Асосий мавзулар
19 апрел 2023

Уриб ўлдирилган қария, йиқилган дорбоз ва Тошкентда қурилаётган рус черкови – 600’41

Салом қадрли мухлислар, бугун 19 апрел, эътиборингизга Элтуз «600 секунд»нинг навбатдаги сонини тақдим этади.

+++

Сурхондарё вилояти Узун туманидаги мактабда эркак ҳамкасби томонидан калтакланган икки ўқитувчи аёл иши Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова томонидан назоратга олинди. 

+++

«Қани босдик бўлмаса…» Дорбознинг зўри фақат Ўзбекистонда бўлади. Тармоқда томоша пайтида устуннинг синиб кетиши оқибатида дорбознинг зарб билан ерга қулагани акс этган видео тарқалди. 

+++

Телеграм чатларида ўзини аёл дея таништириб, тармоққа яланғоч видеоларни қўйиб “хизмат” эвазига  “клиент”лар карточкаларини бўшатиб келган шахс ушланди. “Передоги бўш” йигитларга ўз хизматини таклиф қилиб келган қиз аслида Тошкентнинг Учтепасида яшовчи, соқол қўйган ва беш вақт намозни канда қилмайдиган 29 яшар йигит бўлиб чиқди.

Ма қипти, гулдай ҳунар! 

Фақат бу ҳунар узоққа бормади. 

Болта соқолли  “қиз“ 5 йилдан 8 йилгача кесилиши мумкин. Қамоқда…

+++

Қарз олса қайтармайди¸ ижарага уй олиб ҳақини тўламайди. Бу ақаллият ватандошлар таснифи.   

13 апрель куни соат 15:30 ларда Китоб тумани «Гулистон» маҳалласида яшовчи У.Э. билан Т.Қ. ўзаро жанжаллашиб қолди.  Фуқаро Т.Қ. қўлидаги таёқ билан қария У.Э.ни уриб, ўлдирди. 

Аниқланишича, марҳум айбланувчининг хонадонида маълум ҳақ эвазига ишлаган. Уй эгаси қариянинг ҳаққини бериш ўрнига узоқ вақт унинг ҳаққини бермай келган. Ҳодиса содир бўлган куни қария 1 200 000 сўм пулини сўраб айбланувчининг уйига борган.

Т.Қ. жиноят ишида ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, жиноят иши қўзғатилган. Қотил қамағда. Чол гўрда. 

+++

Пул йиғишлар жонларига теккан Самарқанддаги мактаб ўқувчилари қуйидаги матнни тарқатишда Элтуздан амалий ёрдам сўрашди.

«Лоиш Оқдарё тумани Улуғбек Мавлум маҳалласида жойлашган 9-мактабда директор ва ўқитувчилар 11-А синф ўқувчиларидан мажбуран ремонт пулини олиб келишларини талаб қилишяпти. Пул олиб келмаган ўқувчилар аттестат ололмаслиги ва мактабга келмаганларни 47-модда орқали жаримага тортишларини айтишяпти. 

Таълим олиш бепул эмасмиди?

Ота оналаримиз тўлаган солиқлардан таълимга деб пул ажратилган эмасми?

Пул йиғишларни тўхтатолмас экансизлар ҳар ерда «таълимимиз бепул» деб, мақтанмасдан, яхшиси, расмий қилиб «энди таълим бепул эмас» деб қўяқолинглар. 

Ўқитувчиларнинг ойликлари етмайди ўзига дейсизми? Унда биз ўқувчиларга ўхшаб улар ҳам ҳақларини талаб қилишсин. Баъзиларнинг бизни пулимиздан бойиб кетишига қараб турмайлик.» 

Ўқувчиларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишни бошлашгани қувонарли албатта. Таҳдидлар бўлмаслиги учун улар шахслари сир сақланишини илтимос қилишди.

+++

ДХХ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорини пора олаётганда қўлга олди 

Сирдарё вилоятидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан бирининг директори ёшларни касбга ўргатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан унинг ўқув марказида таҳсил олаётганларнинг дарсларга қатнашиш ҳолатини мониторинг қилмаслик ва МЧЖ фаолияти бўйича текширув ўтказмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 2 млн сўм олган. Тезкор тадбир давомида у қолган 1,4 млн сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди. Порахзҳўр мулозим қамоқда, Рассом Туз эса иши прокуратурага ўтса, пора билан условни олиб чиқиб кетса керак, деган гумонда. 

Ишонган тоғда кийик ëтмас. Тошкентда военний билетни 600 долларга сотган военком ушланди. Унга нисбатан  пора олиш бўйича жиноят иши очилди. Военком қамоқда.

Фарғона шаҳар Ойбек кўчасида  яшайдиган қўшмачи хотин Г.Ж ўзининг жиноий шериклари, М.А ҳамда М.Ш. исмли хотинлар билан бирга, Н.К. исмли хотинни икки кунига 200 долларга сотаëтган пайтда қўлга олинди. Келишувга кўра, бу хотин 200 эвазига икки эркак билан икки кун давомизда секс қилиши керак эди. Қўлга олинган пайтда сотилган хотин «мени мановлар мажбурлаб паспортимни апқўйишди. Мени вохтида роса эзишган булар» деди. Хотинлар қамоқда, уларни сексга ёллаган эркак ҳақида эса ҳеч қандай маълумот йўқ. 

