Асосий мавзулар
22 март 2024

Қўйнимдаги илонлар – РТдан ваъз

Мана хафта айланиб сиз билан юзма юзман миллат.

МС: Ничиксизла, хўжик брри, мўччи ойбикала. Оғо тозолиқладан сўлланг. Ўлган қотқон ким? Бир бираавни гўттини ғижимлоғон ким?

Мусаппо осмон нюс

Шунча узоқ Хиттойдан келиб, Тошкентда уй кира қилиб яшаëтган Баи Ли Меи хоним ўз уйига водопровод тузатишга кирган ўзбек чилангар амаки сексуал тегажоғлик қилади деб сира ўйламаган эди.

Ахир сериалда ўпишиш сахнасини кўрса, иëлиб Бош вазир ëки порталга шикоят ëзадиган, муллалари иштон ечмай, кийим бош билан секс қилишни тарғиб қиладиган манавияти кучайган миллат чилангари келиб-келиб хитойлик холани қучоқлаб думбасини шаппатилайдиими. Йўқ асло. Ой қайтадан иккига бўлинса бўлинадики бундай бўлмайди деб ўйларди Баи Ли Меи хоним.

Аммо ундай бўлмади. Жумадан чиқиб Хитойлик аёлнинг яшаш уйига сантехник ишларини бажариш учун келган ўзбек эркак шилқимлик қилиб, қўлидан ушлаб қучоқлади. Качайт качайт дея  хиринглаб худди секс қилгандай ҳаракатларни қилди. Эмчагини ғижимлади.

Бу воқеадан шокка тушган хитой хотин бу ëбир террорчини сўтга берди. 

20 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида судланувчи ўзбек сентехник С.У.га доир маъмурий иш кўриб чиқилди.

Суд мажлисида судланувчи С.У. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини айтиб енгиллик беришни  сўраган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи С.У.га нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тугрисидаги Кодекснинг 41-1-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Секс тегажоқ қамағда. Хитой хола хурсанд. 

МС: Яшасин дунёдаги энг одил сўт. Чилонзор сўти.

РТ: Тошоблдаги бош гўрков гўрковдан  пора олгани учун қамалди.

Расман: “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи Ж.А. тадбиркор И.Т.дан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритган. У яна 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош гўрков қамағда. Гўрлар сотувда.

МС: Мирзиëевни пошшолиқинда ўли гўмиш зўр бизнеса ойлонди.  Мўллоло плни бикиб ëтибди.

РТ: Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасида иккита яширин ерости йўли аниқланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилоят бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Хонобод шаҳрининг “А.Навоий” МФЙ ҳудудини Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи 2 та яширин ерости йўли аниқланиб, улар орқали товар-моддий бойликларни юртимизга олиб ўтиш билан шуғулланган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек куйилди. 

Дастлаб Қирғиз Республикаси фуқароси ерости йўли орқали Ўзбекистонга 16 та қопда жами 813 дона мобил телефон воситаларини олиб ўтиб, юртимиздан эса 1 кг. 745 гр. олтин ёмбилари ва заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Андижон шаҳридаги бошқа шериклари аниқланди ҳамда уларга тегишли 10 та манзил кўздан кечирилганида, мазкур ерости йўлаклари орқали олиб ўтилган мобил телефон аппаратлари, планшет, ноутбук ва уларнинг аксессуарлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар икки ер ости йўли 20 метр чуқурликда жойлашган, кенглиги 70-80 см.ни, баландлиги 170-180 см, биринчисининг узунлиги 350 метрни,  иккинчисиники эса 135 метрни ташкил қилади. 

Тезкор тадбир давомида, гуруҳ аъзоларидан дастлабки киймати 11 млрд. сўмни ташкил қилувчи жами 3813 дона турли мобил телефон аппаратлари, 50 дона планшет, 97 дона ноутбук ва 1000 донадан ортиқ аксессуарлар, шунингдек 1 кг. 745 гр. олтин ёмби ва заргарлик буюмлари олинди. 

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

МС: Монополияни йук қисин, ина ман телефонимни ишлатиб билмаётирман. 

Навчун ман чет элда сотиб олғон телефонима 174 минг тўлаб регистрация атишим гарак? Ё Узбекистондагини сотибол, ё 174 минг тўла! Научун???? Максад регистрация бўса, мут атсин, навчун ман пил тўлашим гарак?????

Расман: Тошкент вилоятида 7 ёшли қизни таëқ билан уриб ўлдирган амма қамалди.

