UzPoster
25 май 2023

Осмондан тушган икки миллиард

Навоий номли  ўзбек тили адабиëт университети бировнинг лойиҳасини ўзлаштириб давлатдан 2 миллиард сўм  ундирмоқчи бўлганми?

«Адабиëт университети надур?» Рассом Туз 21 май куни ëзган ва Элтузнинг барча платформаларида нашр бўлган бу мақола олий таълим масканидаги непотизм¸ молиявий схемалар билан пул «ухлатиш» ва «откат моткатлар» ҳақида эди. 

Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович «ўз атрофига қариндош уруғини йиғиб, камида бир нечта подставной фирма очиб, контракт пулларни уларга качать қилгани ҳақидаги иддаолар соҳани биладиган қатлам тарафидан яхши қаршиланди. Иддаони қувватлайдиган қўшимча маълумотлар ҳам юборишди. Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида ишлайдиган доктор мақомидаги инсайдернинг Элтузга ëзишича¸ мақола чоп қилингани ортидан  университетда «отпор раддия» берадиганларнинг отряди тузилган. Уларга нашрни  раддиялар билан бомбардимон қилиш вазифаси юклатилган. Аммо Элтуз нашри бу холатга ҳам «яхши гумонда» бўлиб аксар раддияларни чоп қилди. Раддия ëзган университет расмийлари билан Рассом Туз алоқага чиқиб «ҳақиқат бахсларда туғилиши» «журналист душман эмаслиги» «ҳамкорлик» ҳақида самимий фикрлашди. Умуман мақола муаллифининг университет жамоаси ҳақида фикри ижобий. 

Мақолада тилга олинган «отаўғил» Шохрух Сирожиддиновннг жавобини алоҳида «Рассом Тузга мактублар» рукнида нашр қилинди. Шу билан Элтуз бу мавзуни ëпди. 

Аммо Ўзбек тили ва адабиёти университетининг мақоладан норизо бўлган вакили «плинтусдан паст» услубга ўтиб қамоқда синдирилган ва ўз устозини 33 тетрадрахмага ошкора сотган А.М исмли «шунос»ни «ëллаб»,  Элтуз журналистларини линч қилиш чақириқларидан иборат ҳақоратни буюртма қилди. Бу «шунос»нинг хануз шартли бўлса ҳам жазо ўтаëтгани ва эркин бўлмаган одамнинг фикри инобатга олинмаслигини билган холда унга тўхталмаймиз. Ўзбек тили ва адабиёти университети рахбарлари ўзига эп кўрган услубни Элтуз қоралайди.

Матчон суқилиш: Оға бу Шуҳрат Сирожиддинов ошиқи беқарор мажнун бўлиб ўз севгилисини нозияйи якто¸ жорияи олия¸ аллада азиз¸ тўрвада майиз қилгани ҳақида нега ëзмайсиз?

Матчонбой бу ректорнинг шахсий иши нозияни севадими жорияними бу унинг танлови. Элтуз кимнинг лайли кимнинг мажнун эканини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда максимум ректорнинг хотини қайғуриши мумкин. Аммо ўз севгилисини проректор лавозимига тайинлаши коррупция деб баҳоланади.

Ишдаги ишқ  Элдор Рязанов фильмида жозибали бўлиб кўринса ҳам  жорий меҳнат қонунлари ва янги трендларда  бундай муносабатлар олқишланмайди. Мавзудан чалғимайлик.

Элтуз Ўзбек тили ва адабиёти университети атрофида юзага келган муаммолар бундан олдин очиқ манбаларда муҳокама қилингани аммо самарасиз қолганига эътибор қаратди.

Шундай низолардан бири  ўзбек тилини электрон тахрир қилувчи дастурни яратган  Манучеҳр Усмонов ва Ҳабиба Усмоновалар ва Ўзбек тили ва адабиёти университети ўртасида бўлиб ўтган. 

Бутун дунё бўйича ўзбек тилида гаплашадиганлар  сони эллик миллионга етади. Лекин ҳар доим ўзбек тилидаги яхши билимга эга одамлар етарлича эмас. Кўп ҳолатларда ёзган матнлар ёки ҳужжатларимизда турли имло хатоликлар амалга оширишимиз табиий. Айнан шундай вазиятлар бошқа мамлакатлар мулоқот қиладиган тиллар  (инглиз¸ немис¸ испан) билан юзага келганда ўша мамлакатдаги тил институтлари дастурчилар билан ҳамкорликда автокорректор программаларини яратишган. Илм даргохидан миллат ва жамият кутадиган самара ҳам шу. Аммо Ўзбекистонда худди шундай программани ўз кучи билан яратган Усмоновлар  korrektor.uz дастурини ўзбек тили ва адабиёти университетига таклиф қилишганида айнан университет раҳбарияти тарафидан қаттиқ қаршиликка дуч келишди. 

