Асосий мавзулар
7 апрел 2023

Бўрига чўпонлик вазифасини бериш…

Қодирий таъбири билан айтсак, мамлакатнинг юз йил олдинги «кирли» тарихида ҳам¸ Совет даврида ҳам мулозимлар, қудрат ва сарват эгалари етимларни муттасил зўрлашган. 

Советнинг илк йилларида Хива ва Хўжайлида очилган етимхоналарда ҳам ўша илк даврдаëқ етим ўғил болаларни етимхона раҳбари зўрлагани ва зўравон раҳбар халқ тарафидан сазойи қилингани ҳақидаги гаплар ва бу қилмиш тергов қилинган ҳужжатлар архивларда турибди. 

Совет даврида (тахминан 70-йиллар охирида) Хивада райком (СССР давридаги бир туманнинг абсолют ҳумкдорига “райком” дейилган) бўлган амалдор ëшулли қамалди. Бу Гдлян Ивановлар «қама қама»ларидан олдинги воқеа эди. Газеталар бу ëшуллининг «ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб маиший бузуқлик» билан шуғуллангани ҳақида мавҳум қилиб ëзишди. Халқ орасида эса бу райком бово Хивадаги қизлар ўқийдиган билим юртини ўзининг ҳарамига айлантиргани ҳақидаги даҳшатли гаплар оралади. Хива райкоми бу қизлар билан махсус супа шаклида ясаттирилган кемада Хива яқинидаги Ғовук кўлида ишрат қилган. Қизларнинг бакоратини олиш бу ëшуллининг асосий хоббиси бўлган. Райком тўшагига тўшалган қизлар кейинчалик бемалол эрга тегиши учун махсус ëлланган врач уларни пешма пеш тикиб турган. Хуллас, бир-биридан даҳшатли гаплар. Хивадаги катта ëшли одамлар эсласа ëзсин ўша даврда тарқалган гапларни. 

Саксонларда Хоразм вилоят маданият бошқармаси бошлиғи бўлган Ганжа оға деган ëшуллининг хизмат вазифаларидан бири Тошкентдаги раҳбарлар тўшагига ëш раққоса қизларни «поставка» қилиш бўлгани ҳақида миш мишлар юрарди. Айнан ўша пайт балки саксонлар бошида Қашқадарë обкомининг эрка ўғли «қизларни овлаш»ни хоббига айлантиргани ҳақида миш-миш тарқалди. 

Ўша даврда Наманган прокурори бўлган қудратли мулозимнинг Алишер исмли ўғли ҳам қизларни зўрлаганлик айби билан қамалди. Мулозимларнинг декабр ойида отпуска олиб тоғдаги дачада «оргиялар» ўтказиб, ўзларини «декабристлар» дея мартабалагаини ҳақида Учқун Назаров ўзининг «Кўзгу» деган драмасини ëзган. Бу асар телеспектакл бўлиб саҳналаштирилган ва бош ролни Ҳамза Умаров ўйнаган (Ютубда бор). 

Каримов даврида урилган мулозимларга қўйиладиган айблардан бири ҳам «маишат» эди. Каримов бу сўзни «Май-Ишрат» деб ажратиб гапирарди. Мулозимларнинг ëш қизлар (ўғил болалар) билан ишрат қилгани доимо видеога олиниб СНБ тарафидан сақлаб қўйилар ва бу мулозим «исталамаган шахс»га айланган пайтда бу видео ва фотолар ўртага чиқар эди. Баъзан Каримов ҳокимларни ишдан олган пайтда қўлида шу расмларни ушаб ўтирар. Ўзини оқламоқчи бўлган ҳокимга у қилган «ишрат» кўламини эслатиб, «сўнгги ҳалокатли зарба»ни берарди. 

Ҳозир «ҳуқуқ ҳимоячиси», «социлог», «навоийшунос ëш олим «, «журналист», «блогер» деб номи чиққанларнинг «ишрат» ëки педофилликка мойилликлари ҳам СНБ тарафидан тизимли мониторинг қилинар ва керакли пайтда «ишлатилар» эди. 

Шу ўринда бир муҳим жиҳатни таъкидлаш керак: эркак ва аëлнинг маиший турмуши уларнинг бир-бирига севгиси ва хиëнати. Ўйнаш тутиши ва умуман ëтиб туриши билан боғлиқ барчаси – уларнинг шахсий иши. Буни элаштиришга ҳаққимиз йўқ. Шахсий ҳаëт дахлсиз бўлиши шарт. Аммо, ким бўлишидан қатъи назар, вояга етмаганларни, ҳимояси бўлмаган етимларни зўрласа – бу жиноят. Дунëнинг барча жазо қонунлари (Ўзбекистонникидан бошқа) педофилликни мудҳиш жиноят деб билади. Кўп ҳолларда уларга ўлим жазоси берилади, бичилади ëки узоқ муддатга қамалади. Қамалиб чиққандан кейин ҳам педофиллар махсус рўйхатда туради. Умрбод чеклов ичида яшайди. Шунча кундан бери гапираëтганимиз мана шу ҳақда. 

Бўрига чўпонлик вазифасини топшириш каби абсурдлик фақат Ўзбекистонда бор.

Рассом Туз

Тағин ўқинг
22 апрел 2019
Рассом Кирпи Eltuz.com
7 июн 2016
Фарғона шаҳрининг Фарғонадаги истироҳат боғида ўтказилган Пушкин таваллудига бағишланган тадбир Шекспирнинг “Ромео ва Жулеьтта” асари асосида саҳналаштирилган томоша билан ...
3 ноябр 2022
«Элтуз портали»га келган навбатдаги бешта шикоят мактубини ўқиб эшиттирамиз дастлабки шикоят Самарқанддан. “Кадастр ходимининг ерни ноқонуний тарзда сотгани” ҳақда. ...
12 март 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...