Қотил амма  қизчани дарс тайёрламаганлиги ва ёлғон гапирганлигини важ қилиб, танасининг турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб ўлдирганлигини терговда тан олди. 

Жорий йилнинг 12 март куни соат 01:00 да Н.А. (аёл) акаси Т.А. (эркак) унинг қарамоғига ишониб топшириб кетган вояга етмаган қизи 2017 йилда туғилган А.Ч.ни (қиз бола) дарс тайёрламаганлиги ва ёлғон гапирганлигини важ қилиб, ўзини Ч.А.ни мазкур хатти-ҳаракатлари учун гўёки жазолаётгандек кўрсатиб, ўта шафқатсизлик билан Ч.А.ни танасининг турли жойларидан қўллари билан чимчилаб, танасининг бошқа жойларига қўллари ва ёғоч бўлаги билан уриб ўлдирди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг матбуотга айтишича, бу қотиллик юзасидан 2024 йил 12 март куни Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

2024 йил 13 март куни Н.А.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Қотил амма қамағда. Қизча гўрда.

Матчон суқилиш: Ўз  боласини қотил аммага топшириб Ўрисюрта ишламака гетган маъсулиятсиз дангаса мардикор ота анани ҳуқуқдан махрим атиш гарак. Вула ота она дияан нома нолойиқ. Ишлаган пули қизини жанозасина сарп бўлди.

РТ: Ўзбек эртакларида ижобий образ бўлган ота ўз қизи Зумрадни ўрмонга бориб адаштириб келади. Эртакнинг совет филтридан ўтмаган вариантида бу ижобий ота  адаштиришдан олдин Зумрадни ўрмонда зўрлайди. 

Ўзбекнинг ўз боласига бўлган муносабати акс этган бу эртакда.

Хафта давомида юзлаб холатда хотинлар боласини запчастга  сотишди.

Самарқандда бир болани ит каби занжирга байлаб қўйишди. Тошобўлда амма ўз акасининмг 7 яшар қизини ғўла билан уриб ўлдирди. Бу ака боласини ташаб ўрисга ишлашга кетибди.

Биттаси ақли ошиб кетган ëзяпти «хавасга кетмаганку ўрисга» деб. Ота она бўлиш бу мажбуриятдир. Болани қаровсиз амма холага ташаб кетиш масалан сиз лаънатлаëтган АҚШ ва Ғарбда мумкин эмас.

Шу кунларда ўнлаб ўзбек ота оналар Швецияда ота оналик ҳуқуқидан махрум қилиниб, болалари тортиб олинди. 

Чунки болаларнинг дунë яралгандан бери то қиëматгача битта ëвуз душмани бор. Бу ўзбек ота она. 

Минг лаънат бу бола душманларига. Мохов қўтир бўлиб тириклай чирисин. Сахари ошиб кетсин, давления, геморой, хуллас нима тузалмас дард бўлса шу болакушларга ëпишсин.

Курва билат кокаин.

МС: Оғо сўкиндингизми, ë қоқитдингзми. Олдингизми, ë солдинизми?

Авомга хос иллат

Авомга хос иллат бор – оқни қорадан ажратмайди, барча иллатларга бир кишини масъул қилади. Мураккаб тизмий чалкашликларни тушунмайди. Асл сабаб нима, оқибат қандай бўлади, фалокатга ким жавобгар деган саволларни ўзига бермайди.

Юртдаги парокандалик, талон-тарож, етишмовчилик қўйнимиздаги илонлар сабабли экани аён бўлмоқда. Бу ҳақда ўзбек расмий ахборот манбалари ҳам хабар бериб бошлади. Масалан, Абулазиз Комилов собиқ ташқи ишлар вазири. Оқсоқол, Ўзбекистоннинг Бразилия, АҚШ ва Канададаги элчиси ҳам бўлган бир пайтлар. Абдулазоз Комилов Шароф Рашидовга куёв бўлади.

Россиянинг Украинага босқини бошланганда Абдулазиз Комилов фаришта мисоли урушга қаршимиз деди. Ҳамма унинг довюраклигини тик туриб олқишлади. Бу баёнот шунчаки ўйин, театр томошаси эди.

МАТЧОН СУҚИЛИШ: Оқсоқолнинг ўғли катта давраларда юрармиш. Компаниялари сони итини битинан кўпмиш.

РТ: Асл ҳолат бундай, Матчон. Абдулазиз Комиловнинг ёлғиз ўғли Дониёр Комилов йирик олигарх. Ўзбекистонда Дониёр Комилов “Фирст Премиум Алианc” МЧЖга эгалик қилади. Спиртли ичимликлар улгуржи савдоси билан шуғулланадиган бу компания “Қўқон биокимё” заводини сотиб олган. 