Лойиҳа муаллифлридан бири Ҳабиба Усмонова ëзади:

«korrektor.uz  лойиҳамиздан хабарингиз бўлса керак.  Машмашалар ўша билан боғлиқ.  Тил ривожи учун ҳаракат қилиб шу лойиҳани эрим Манучехр Усмонов иккаламиз яратгандик.  Назарий қисмини келажакда кимларгадур ас қотар деган мазмунда илмий иш даражасида ёритмоқчи бўлиб университетга борганмиз. Университетда кафедра мудири лавозимида ишлайдиган,  ҳозирги ректорнинг ўғли очаётган хусусий университетнинг директори бўлмиш Элов Ботир деганлари бизни ишимизни илмийлик йўқ деган важ билан камсита бошлади.  Гарчи ўзи айнан ахборотлаштириш бўйича илмий даражаси бўла туриб корректор даражасида бирор бир илмий янгилик ҳам қилмаган бўлса ҳам.» 

Замонавий трендлардан хабардор бўлган Усмоновлар ўз позициясида мустаҳкам туришди. Ўзбек тили ва адабиёти университети  «алхимиклари»  эса бу тайëр лойиҳадан фойдаланиб давлатдан 2 миллиард ундиришни ўйлашди. (Кимга амма керак, кимга гўмма) 

Яна Хабиба Усмонова ëзганларини ўқиймиз:

«Шундан кейин менга Манзура Абжалова деган ўқитувчи орқали бизнинг корректор лойиҳамизда қилинган ишларни 2 миллиардга баҳоланган лойиҳа қораламасини юборишди.  Агар шунақа лойиҳа қилиниб университет учун гранд лойиҳа қилиб берсак, сунъий интелект орқали имло текширадиган функцияларни ҳам қўшсак илмий иш қилишимга рози бўлишини айтибди Элов деганлари.  Нима учун илмий изланиш қиладиган мен қаердаги кафедра мудирининг талаби бўйича қилишим керак деган саволни бердим.  Сунъий интелект учун бизда ресурс жавоб бермайди,  қолаверса сервер харажатлари ҳам ҳозирги иқтисодий ҳолатимиздан келиб чиқиб ҳисобланган эканлигини айтдик.»

Университетнинг коррупцион схемалар ва давлатдан пул соғиб чўнтакка уриш бўйича «етук» мутаҳассислари бу икки дастурчи «соққали» таклифга рози бўлади деб ўйлашди. Ундай бўлмади. Рақамли технология генерацияси мансуби бўлган Манучехр Усмонов ўз ғоясини қутқариш учун шаффоф йўлни танлади. Зотан сояда гиëх унмаслигини биларди у дейди Ҳабиба Усмонова:  

«Шундан кейин эрим университетни танқид қилган ҳолда ўзининг телеграм каналида ёзиб чиқди.  Буни университетнинг Filologiya fakulteti каналида ҳам кўчириб чиқаришди.  Ўшандан кейин университет матбуот хизмати эримни судга берганлигини ёзиб чиқишди.  Ва олдингидан ҳам бадтарроқ танқид қилинган пост ёзди ўз каналида.  Менга университетдагилар алоқага чиқишди.  Шахсан биринчи проректорининг ўзлари тел қилиб университетга келишимизни сўради.  Биз бордик,  боришдан олдин daryo.uz биздан интервью олди,  университетдагилар билан ҳам суҳбатлашишган.  Борганимиздан кейинги суҳбатни эса тўлиқ аудио ёзувини юбораман.»  

Аммо daryo.uz  усмоновлардан  олинган интервью асосида мақолани  чиқармади.  Дарёчилар қайтиб алоқага чиқишмади.  Балки университетдагилар бу мақола чиқмаслиги учун нимадирлар қилишгандур.  

«Ҳар қалай холис матбуот деган нарса daryo.uz учун эмас деган хулосага келдим.» дейди Ҳабиба Усмонова:  

«Учрашувда Элов Ботир деганлари айтган гапларини тан олмади.  Ректор жаноблари эса университет фақат педагог кадр етиштиришга ихтисослашган,  илмий янгиликларни ФА Тил ва адабиёт университетидан талаб қилишимиз кераклигини айтди. 

