўлга олинган Б.А. 32 ёшли, О.М.М 28, Б.К.А 40 ва М.Р. 26 ёшли кишилар экани маълум қилинди.
Улар Индонезияга Истанбулдан келишган ва мамлакатга Малайзия орқали киришган.
Ўзбекистонликларнинг икки нафари 2023 йилнинг 6 февралида Индонезияга жўнаб кетган, қолганлари эса уч ҳафтадан сўнг 27 февраль куни Индонезияга етиб борган.
Б.А, О.М.М ва М.Р Яқин Шарқ минтақасида, хусусан Сурияда фаол бўлган халқаро террор ташкилоти аъзоси. Бошқа бир гумонланувчи Б.К.А эса уларга молиявий ёрдам ҳамда сохта ҳужжатларни тақдим этиб келган.
Хабарга кўра, Б.А 2021 йилда ташкилот директори бўлган ва Ўзбекистондан Туркияга жўнаб кетган. Шундан сўнг у Суриядаги жангарилар лагерига жўнатилган.
Б.А Туркияда бўлганида радикал ташвиқот тарқатган. Хабар қилинишича, у терактларни амалга ошириш ниятида бўлган
“Тавҳид вал Жиҳод Катибаси” гуруҳи аъзоларини қабул қилиш ва уларни тегишли жойларга етказиш билан шуғулланган.
“Ҳозирда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги унга нисбатан радикал мафкура тарғиботи бўйича жиноий иш қўзғатган”, — деди Индонезия полицияси генерали Аҳмад Рамазон.
“ Тавҳид вал Жиҳод Катибаси” тарафдори О.М.М Суриядаги гуруҳ раҳбариятининг буйруғи билан 2020 йилда Сурияга кетгани хабар қилинди. Айтилишича, у лагерда қўпорувчилик терроризм бўйича машғулотларни тамомлаган ва гуруҳ фаолиятида фаол иштирок этган.
М.Р эса 2020 йилда “Катиба Тавҳид вал Жиҳод” директори сифатида Сурияга жўнатилган, 2022 йилда эса Иордания пойтахтида терроризм бўйича ўқув машғулотларини тамомлаган.
Аксарият ўзбеклар фикрлаши ва зехниятига кўра¸ радикал зомби бўлишга мойил.
@rassomtuz