Дельта глобал динамиcс”, “Прогресс тех Асиа”, “Метропол груп” каби қуруқ исми бор консалтинг компаниялар ҳам Дониёр Комиловга тегишли. 2021-йил корчалон Тошкентдаги ДХХ биносини сотиб олди, бино ўрнида Радиссон меҳмонхонаси қурилади.

Дониёр Комилов “Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи”, Ўзбекнефтгазнинг заправкаларини ҳам таг-туги билан сотиб олди.

МАТЧОН СУҚИЛИШ: Қиш чилласи кирмасдан газ йўқ бўлади. Газ заправкада қизил курткали йигитни дапганлар адресда адашибди. Комиловни охтиқини дапиш гарак эди.

РТ: Дониёр Комилов Москвага серқатнов. Абдулазиз Комиловнинг ягона ўғли Дониёр Комилов 2010 -2014 йилларда Газпромбанк тизимидаги Стратегик активлар номли ёпиқ ҳиссадорлик жамиятини бошқарди. 2015-2016 йилларда Уралмашзавод директорлар кенгаши аъзоси бўлди

Москвадаги қимматли қоғозлар билан шуғулланадиган Селена, кўчмас мулк компанияси Гломакс, КС компанияси, машина ва ускуналар савдоси билан шуғулланувчи ВЛК ва Ҳолдинг инвест компаниялари таъсисчиси ҳам шу Дониёр Комилов. Собиқ вазирнинг ўғли Россиядаги Уралмашзавод, “Ҳолдинг Транскомпонент” компанияларида улушдор.

Санаб ўтилган компаниялар даромади офшор ҳудудларга оқиб боради, уларнинг молиявий схемалари, олди-бердисини ёзишга сиёҳ тугул компьютер хотираси ҳам етмайди. Бунча корхоналарни сотиб олишга отасидан қолган мерос, вазир маоши етмаслиги аниқ. Дониёр Комилов Ўзбекистондаги компаниялар даромадини қўлга олган Россиянинг ишончли вакили. Отасининг қўлида Ўзбекистон паспортидан ташқари Россия фуқаролиги борлиги ҳам тасдиқланган факт.

МАТЧОН СУҚИЛИШ: Компаниялари дим кўп экан ростан. Ўзбекистондаги газнам, пулнам қўйнимизда сўриб ётқан мийда илон амас, улли бир питон акан-қу. Навоий бобомиз ойтвадиқу охир.

Жингл

ҚИЗИЛ ПОЛОС УСТИДАГИ КОНЦЛАГЕРЬ

Ижтимоий тармоқларда Тўра Бек ва Шодиябегим Шарофий номи билан танилган бахтли, идеал эр-хотиннинг уйидаги нохуш гап ташқарига чиқди.

Эри Шодиябегимни мунтазам калтаклаб келгани, доимий тепкилаб, қайишда ургани маълум бўлди. Эр уч кун Франция қамоғида ётди, ҳозир бу психопат судгача қўйиб юборилган.

МАТЧОН СУҚИЛИШ: Аёл бу паразит эрдан қочиб, жандармлара бормабми, оға?

РТ: Шодиябегим Шарофий кучли, иродаси мустаҳкам аёл. Фарзандлари Франция фуқароси. У болаларини Ўзбекистонга олиб кетолмаслигини билиб психопат эрининг калтагига чидади. Эри фарзандларини уриб, қўрқита бошлагач, пичоқ суякка тақалди. Шодиябегим француз полициясига мурожаат қилди. Элтуз Франция прокуратураси ва хотин қизлар билан шуғулланадиган ташкилот билан боғланиб, ишни батафсил ўрганди.

МАТЧОН СУҚИЛИШ: Ари урмаған хотин боми дар ади дераварсин бувим. Бир-икки шаппатни воҳимасимасми би?

РТ: Одам одамни ҳам, ҳайвонни ҳам урмайди, Матчон. Шодиябегим Тўра Бекнинг тарқмоқдаги идеал ва меҳрибон образига ишониб, 2019-йил у билан турмуш қурди. Қизнинг курсдошлари, қариндошлари Франциядаги ҳаёти, икки тотли фарзанди ва тотув оиласига ҳавас билан қарарди. Чиройли манзаралар, instagramдаги гўзал суратлар ёш қизларни ром этди. Лекин тармоқ ҳаёти реалликдан анча йироқ, Шодиябегимнинг ҳаёти аччиқ заҳар-заққумга тўлди.