Унда нима учун Лингвистика ва Адабиётшунослик бўйича илмий кенгаш университетда тузилганлигини сўрасак жавоб йўқ… «

Илм¸ аргумент ва шаффофликнинг қўли  таъмагирлик¸ хўжакўрсинлик ва коррупциядан баланд келди. Яна Ҳабиба Усмоновадан иқтибос:

«Енгилганлигини тан олиб охирида бизга сулҳ таклиф қилишди.  Ҳатто истисно қилган ҳолда Инновация вазирлиги докторантурага қабул платформасини очиб берса ўқишга қабул қилишга розилигини ҳам айтишди.»

Охири нима билан тугади буни деб сўраймиз Усмоновадан.   

«Қисқаси бизнинг лойиҳамиз ҳисобидан университет бюджетдан 2 миллиард пулни ухлатмоқчи бўлишди.  Бизнинг ақлий салоҳиятимиз сабаб бюджетдан пул ухлатишолмади.  Ҳозирда лойиҳамиз UZINFOKOM тасарруфида,  муаллифлик ҳуқуқимиз сақланган ҳолда ҳукумат даражасидаги лойиҳага айланди.  Gov. uz,  muxlisa … каби лойиҳалар билан интеграция қилинмоқда….»

Мана ўша дастур. Фойдаланиш текин.  https://korrektor.uz/

Айни мақола юзасидан кўрсатувни тугатаётган пайтимизда Элтуз таҳририятига Университетнинг ўзбек тили таълими факультети декани Саодат Муҳаммедованинг қуидаги эътирозли аудиоси етиб келди…

Сўнг сўз ўрнида

Навоий номли  ўзбек тили адабиëт университети ҳақидаги мақола юзасидан муносабатлар келишда давом этмоқда. Қувонарлиси шуки, вазирлик даражасидаги мулозимлар ҳам чиқиб  бу мақолани «университетда шаклланган етти йиллик коррупция салтанатига берилган зарба» деб айтишди. 

Аммо олдин ҳам айтганимиздек журналист ҳар икки тарафга бирдай қарайди. Журналист универститетни танқид қилган дийдиëчининг тоғаси эмас. Шу билан бирга университет ректорининг амакиваччаси ҳам эмас. Журналист маслак қоидаларига риоя қилган холда ҳар иккала томонга тенг минбар беради. Хулоса чиқармайди. Тавқи лаънат қилмайди. Мавзуни яна давом эттирамиз шекилли. Бугунги мақолага сўнг сўзни эса йигирманнчи асрнинг энг машхур шоири ëзган китобдан олдик.

«Улар ўз ëлғонларини ҳимоя қилиш учун қандай уюшқоқлик ва ғайрат қилишади. Сен ҳақиқатни ҳимоя қиларкансан лаоқал улар қилаëтган ғайратнинг ярмини қил»

(Муҳаммад Солиҳ «Кўзи тийран дард» китобидан)

Азиз Элтуз ўқувчилари. Агар сизда Навоий номли  ўзбек тили адабиëт университетида кечаëтган муаммоли жараëнлар ҳақида қўшимча маълумотлар бўлса  телеграмдаги @Rassom_tuz манзилига юборинг. Шахсингиз сир қолиши таъминланади. Ва албатта Элтузнинг ютубдаги каналига обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 ноябр 2023
Гитлерга ошиқ бўлиш йигирманчи асрда қолиб кетган руҳий аномалия деб ўйлардим. Немис хотинлари Гитлер гапирганда ҳаяжондан сийиб ташаган. Йигирма ...
9 август 2023
Деҳқонободлик зиëли олим «ҳокимларни сайлаш керак» деган фикр айтди. Қулоққа яхши эшитилади, аммо қорамолга айлантирилган тўданинг танлови давлатни таназзулга ...
28 июл 2018
Қадрли вебсаҳифамиз ўқувчилари. «Элтуз» нашри жамоаси таътилга чиқади. Бу вақт ичида ўтган давр мобайнида босилган эътиборга лойиқ айрим мақолалар, ...
11 январ 2016
Бугун соат 16.00 да бошланган маҳкама бор йўғи бир кун давом этди ва кутилмаганда ҳуқуқ ҳимоячисининг озод этилиши билан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...