Самарқанднинг Нарпайида 70 ёшли чолни 60 яшар қайнукаси пичағлаб ташлади. 

Ички ишлар тарқатган маълумотга кўра, айбланувчи маст бўлиб поччасини пичағлаб қўйганини тан олган. Почча эса жанжалга аёли билан бўлган жанжал сабаб эканини айтган. Жабрланувчи тирик. Айбланувчи бир ярим йилга кесилди. 

Тошкентлик бизнесменга пичоқ тираб, «давай икки миллион доллирни чиғор» деган талончи қўлга олинди. Шу куннинг ўзида бу талончининг Намангандаги беш шеригини ҳам қўлига кишан солиб, ичкарига апкириб қўйишди. Қўлга олинганлар яқинда қамоқдан чиққан тузалмайдиган жиноятчилардир. 

Қўлга олинганларнинг асосий қисми муқаддам судланган  спортчилар бўлиб, уларнинг аксарияти босқинчилик режалаштирилган бизнесмен  билан таниш бўлган ва ҳатто у билан бирга ишлаб  бирга еб ичиб бирга жумага чиқиб юришган. 

Мазкур ҳолат юзасидан, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 164-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Талончи қамағда. Бизнесмен тирик. Пул темир қутида.

Наманганда мактаб ўқувчиси устозининг пластик картасидан 2 млн сўм ечиб олди. Бу пайт устоз командировкага кетган бўлган. Пул қайтарилди. Ўқувчи қамоқда эмас.

Хитойнинг Ютонг компанияси томонидан Ўзбекистон учун ишлаб чиқарилган 18 метрлик электр автобуси жиддий синовдан ўтказилмоқда.

Қозоғистон ҳукумати Украина ҳудудидаги урушда қатнашган мамлакат фуқароларига нисбатан 10 та жиноий иш қўзғатди. 

Ҳозирда фуқароларнинг қайси тарафда жанг қилгани ва бу ишларда кимлар айбланувчи эканлиги номаълум. 

Қозоғистон Жиноят кодексига кўра, хориждаги қуролли можароларда қатнашиш 5 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.  

2022 йилда Путин хизмат шартномасини тузган чет эл фуқароларига Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олиш имконини берувчи қонунни имзолаган эди. 

Путин Украинанинг қарши ҳужумига ядровий таҳдидлар билан жавоб бериши мумкин.

Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, шу кунларда Японияда бўлиб ўтаётган “Катта еттилик” ташқи ишлар вазирлари саммитида Буюк Британия вакиллари Россиядан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини сақлаб қолиш учун “экстремал тактика”ни кутишларини айтишган.

+++

Финландия ҳукумати ўз ҳудудидаги Россия фан ва маданият маркази биносини мусодара қилди. Бинони сотиб пули Украинага берилади. Тасанно. Бу пайтга келиб Кремль калишига патак бўлган ўзбек ҳукумати босқинчи Россия учун Тошкентда черков қуриб бермоқчи. Тошкентда «Қутқарувчи Преображенский» деган рус провослав черкови бутхонасига қўшиб қуриларкан.

Буюк Британия Украинага 14 та Challenger 2 танкини юборди

Бу ҳақда Буюк Британия қуролли кучлари матбуот хизмати хабар берди.

«Буюк Британия Украинага 14 та Challenger 2 танкини юборди. Буюк Британия инструкторлари украиналик ҳарбий хизматчиларга ушбу танкларни бошқариш ва улардан жанг майдонида фойдаланишни ўргатди», — дейилади хабарда.

Россия масжидларида мусулмонлар Россия томонида урушда қатнашишга даъват этилмоқда. 

Масалан, Москвада жума намозига борганларга мана шундай варақалар тарқатилди. 

Билингки, бу урушни Украина ва украинлар бошлаган эмас,  украиналикларнинг уйларига уруш келган. 

Бу сўнгги 600 секунд ичида сизга етказмоқчи бўлган хабарларимиз эди. Кун давомида биз билан қолинг, Каналларимизга обуна бўлишни унутманг.

@eltuz

Тағин ўқинг
22 феврал 2023
Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокими Давлатов Мурадбек Сапарбоевич «суд ҳокимияти» деган тушунчадан мутлақо хабарсиз.   45 ëшга кириб қўйган, ...
22 март 2024
Мана хафта айланиб сиз билан юзма юзман миллат. МС: Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. Оғо тозолиқладан сўлланг. Ўлган қотқон ...
4 апрел 2021
Ўзбекистон жазони ижро этиш тизимида “биринчи рақамли жаллод” сифатида ном чиқарган Нозим Жумаев биринчи апрель куни Бухорода кўмилди. Бундан олдин у ...
29 сентябр 2016
Ёш келин куёвларга ўз тилакларини билдираркан, машҳур рус примадоннаси, «Пригласите Даму танцевать!» қўшиғини куйлайди. Қўшиқ асносидаги «таклиф»ни чинга йўйган, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...