Францияда овқат ташувчи бўлиб, сўнг ишдан ҳайдалган Тўра Бек шу кунгача бола пули ҳисобидан кун кўриб келди. У Шодияга ҳар бир қадами ўлчанган кун тартибини тутқазиб, оилавий шартномани имзолатди. Шартнома талаблари ўз вақтида бажарилмаса хотинни чарм камарда уриш ёки жарима жазо сифатида белгиланган. Тўраев Раҳмат 36 квадратлик социал ижара уйда 6 та камера ўрнатиб хотинини кузатиб турган. Эри Шодияни иккита айниб қолган пиёз учун камар билан калтаклади, боласи синдириб қўйган зарядник учун тепкилади, тишини синдирди. Хотинига кунлик хисобот ёзишни буюриб, уйқудан олдин тарозига чиқишни ҳам тайинлади. Ҳатто вазни ортса ҳам жазоланадиган Шодия ижтимоий тармоқда ўзини бахтли кўрсатишга мажбур эди.

МАТЧОН СУҚИЛИШ: Кўчада аркака гапи ўтмаган айримла ўйда хотинина хонлик, зўравонлик атади.

РТ: Шодиянинг тармоқдаги пост ва комментларини ҳам ўз назоратига олган Тўрабек болаларига фақат полос устида ўйнашни буюрган. 20 эвро турадиган кичкина полос кир бўлса шу баҳонада хотинини яна калтаклаган. Бу калтаклар уйдаги камераларга ёзиб олинган. Ҳозир Шодиянинг эридан қарзи 920 евро. Бу қарз Шодиянинг бўйнига жарима қилиб илинган.

Ҳомиладор ҳолида сўрамасдан шоколад еганлиги, ёки бир ҳафтада икки мартадан ортиқ чўмилгани каби ҳолатлар учун эри унга жарима солди.

Ҳозир Шодия ҳимоя ордери олган, болалар онаси билан бирга. Эр эса судгача озодликда юрибди. Тўрабек Сано ҳозир ҳам хотинига сени ўлдираман, деб таҳдид қиляпти.

Ялтироқ расм ортидаги уронғич эр

Олдинлари «Қишлоқ ҳақиқати», «Тошкент ҳақиқати», «Хоразм ҳақиқати» деган нашрлар бўлгич эди. Хозир эса «Инстаграм ҳақиқати» бор. 

Аслида совет давридаги нашрлар фақат ëлғон ëзарди.

Шу маънода уларга  биз «Қишлоқ ëлғони», «Тошкент ëлғони»,  «Хоразм ëлғони» ўлароқ қарардик.

Бугунги инстаграм ҳам абсолют ëлғон ва понтдан иборат. 

«Ëлғон бу яшаш услуби» деган нарса бу инстаграм ва бошқа тармоқлардаги ялтир юлтурларга тааллуқли.

Масалан Тошкентда «Эримга совға» деб ëзилган номерли янги мошинани  бир кунга кирага олса бўлади. Шуни ижарага олиб эрга совға қилиб расмларга тушиб бўлгач мошина қайтарилади.

Эр жонвор ўша эски валасапитга шимини болоқини тишлатиб юроуради.

Инстаграмда ëлғон ясаш бу ўзига хос саноат. Масалан Лили Хуррам деган сариқ олмахон Дубайга бордим деб расм қўйгани ортидан пулимни олдирдим деб бечарашкани ëқиб онлайн тиланчилик қилди. Бу энди бошқа мавзу.

Шу кунларда тармоқ ахли «париждаги бой эрга тегиб жит қивотган» золушканинг ойрилганини эшитиб, кўзидан сийиб ўтирибди. «Айрилдими улар. Ниеега деб».

Чунки Тўрабек Сано деган тип Шодия деган қизни Францияга обкетиб инстаграм ахли назарида «бахтли қип ташаган  эди».

Одамлар ўзлари эришмаган орзу ижобини бошқаларда кўришни истайди.

Бир вақтлар ўзидан правозашитник ясаб, Каримов даврида эзилдим дея Қирғизистонга кеволиб БМТда асалим сикалим бўлиб Франциядан қочқинлик олган барча ўзбек правазашитниклари каби ғирт мошенник тип инстаграмда ялтироқ расмлар қўйиб «ла дўлче вита» жасаб ўтирди.

Аммо бу «ла дўлче вита» ғирт ëлғон эди. Бу тавияга теккан хотиннинг егани заққум, ичгани захар, эшитгани миннат ва ҳаëти кунора тепки ейишдан иборат эди. 

Инстаграмда ўзидан сипо жасаган жумронқозиқ аслида хотини Шодияни эндигина туққан пайтида калтаклаган уронғич золим маняк эди. 

Франция полицияси нега бу қўлинг сингурни 3 кун қамаб кейин судгача қўйиб юборгани бошқа масала. Ҳалиям бўса обориб қамағга тиқиб қўйишсин. 

Эй мардум. узоқдан жолтиллаб кўринган нарса бриллиант эмас балки шунчаки шиша синиғи эканлигини тушуниб ет. 

Инстаграмдаги ëлғонларни кўриш ўрнига ўзингни устинга ишла. Бўлмаса сенинг устинга ишлашади. 

Мендан ойтш…

МС: Оно лангир лунгр. Ина лангр лунгр. Би хотинлони бохти тийрдин қоро. Гўржаки хўрлиқ. Йижаки тоëқ. 

РТ: Эх ўзбек хотунлари¸ мужаассам иффат. Мужассам нафосат¸ мужассимий ор.. Сизга бугун ойтар гапим шул. Мана кўрасизлар ҳаммаси яхши бўлади.

Эрингиз сизни лўм билан уриб ўлдирмайди. Бу азоблардан тирик қолган ëки касалга чалинмаган одам албатта сиз бўласиз. Чунки сиз бунга лойиқсиз. 

Ҳали ўн гулингиздан бир гулингиз очилмади. Сиз сафар қилмаган эллар, сиз танаввул қилмаган емаклар, сиз искамаган чечаклар бор. Белингиз тўла бола. Кўнглингиз тўла орзу. Амалга оширмаган бир сури ишингиз бор. Сиз кияман деган кийимлар ҳали тикилмади. Сиз минаман деган машиналар ҳали конвейрдан чиқмади. Сиз харжлайдиган пуллар босмахонада босилмади. Сиз йўлдош бўлмоқчи бўлган одам эса сиз сари илк қадамларини отди. Сиз бахтли бўласиз. Чунки бунга хақлисиз. Минг бора хақлисиз. Узоқ қоронғу туннел ичида юрган одам бу туннел  охирида нур борлигига ишонади. Албатта бу нурга қовушади. Бу қора  кунлар ўтиб кетади. Бахт, саодат, рафоқ саломатлик устивор  бўлган кунларда ейилиб ëзилиб яшайсиз. Қадамингизда гуллар очилади. Назарингиз тушган боғлар мева тугади. «Олмазорлар гулин тугади¸ мева боғлаб шохин букади. Тоғлардаги қип қизил лола. Бўлиб гўë олтин пиëла. Булоқлардан узатади сув» (Хамид Олимжон) Мана кўрасиз. Мени айтди дейсиз. Сиз узоқ яшайсиз. Сиз эккан нихоллар дарахт бўлиб соя берганини кўрасиз. Бугун туғилган қулунлар эртага от бўлиб чопганига гувоҳ бўласиз. Қаранг ëмғир ëға бошлади. Ëмғир ер юзидаги бутун кирларни ювиб ташлаëтгандай. Ана ëмғир тугади. Булут орасидан кун чиқди.Қуëш нурлари кўзни қамаштиради. Живил живил, пирил пирил нурлар ва ранглар ўйини. 21 асрнинг энг буюк ўзбек шоири Муҳаммад Солиҳ айтганидай «Эртага албатта бахтли бўласиз.

Агар бугун ўлмасангиз» 

МС:  Рассом Туз оғомиз сизларнинг ортингизда қоя киби турибди. Оғо урунг потяни»

РТ: Ассалом Ўзбекистон Жума Муборак!

Тағин ўқинг
25 декабр 2017
22 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этаркан, тўрт соатлик узлуксиз нутқида, жумладан, депутатларнинг ўта пассивлигини кесатиб ...
31 май 2019
Шўролар ҳукуматининг кескин сиёсати, аҳолининг хусусий мулки, чорва молларини тортиб олиб, кўчманчи халқларни мажбуран ўтроқлаштириш, колхозлаштириш ҳаракатлари оқибати ўлароқ, ...
25 январ 2023
 “Элтуз”га етиб келган маълумотларга қараганда, Риштон туманида прокурор босими остида фермерлар ипак қурти боқиб, пилла етиштириш шартномасини имзолашга мажбурланган. ...
3 феврал 2022
Швециядан қочқинлик мақомини олган ўзбек фаоли Муҳиддин Қурбонов 2 февраль куни  саратон касаллигидан вафот этди. Бу ҳақда Элтузга хабар ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...